• “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman 103
  • “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ САРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЧУЧУК




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet100/520
    Sana16.05.2024
    Hajmi8,74 Mb.
    #237908
    1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   520
    Bog'liq
    03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

     
    “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ САРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЧУЧУК 
    (ИЧИМЛИК) СУВ ТАЪМИНОТИ СТРАТЕГИЯСИ 
    Д.Тожибоева, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти 
    профессори 
    Эҳтиёжларни тўлароқ қондириш мақсади муносабатлари, унда бозор 
    муносабатларининг асосий роль ўйнаши охир-оқибат табиатга катта зарар 
    етиши, атроф-муҳитни ифлосланишининг кучайиши, чўл-саҳроларнинг 
    кенгайиши, биохилма-хилликнинг йўқолиши, табиий капиталнинг таназзулга 
    юз тутиши, тоза ичимлик суви, озиқ-овқат, энергия етишмаслиги, иқлим 
    ўзгариши, умуман олганда экологик муаммоларни борган сари ўткирлашиб 
    боришига олиб келди. У ўз навбатида “Яшил иқтисодиёт” ва унинг 


    “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
    mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
     
    103 
    тарафдорларини келиб чиқиши, кишилик жамиятининг омон қолиши ва 
    тараққиёти учун экологик рисклар ва танқисликлардан холи инсоният 
    фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи “яшил иқтисод” моделига ўтиш 
    заруриятини ўткирлаштирди.
    2000 йиллардан бошлаб “яшил” иқтисодиёт концепцияси шаклланиб
    илмий оборотга киритилар экан, у дастлабки атроф-муҳит, табиий 
    ресурсларни асраш-авайлаш, экологияни ҳам қамраб олган кенг маънодаги 
    тушунчага айланди. Иқтисодчилар томонидан унга турлича таърифлар 
    берилишига қарамай, кўпчилик унинг нисбатан тўлиқ таърифи сифатида 
    БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурида: ”яшил” иқтисодиёт —
    бу инсонлар фаровонлиги ва ижтимоий тенглигининг яхшиланиши, экологик 
    рисклар ва экологик тақчилликни сезиларли даражада камайтиришга олиб 
    келувчи иқтисодиётдир” - деб берилган таъриф дея эътироф этишади. 
    “Яшил” иқтисодиёт йўналишлари хилма-хил. Биз улар орасидаги 
    республикамиз учун ниҳоятда долзарб, ҳаёт манбаи — сув русурсларидан 
    фодаланиш масаласига диққат қаратамиз. Айниқса, сунъий суғоришга 
    асосланган деҳқончиликда сувнинг қадри бебаҳо. 
    Планетамизда мавжуд сув ресурсларининг атиги 2 фоизини ичимлик суви 
    ташкил этади, ундан атиги 0,66 фоизидан инсонлар фойдалана олади.
    Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирда планетамизда яшаётган олти одамдан 
    биттаси ичимлик суви етишмаслигидан азоб чекади. Ер шарида аҳоли 3 марта 
    ортганда ичимлик сувидан фойдаланиш 17 марта кўпайди. Баъзи прогнозларга 
    қараганда 20 йилдан кейин яна 3 мартага ортиши мумкин.
    125
    ФАО (БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) 
    экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра жаҳонда чучук сувнинг 72 %и 
    қишлоқ хўжалигида, 16 %и индустриал ишлаб чиқаришда, 12%и маиший 
    мақсадларда ва унинг энг кам миқдори бевосита истеъмол қилишга 
    ишлатилади.
    Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган сувнинг 80 %и қўшни давлатларда 
    шаклланади. Амударё ва Сирдарё сувининг табиий камайиб бораётгани ундан 
    тежаб фойдаланиш масаласини янада долзарблаштиради. Жами сув 
    захираларининг деярли ярми Ўзбекистон иомонидан истеъмол қилинади.
    Хозирда сувнинг 75-80%и қишлоқ хўжалигида ишлатилади. 2009 йили 
    қишлоқ хўжалигида 44410 млн. м
    3
    сув ишлатилган бўлса, 2017-йилда 49969.9 
    млн. м
    3, 
    2023 йили 54 500 млн. м3 сув ишлатилди,
    126
    яъни 122,7 %га кўпайди.
    2009 йили ўртача 1 гектар ерга 10,5 минг м
    3
    , 2017 йили 13,5 м
    3
    , кейинги 
    йилларда ҳам ўртача 11-12 минг м
    3
    сув сарфланган. 
    Worldometer хизмати маълумотларига кўра кунлик киши бошига сув 
    истеъмоли бўйича дунёда Туркманистон етаккчилик қилмоқда. Кунига киши 
    бошига —15,9 минг литр сув истеъмол қилинади. Иккинчи ўринни Чили 5935 
    125
    Доклад ООН о состоянии водных ресурсов мира. Обзор (Программа оценки водных ресурсов 
    мира). - М., 2003.-с. 4; 
    Кушнаренко А. Дефицит пресной воды: проблемы и способы решения // The 
    WALL 
    magazine. 

    URL 

    http://thewallmagazine.ru/lack-of-fresh-water/ 

    https://www.gazeta.uz/ru/2021/09/07/water/ 
    126
    Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари



    Download 8,74 Mb.
    1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   520




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ САРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЧУЧУК

    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish