“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
161
денгизининг қуриши, ер ва сув ресурсларидан нооқилона
фойдаланиш,
биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
генофондининг ёмонлашуви, кўп миқдордаги саноат ва маиший
чиқиндиларнинг
тўпланиши
экологик
муаммоларни
чуқурлашиб
бораётганидан далолат бермоқда.
Табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш, уларни кўз қорачиғидек
асраб-авайлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Айтиш жоизки, Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт босқичида экология ва атроф муҳит муҳофазасига
давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида алоҳида эътибор
қаратилиб, тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш,
инсон ва табиат
ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш дунё миқёсидаги
глобал
масалалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз
Президентимиз Шавкат
Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 75-
сессиясидаги
маърузасида
таъкидлаганидек:
“давримизнинг
ўткир
муаммоларидан бири - глобал иқлим ўзгаришларидир. Бугун ҳар бир мамлакат
бу жараённинг салбий таъсирини ҳис этмоқда. Минг афсуски, бундай
ўзгаришлар Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф туғдирмоқда”
171
.
Шуни алоҳида
таъкидлаш керакки, ҳозирги кунга қадар инсоният
томонидан яратилган ҳеч қандай технология ёки сунъий қурилма глобал
исишга қарши курашиш мақсадида атмосферадан углеродни етарли миқёсда
олиб ташлаш имконини бермайди. Шу боисдан, иқлим ўзгаришига қарши
курашиш углерод эмиссияси ҳажмини камайтиришни талаб этади.