1-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтиш
ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлари
138
Т/р
Кўрсаткичлар
Ўлчов
бирлиги
2022
йил
2024
йил
2026
йил
2028
йил
2030
йил
1.
Ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри
келадиган энергия ҳажмини камайтириш
(2021 йилга нисбатан)
%
5,0
14,0 22,0 27,0
30,0
2.
Саноатда электр энергияси истеъмоли,
умумий истеъмолдаги улуши
%
26,0 25,0 23,0 21,0
20,0
3.
Қайта тикланувчи энергия
манбаларининг электр энергиясини
ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги
улушини кенгайтириш
(гидроэнергетика
билан бирга)
%
8,0
9,0
24,3 29,0
30,5
кВт/с
6,5
8,6
25,0 34,0
40,7
137
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон - 2030 стратегияси
тўғрисида»ги ПФ-158-сонли Фармони
138
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон
Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон Қарорининг 1-иловаси
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
109
4.
Кичик қувватли қуёш фотоэлектр
станцияларини қуриш
МВт
10,0 150,0 400,0 800,0 1500,0
5.
Яхшиланган ичимлик сув манбаларидан
фойдаланиш имкониятига эга аҳоли,
жами аҳоли сонига нисбатан
%
69,7 80,93 87,12 88,5
90,0
6.
Ўрмон фонди ҳудудларида дарахт ва
буталар захираларини кўпайтириш
млн.м
3
64,2 68,1 77,0 85,5
92,3
7.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида
шаҳарлардаги яшил майдонларни
кенгайтириш
(аҳоли пунктининг умумий
майдонига нисбатан)
%
8,3
12,4 15,8 23,8
30,0
8.
Ҳосил бўладиган қаттиқ маиший
чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси
%
30,0 40,0 50,0 60,0
65,0
Ўзбекистонда 2014 йилда умумий иссиқхона газлари эмиссияси 214,7
миллион метрик тонна карбонат ангидрид эквивалентини (МтCО2е) ташкил
этган. Бу кўрсаткич глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг 0,44 фоизига
тенг бўлган. Ўзбекистонда иссиқхона газлари чиқиндиларининг асосий
манбаи энергетика тармоғи ҳисобланади. Чиқиндиларнинг 89,4 фоизи энергия
чиқиндилари, 13,1 фоизи қишлоқ хўжалиги, 2,7 фоизи саноат жараёнлари ва
2,4 фоизи маиший чиқиндилар ҳиссасига тўғри келган. Ўзбекистонда ердан
фойдаланиш билан боғлиқ ўзгаришлар ва ўрмон хўжалиги сектори 2014 йилда
эмиссия қилинган 16,4 миллион тонна CО2е иссиқхона газларини ўзига
сингдирган
139
. Юқорида қайд этилган маълумотлардан мамлакатимиз
иқтисодиёти ишлаб чиқариш ва истеъмол нуқтаи назаридан қазиб олинадиган
ёқилғиларга бевосита боғлиқ эканлигини кўришимиз мумкин. Шу билан
бирга, республикамиз иссиқхона газлари эмиссияси бўйича катта углерод
қолдиқларига эга бўлган дунёдаги юзта мамлакатлар қаторидан ўрин олган.
Бизнинг фикримизча, мазкур омиллар мамлакатимизнинг «яшил»
иқтисодиётга ўтиши объектив зарурат эканлигини кўрсатади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, охирги йилларда дунёнинг етакчи
мамлакатлари томонидан «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва масъулиятли
инвестициялаш борасида қабул қилинган қатор чора-тадбирлар амалга
оширилиши натижасида янги тенденциялар юзага келди. Хусусан,
- Европа Иттифоқи давлатлари, Япония ва АҚШ энергоресурслар бўйича
бошқа
давлатларга
боғлиқликни
камайтириш
мақсадида
юқори
технологияларни қўллаш орқали босқичма-босқич ўз-ўзини таъминлаш
йўлига ўтмоқда;
- Иқлим ўзгаришларини юзага келтирувчи техноген омиллар билан
курашиш ва экологик назоратнинг кучайиши натижасида янги «яшил»
стратегиялар қабул қилинмоқда;
- Энергия тежамкорлик сиёсатини янада кенгайтириш, шу жумладан
энергия истеъмоли меъёрларини янада қисқартириш ҳамда энергия
тежамкорлиги борасида технологик ва таркибий ўзгаришларни амалга
139
Информационный бюллетень о выбросах парниковых газов: Узбекистан. Глобальное изменение климата
(climatelinks.org)
|