|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 104/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
107
тараққиёт корпорацияси ва Австрия тараққиёт банки каби йирик молия
институтлари инвестиция киритишди
133
.
«Ozsanoatqurilishbank» АТБ томонидан чиқарилган «яшил» облигациялар
беш йиллик муддатга чиқарилган бўлиб, уларни сотишдан тушган маблағлар
Ўзбекистонда «яшил» лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан энергия
самарадорлигини таъминлаш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш,
сувни тежаш, кичик ва ўрта корхоналар томонидан мазкур йўналишларда
амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, аёллар
етакчилигидаги бизнес ташаббусларни молиялаштиришга тақдим этилади.
Мазкур эмиссия «Ozsanoatqurilishbank» АТБ томонидан барқарор
ривожланишни молиялаштириш дастури доирасида Капитал бозорлари
халқаро
Ассоциациясининг
«яшил»
ва
«ижтимоий»
тоифадаги
облигацияларни муомалага чиқариш тамойилларига мос келадиган барқарор
облигацияларнинг биринчи маротаба чиқарилишидир.
Бунгача, «Ozsanoatqurilishbank» АТБ 2019 йилда мамлакатимиз тижорат
банклари ичида биринчи бор Лондон фонд биржасида қиймати 300 млн. АҚШ
доллари миқдоридаги еврооблигацияларни халқаро капитал бозорида
жойлаштиришга муваффақ бўлган эди.
Осиё
инфратузилмавий
инвестициялар
банкининг
Ўзбекистон
Республикасидаги инвестиция портфелидан 13 та лойиҳа ўрин олган бўлиб,
уларнинг умумий қиймати 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этади
134
. Мазкур
лойиҳалар энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва
тиббиёт соҳаларини ўз ичига олади. ОИИБнинг инвестиция портфелидаги
лойиҳаларга Самарқанд, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида Бирлашган
Араб Амирлиги (БАА)нинг «Masdar» компаниясига қуёш панеллари орқали
қайта тикланадиган энергия манбаларини яратишга 394 млн. АҚШ доллари
миқдорида, шунингдек, Бухоро вилоятида сув таъминоти ва канализация,
темир йўл ва автомобил йўллари тармоғини модернизациялаш учун кредит
маблағлари ажратилганлигини қайд этиш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «2019-
2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга
ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4477-сонли
135
ҳамда 2022
йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил»
иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш
бўйича
чора-тадбирлар
тўғрисида»ги
ПҚ-436-сонли
136
Қарорлари
республикамизни «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича стратегик мақсадлари
133
https://www.aiib.org/en/news-events/news/2023/AIIB-Invests-USD25-Million-into-JSCB-UzPromStroyBank-
Sustainable-Bonds.html
134
https://www.aiib.org/en/news-events/news/2023/AIIB-Invests-USD25-Million-into-JSCB-UzPromStroyBank-
Sustainable-Bonds.html
135
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон
Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4477-сонли
Қарори
136
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон
Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон Қарори
|
| |