“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet402/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
398 
учинчидан, банк тизимини ривожланиш стратегиясида белгиланган 
вазифаларнинг амалга оширилиши банк фаолиятини ташкил этишнинг 
рақамли бизнес-моделларга ўтишини талаб этиши; 
тўртинчидан, технологик компаниялар томонидан таклиф этилаётган 
сервис ва платформаларнинг тўхтовсиз такомиллашиб бориши; 
бешинчидан, 
анъанавий 
банк 
фаолиятига 
нисбатан 
рақамли 
технологияларга 
асосланган 
бизнес-моделларнинг 
такомиллаштириш 
имкониятларининг кенглиги. 
Қайд этилган омилларнинг рақамли банк экотизимидаги роли ва 
аҳамиятини баҳолаш мақсадида мамлакатимиз тижорат банкларида 
қўлланиладиган 
автоматлаштирилган 
банк 
тизимларидаги 
маълум 
камчиликларга тўхталиб ўтамиз.
Хусусан, баъзи бир тижорат банклари фаолиятида қўлланилаётган 
автоматлаштирилган банк тизимлари 24/7 режимида ишлашни ҳақиқатда 
амалга оширмасдан, “куннинг ёпилиши” процедурасининг бажаришида 
офлайн режимига ўтади холос. Шунингдек, барча банкларнинг 
автоматлаштирилган тизимларида икки банк иш куни режимида тўлақонли 
фаолият юритиш имкониятининг йўқлигига ҳам эътибор қаратиш лозим. 
Чунки қатъий белгиланган вақтда ёки маълум воқеликнинг юзага келишида 
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лаҳзалик тўловлар тизими 
тизимида кунлик сеанснинг тугалланиши ёки Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг ялпи тўловлар тизимида банклараро операцияларнинг 
ёпилиши) банклар икки кунлик иш режимига ўтиши лозим. Икки кунлик иш 
режимида банк ходимлари бир вақтнинг ўзида ҳали ёпилмаган жорий кун ва 
эртанги операцион кунда ишлаш имкониятига эга бўлишлари керак бўлади. 
Қайд этилган ва бошқа технологик камчиликлар банк тизими учун ишлаб 
чиқилаётган янги платформа ва сервисларда бартараф этилиши мумкин. 
Хусусан, ИАБТнинг FB CRM кичик тизими фронт офис ходимларига 
мижознинг кредит тарихи, молиявий фаоллиги ва у томонидан 
фойдаланилаётган банк маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни олиш 
имкониятини беради. FB CRM кичик тизимининг аналитик имкониятлари 
мижозни қизиқтириши мумкин бўлган банк маҳсулотлари рўйхатини 
шакллантиришга ва фронт-офис фаолиятини “ягона дарча” тамойилида 
ишлашига ёрдам беради. Шу билан бир қаторда, жорий этилиши 
мўлжалланаётган FB Digital Banking Platform тизими банк мижозларига ўз-
ўзига хизмат кўрсатиш ускуналари, банкнинг web-портали, ижтимоий 
тармоқлар ва контакт-марказлари орқали виртуал офислардан 24/7 режимида 
банк маҳсулотларини олиш имкониятини яратиб беради.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, банкларнинг рақамли 
трансфорцияси бир неча дастурий таъминотни жорий этиш билан чекланиб 
қолмаслиги зарур. Чунки рақамли трансформациялаш олдига қўйилган барча 
вазифаларни амалга ошириш узлуксиз жараёндир. Бунда энг муҳим хусусият 
– бу амалга оширилиши лозим бўлган стратегик вазифаларни аниқ 
режалаштириш ва ресурсларнинг оптимал тақсимотидир. 



Download 8,74 Mb.
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish