|
W(jω) – АФХ-амплитуда-фазавий характеристика;
А(ω)
|
bet | 8/13 | Sana | 17.05.2024 | Hajmi | 1,06 Mb. | | #239157 |
Bog'liq АБН Tajriba ishiW(jω) – АФХ-амплитуда-фазавий характеристика;
А(ω) – АЧХ- амплитуда-частотавий характеристика;
φ(ω) – ФЧХ- фаза-частотавий характеристика;
U(jω) – ҲЧХ- ҳақиқий-частотавий характеристика;
V(jω) – МЧХ- мавҳум-частотавий характеристика;
L(jω) – логарифмик амплитуда-частотавий характеристика
Ростлаш жараёнининг турғунлиги масаласини тадқиқ этишда частотавий характеристикалар муҳим роль ўйнайди.
3.5. Ишни бажариш бўйича методик кўрсатма
Simulink LTI-Viewer инструменти Control System Toolbox амалий дастури таркибига киради ва чизиқли автоматик системаларни анализ қилиш учун мўлжалланган. Ушбу инструмент ёрдамида тадқиқ қилинаётган системанинг частотавий характеристикаларини осон қуриш мумкин.
3.4-расм. Plot Configuration саҳифаси
Системанинг частотавий характеристикаларини олиш учун 2-тажриба ишидаги Simulink LTI-Viewer билан ишлаш кетма-кетлиги бажарилиб, LTI Viewer саҳифасидаги Edit\Plot Configuration... командасини бажариш керак. Бу командани бажариш натижасида Plot Configuration саҳифаси очилади (3.4-расм).
Очилган саҳифада акс этувчи графиклар сонини (Select a response plot configuration панелида) ва турлари (Response type панелида) танлашимиз мумкин.
Қуйидаги график (диаграмма)ларни қуриш мумкин.
step – бирлик поғонали таъсирга бўлган реакцияси;
impulse –бирлик импулсли таъсирга бўлган реакцияси;
bode – логарифмик амплитуда ва фаза частотавий характеристика;
bode mag -- логарифмик амплитуда частотавий характеристика;
nyquist – Найквист диаграммаси;
nichols –Николс годографи;
|
| |