|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 101/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
104
литр, 3-ўринни Куба 5283 литр, Ўзбекистон ҳозир киши бошига сув
истеъмоли бўйича дунёда 4 754 литр билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Тожикистонда —4,5 мипг литр (5-ўрин), Қирғизистонда —4,2 минг литр (6-
ўрин), АҚШда — 3750 (7-ўрин), Қозоғистонда —3,5 минг литр (11-ўрин) сув
истеъмол қилинади.
127
Кейинги 15 йил ичида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига сув таъминоти
2048 м
3
дан 1589м
3
даражасига тушди. ЎР Президенти Ш.М. Мирзиёев, сув
ресурслари билан боғлиқ муаммоларнинг долзарблиги кундан-кунга ортиб
бораётганига алоҳида диққат қаратиб, ўтган йили Ўзбекистон қишлоқ
хўжалигида 39 миллиард куб метр сув сарф этилгани,. шундан 36 фоизи, яъни
14 миллиард куб метрдан ортиғи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолгани
ҳамда ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис 5−6 миллиард куб
метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётганини таъкидлаб
ўтди.
128
Бугунги кунда 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан
зиёд насос ишлатилиб, йилига 7 миллиард киловатт соат электр сарфланади.
Лекин 80 фоиз насослар 35−40 йилдан бери ишлатилиб, ўз ресурсини ўтаб
бўлган, - деди Президент.
Сув хўжалиги соҳаси мутасаддилари 2030 йилга бориб мамлакатда 7
миллиард куб метр сув етишмаслигини таъкидлашмоқда. Шу билан бирга
таъкидлаш лозимки, сув сарфи нафақат қишлоқ хўжалигида, балки маиший
соҳада ҳам ортиқча сарфланмоқда. Тошкент шаҳрида айрим пайтларда сув
сарфи аҳоли жон бошига суткасига 400 литргача етади. Бу кўрсаткич Берлин
бўйича 124 литр, Москвада 249 литр, Хитой шаҳарларида 204 литрни ташкил
қилади.
Ҳаёт “яшил” иқтисодиёт концепциясини неоклассиклар кўрсатганидек,
ўз-ўзини бошқарувчи бозор орқали тартибга солиб бўлмаслигини кўрсатди.
Ҳозирда жаҳонда, шу ыаторда, республикамизда ҳам экологик хавфсизликни,
таъминлаш, жумладан, сув ресурслари таъминоти учун ҳуқуқий асос яратишга
катта эътибор берилмоыда.
2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан
самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742 сон
фармони,
129
ҳамда
«Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-
4486-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 22-майда ЎР
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида сувдн фойдаланиш
самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни
қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 310-сон қарори қабул қилинди.
130
Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бир
қатор халқаро конвенциялар ва тегишли ривожланиш протоколлари
ратификацияларига қўшилди. Лекин сувни тежаш ўз навбатида фақат хуқуқий
127
https://podrobno.uz/cat/obchestvo/uzbekistan-zanyal-chetvertoe-mesto-v-mirovom-reytinge-po-potrebleniyu-
vody/
128
https://www.gazeta.uz/uz/2023/10/20/water/
129
https://lex.uz/docs/4378526#4379559
130
https://lex.uz/ru/docs/4823390?ONDATE2=28.09.2023&action=compare
|
| |