Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
1. Alifbe. 1-sinf uchun darslik Safarova.R.G`, Inoyatova.M.E, Shokirova.
M.R, Shermatova.L.A “o‘qituvchi” nashriyot matbaa ijodiy uyi toshkent – 2019
2. Savodga o‘rgatish darslari 1-sinf. O‘qituvchilar uchun metodik qo‘llanma.
H.Boqiyeva, N.Ahmedova va boshqalar. Toshkent-2014. “Extremum-Press”
nashriyoti
3. Savod o‘rgatish darslari. 1-sinf. O‘qituvchilar uchun metodik qo‘llanma.
R.Safarova, M.G`ulomov, M.Inoyatova. “Tafakkur” nashriyoti Toshkent-2012.
4. She`riy asarlar to‘plami. “Bolajon” tayanch dasturi asosida (5-7 yoshdagi
bolalar uchun). 3- kitob. Toshkent “Yangi nashr” 2014
ДУТОР ЧОЛҒУСИ ТАРИХИГА БИР НАЗАР
460
Нормуродова Дилдора Эрдон қизи
Бухоро давлат университетининг педагогика институти
«Мусиқа таълими ва санъат» йўналиши 1-босқич магистранти
Аннотация. Мақолада дутор чолғуси тўғрисида умумий маьлумот ,
чолғунинг яратилиш тарихи, такомиллашув жараёни, дутор учун яратилган
махсус куйлар, чолғу усталари, миллий дутордаги ўзгаришлар ва унинг
аҳамияти хамда дутор чолғусининг турлари ҳакида сўз юритилди.
Калит сўзлар: қўштор, сим, тор, мусиқашунос, парда, товушқатор
(резонатор), диапазон, тембр, товушхона, оркестр, ансамбл, интервал, нота,
калит, регистр, мензура, октава.
Дутор сози тўғрисидаги илк маълумотлар Ал-Ҳусайнийнинг ХV асрда
яратилган “Қонуни илми ва амали мусиқий” рисоласида ёритилган.Дарвиш
Алининг Бухорода (ХВ) яратган мусиқа санъатига оид машхур рисоласида,
ҳамда дутор сози ижрочилигида етук бўлган Дутори Юсуф Мавлудий,
Ҳироти Дуторий номлари келтирилади. Дутор сози ўзи аслида Лютнясимон
(Мизроб-торли) чолғулар оиласидан тарқалиб кейинчалик миллий чолғулар
сифатида турли халқлар орасида ўзгача атамалар билан номланган ва
созандачилик амалиётида кенг қўлланилиб келинган.
Дутор сози ҳақида ҳам бир қанча ривоятлар мавжуд : Бир уста
кечқурун сўрида дам олиб ўтирганида, тўлин ойнинг шуъласи сўри ёнидаги
тут дарахтига тушиб, дарахтнинг соясида ерга дуторнинг ҳозирги шаклига
ўхшаш шакл тушиб турганини кўради ва шу шаклни чизиб олади, эртаси шу
дарахтдан чизиб олинган шаклни ясайди. Тут дарахти ипаклардан дутор
симини улайди ва чалиб кўради ,бироқ дутордан садо чиқмайди, сабаби
дуторнинг косаси тўлиқ бўлади. (Қадимда дутор, танбур косалари ўйма
ҳолатда бўлган.) Сўнгра уста ҳаёлга тўлиб, дарвоза олдида ўтирганида бир
гала йигитлар қўшиқ айтиб кўчадан ўтиб кетишади, овозлари жарангдор,
барилла ёқимли эшитилади. Анча вақтдан кейин шу йигитлар яна ўша
461
қўшиқни айтиб орқага қайтишади, энди овозида бояги жаранг, ёқилмли оҳанг
йўқ эди, аксинча овозлари бўғиқ эди. Шунда уста йигитларини барчасини
тўхтатиб қизиқиб сўрайди : ”Болаларим боя ўтиб кетаётганларингда шунақа
овозинглар жаранглаб эшитилиб турган эди, энди қайтаётиб овозларингда бу
жаранг йўқ , бўғилиб эшитилиб турибди, сабаби нимада? деб сўрайди.
Шунда “Э отахон боя биз ўтиб кетаётганимизда қорнимиз оч эди, хозир биз
мехмондорчиликдан қайтябмиз, қорнимиз тўқ сабаби шунда” - зукко уста
дарров дуторни косасини ўйиб қопқоқ билан ёпади ип тортиб чалиб кўради.
Энди дутор уста кутганидек садо бериб, ёқимли оҳанг тортади. Шу тариқа
уста шогирд йўналишида дутор ижрочилиги давом этиб келган.
Устоз дуторчилар дутор учун махсус куйларни яратиб ижро этишган,
шундай куйлардан бири “Қўштор” куйини бошларида тепага кўтариб ўнг қўл
билан чертиб, чап қўл билан фақат пиззиcато штрихида биринчи қисмини,
иккинчи – учинчи қисмларини эса, мохирона ижро этишган вақтда булбул
келиб дастасига қўнади куй тугагунча куйнинг усулига тўғри тушиб сайраган
экан. Бу ҳолатлар албатта дутор созининг нақадар қалбларга дилларга
ёқимли, цехрли тарзда таъсир этишни билдиради. Яна бир ривоят мавжуд
бўлиб, шарқнинг буюк алломаси Фисоғурснинг илк чолғуни яратишга туртки
бўлган ривоятини мусиқашунос олим И.Ражабов “Мақомлар масаласига
доир” рисоласида қуйидагича келтиради: Бир куни Фисоғурснинг тушида
номаълум мўйсафид унинг бошига келиб шундай дейди:”Сен эртага барвақт
туриб, каддоф (Пахта титувчи) лар бозорига боргил. У ерда сенга сенга
ҳикмат сирларидан бири намоён бўлади”. Фисоғурс эрталаб каддофлар
растасига борибди ва у ердан ҳеч нарса нарса тушунмай, қайтиб келибди.
Мўйсафид шу куни кечаси тушида яна келиб, кечаги айтган гапини
такрорлабди. Фисоғурс эрталаб уйғониб, иккинчи марта бозорга борганида
пахта титувчилар ёйининг ипидан чиқаётган товуш унинг диққатини жалб
этибди. Фисоғурснинг кўнглига бир фикр келибди ва у ерда ётган от
462
думининг толасини олиб, бир учини тишлаб, иккинчи учини қўли билан
тортиб туриб, чертган экан, майин ва ёқимли оҳанг таралган экан. Шундан
бўлса керак И.Ражабов шундай хулосага келади:”Ҳозирги дуторимизга
қараганда бўғизи каттароқ, косаси уд косасидан кичикроқ, дўмбираникидан
каттароқ бўлган, торлари ипакдан ёки ичакдан қилинган. Пардалари эса,
еттита, энг асосий белгиси Ал- Ҳусайнинйнинг таъбирича торлари иккита
бўлган. Дутор сўзининг пайдо бўлиши шу кўринишдаги кўп торли созлардан
икки торли созни фарқлаш учун номланган бўлса, ажаб эмас”.
Дутор (Қўштор) деб ҳам номланган, ғазалларда мадҳ этилган. Дутор
жуда қадимий асбоб бўлиб, унинг келиб чиқиши эрамиздан аввалги асрларга
бориб тақалади. Дутор сўзи форс-тожикча бўлиб: Ду-икки, Тор –тор, яъни
“икки тор” демакдир. Бу чолғу фақат ўзбек халқининг чолғуси бўлибгина
қолмасдан, балки уни қардош тожик, уйғур, қорақалпоқ, туркман
халқлари ҳам ўзларининг севимли чолғуси деб ҳисоблайдилар. Халқ чолғу
созлари жамиятнинг турли вакиллари орасида турлича тарқалган эди.
Дутор (иккита торли) атамасининг келиб чиқишига сўзни шаклан ўхшаш
турли созлардан фарқлаш асосий сабаб бўлган. Дуторга ўхшаш чолғуларни
Озарбойжонда “Саз”, грузинларда “Пандури”, қирғизларда “Комуз”,
Қозоқларда “Дўмбира”, хитойликларда эса “Пипа” атамалари билан
номланади.
Чўпонлар найни хуш кўрса, уста созандалар қўлида сато, танбур,
дўмбра халқ мусиқачилари - бахшиларнинг ҳамроҳи бўлиб, дутор эса-уй
шароитида (ичкарисида) кенг тарқалган эди. Дутор халқимиз орасида
“Дилкаш чолғу” номини олган. Унда ижро этилган ҳар қанай куй, оҳанг қалб
торларини тебратади, чунки бу нола қалб истаган оҳангдир. Шунинг учун
Дутор аёлларимиз қўлларида хасрат қуроли, дил изҳорларини намойиш этиш
учун ҳамроҳ бўлган кўнгил ошносидир.
463
Ўзбекистонда дуторнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, улар
торларининг бир хиллиги, умумий кўриниши, пардаларининг боғланиши
жиҳатдан ўхшаш бўлса, узунлиги, товушқатори, диапазони ва тайёрланиш
услублари, ёғочларининг турларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бу эса,
албатта соз тембрини бир-биридан фарқ қилишга олиб келади.
|