|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 105/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
108
ҳамда «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастурининг
устувор йўналишларини ифодалайди. Шу билан биргаликда, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон - 2030
стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сонли Фармони
137
билан
«яшил»
иқтисодиёт сари ҳаракат мамлакатимизда келгуси етти йил учун устувор
вазифалардан бири сифатида белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-
436-сонли Қарори билан республикамизнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва
«яшил» ўсишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди
(жадвалга қаранг). Республикамизнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиши ва
«яшил» ўсишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлари 8 та йўналишдан
иборат бўлиб, унда 2022 йилдан 2030 йилгача бўлган муддатда ЯИМ
бирлигига тўғри келадиган энергия ҳажмини 30 фоизга камайтириш (2021
йилга нисбатан); саноатда электр энергияси истеъмоли (умумий истеъмолдаги
улуши)ни 20 фоизга тушириш; қайта тикланувчи энергия манбаларининг
электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улушини
(гидроэнергетика билан бирга) 30,5 фоизга етказиш; 1500,0 МВт электр-
энергиясини ишлаб чиқарадиган кичик қувватли қуёш фотоэлектр
станцияларни қуриш; жами аҳоли сонига нисбатан яхшиланган ичимлик сув
манбаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган аҳоли қамровини 90
фоизга етказиш; ўрмон фонди ҳудудларида дарахт ва буталар захиралари
фондини 92,3 млн.м
3
га етказиш; «Яшил макон» лойиҳаси доирасида
шаҳарлардаги яшил майдон ҳудудларини аҳоли пунктининг умумий
майдонига нисбатан 30 фоизга етказиш ҳамда ҳосил бўладиган қаттиқ маиший
чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 2022 йилдаги 30,0 фоиздан, 2030
йилга келиб 65,0 фоизга етказиш режа қилинган.
|
| |