СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИНГ МАМЛАКАТ
ИҚТИСОДИЁТИДАГИ ЎРНИ
А.Кулибоев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, PhD
Аҳолининг саломатлиги давлатнинг ижтимоий, маданий ва иқтисодий
ривожланишининг энг муҳим омили бўлиб, жамиятнинг барча соҳаларига
бевосита таъсир қилади. Иқтисодиётда такрор ишлаб чиқариш даражасининг
ўсишини таъминлайдиган меҳнат ресурсларини шакллантириш ва қўллаб –
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
494
қувватлаш жараёни бевосита аҳоли саломатлигига ҳамда мамлакат соғлиқни
сақлаш тизимининг самарадорлигига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48 – моддасига мувофиқ
“Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш
ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг
кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан
олишга ҳақли” ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”
ги Қонунида ҳам Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликнинг
асосий вазифалари сифатида қуйидагилар кўрсатилган:
фуқароларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан
кафолатланишини таъминлаш;
фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари ҳам юқоридаги
норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Бу эса танланган мавзу
доирасида тадқиқот олиб боришнинг долзарблигини белгилайди.
Соғлиқни сақлаш тизими фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ҳуқуқини
амалга оширишга қаратилган сиёсий, иқтисодий, илмий, таълим, даволаш –
профилактика, бошқарув ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш
имкониятини берадиган ижтимоий соҳалардан бири ҳисобланади.
Аҳоли саломатлигининг яхшилиги барқарор иқтисодий ўсишнинг
зарурий шартидир. Аҳоли саломатлигини шакллантиришга таъсир этувчи
омилларнинг хилма – хиллиги ва унинг муҳим ресурслардан бири сифатидаги
аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, саломатлик ҳаёт
сифати кўрсаткичи ва давом этаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий
ислоҳотлар муваффақиятларини баҳолашнинг объектив мезони ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш
тизимини ривожлантириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Аҳоли
саломатлигини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ҳар бир давлат реал
молиявий имкониятлар, миллий хусусиятлар, анъаналар, мафкура ва
бошқаларга мувофиқ аҳолини тиббий, санитария – профилактика ёрдами
билан таъминлаш тизимини ишлаб чиқади.
Бозор иқтисодиёти шароитида фуқароларнинг саломатлиги ижтимоий –
иқтисодий категория сифатида кўриб чиқилиши керак. Аҳоли саломатлиги
ҳолати ва меҳнат унумдорлиги билан уни муҳофаза қилиш ҳамда сақлаш
харажатларининг ошиши ўртасида бевосита боғлиқ мавжуд. Ҳозирги кунда
саломатлик ва психофизик имкониятларни ижтимоий – иқтисодий тартибга
солиш масалалари энг муҳим муаммолардан биридир. Саломатлик кўрсаткичи
пировардида ижтимоий – сиёсий қулайлик даражасини акс эттиради.
|