• “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman 106
  • «ЯШИЛ» ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШНИ МОЛИЯВИЙ




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet103/520
    Sana16.05.2024
    Hajmi8,74 Mb.
    #237908
    1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   520
    Bog'liq
    03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

    «ЯШИЛ» ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШНИ МОЛИЯВИЙ 
    ТАЪМИНЛАШ 
    Э.Носиров, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти 
    Глобал миқёсда экологик чекловларнинг кучайиши назарий жиҳатдан 
    ҳам, амалий жиҳатдан ҳам дунёда иқтисодий ривожланишнинг янги «яшил» 
    иқтисодиёт йўналишини шакллантириш заруриятини келтириб чиқарди. 
    Бундай янги йўналиш 2008-2012 йилларда БМТнинг «яшил» иқтисодиётга 
    ўтиш ташаббусларида ва Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти 
    (OECD - Organisation for Economic Co-operation and Development)га аъзо 
    бўлган давлатлар томонидан «яшил» ўсиш дастурларида илгари сурилди.
    Дунё миқёсида барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун катта 
    молиявий ресурслар талаб этилиб, Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра 
    йилига 2-4 триллион доллар ёки 2030 йилгача ҳар йили глобал ЯИМнинг 14% 
    чегараларида ўзгариб туради. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳисоб-
    131
     
    https://www.gazeta.uz/uz/2023/06/23/water/
    Тошкентда ўтказилган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция 
    форуми доирасида 28 апрель куни «Сув ресурсларини комплекс бошқариш: қишлоқ хўжалигини барқарор 
    ривожлантириш, Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида панел мунозараси


    “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
    mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
     
    106 
    китоблари бўйича, COVID-19 инқирозидан олдин, Ўзбекистон БРМга 
    эришиши учун ривожланишни қўшимча молиялаштиришга бўлган умумий 
    эҳтиёж ҳар йили мамлакат ЯИМнинг қарийб 7,9 фоизини ташкил этиши 
    тахмин қилинган эди. Бироқ инқироз натижасида талаб қилинадиган 
    маблағлар миқдорининг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. ХВЖ 
    маълумотларига кўра, COVID-19нинг ташқи ва ички таъсирини бартараф 
    этиш учун қўшимча ташқи молиялаштириш тахминан 4 миллиард долларни 
    (ЯИМнинг 7%и) талаб этиши кутилмоқда
    132

    Шу билан биргаликда мамлакатимизда охирги йилларда «яшил» 
    иқтисодиётга ўтиш борасида ижтимоий масъулиятли ҳатти-ҳаракатларга 
    жамоатчиликнинг қизиқиши аста-секин ортиб бораётган бўлса ҳам, ижтимоий 
    масъулиятли инвестициялаш, яъни «ESG» тамойиллари асосида инвестиция 
    киритиш амалиёти мамлакатимизда кенг тарқалишга ҳали улгурмади. Бунинг 
    сабаби сифатида мазкур амалиётни миллий тартибга солиш тизими ва уларни 
    шакллантириш концепциясига оид мезонлар қабул қилинмаганлигини 
    келтириш мумкин. Шу билан биргаликда, масъулиятли инвестицияларни 
    амалга оширганлиги учун хусусий бизнесни рағбатлантириш ва миллий 
    компаниялар томонидан йўналтирилган масъулиятли инвестицияларнинг 
    ҳажми ва уларнинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб бориш ва 
    умумлаштириш ҳамда бу борада компанияларнинг «ESG» рейтингини 
    аниқлаш тизими йўлга қўйилмаганлиги ҳолатлари мамлакатимизда ижтимоий 
    масъулиятли инвестициялаш амалиёти ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Бу 
    борада мамлакатимизда фақат экологик омил сифатида атроф-муҳитни 
    муҳофаза қилишга йўналтирилган инвестициялар статистикасига оид 
    маълумотларнинг юритилишини ижтимоий масъулиятли инвестицияларнинг 
    ягона кўрсаткичи сифатида қайд этиш мумкин.
    Энди эътиборимизни амалий маълумотлар таҳлилига қаратадиган бўлсак, 
    республикамиздаги айрим хўжалик субъектлари масъулиятли инвестициялаш 
    борасида бир қатор глобал ташаббус иштирокчиларига айланишди. 
    Мамлакатимизда барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифалар 
    ижросини таъминлашда тижорат банклари фаоллик кўрсатаётганлигини 
    алоҳида қайд этиш зарур. Хусусан, Ўзбекистон тарихида илк бор 
    «Ozsanoatqurilishbank» АТБ 2023 йилнинг август ойида қиймати 100 млн. 
    АҚШ доллари миқдоридаги «яшил» еврооблигацияларни халқаро бозорда 
    жойлаштиришга муваффақ бўлди.
    «Ozsanoatqurilishbank» 
    АТБ 
    томонидан 
    чиқарилган 
    «яшил» 
    еврооблигацияларни инвесторларга сотишдан тушган маблағлар барқарор 
    ривожланиш 
    лойиҳаларига 
    йўналтирилиши 
    белгиланган. 
    Осиё 
    инфратузилмавий инвестициялар банки «Ozsanoatqurilishbank» АТБ 
    томонидан чиқарилган “яшил” еврооблигацияларнинг 25 фоизини сотиб олиш 
    орқали асосий харидорлардан бири бўлди. ОИИБдан ташқари «яшил» 
    облигацияларга Халқаро молия корпорацияси, Германия Инвестиция ва 
    132
    «Ўзбекистон - 2023». Ўзбекистоннинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва 
    вазифаларни амалга ошириш тўғрисида ихтиёрий миллий ҳисоботи (иккинчи нашр) - б. 12. (-161 б.) 



    Download 8,74 Mb.
    1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   520




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    «ЯШИЛ» ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШНИ МОЛИЯВИЙ

    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish