“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
326
Олимов Темир Ҳасанович
“
Педагогика ва психология, таълим
технологиялари”
кафедраси доценти, педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори(PhD)
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК МАДАНИЯТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ИСЛОҲОТЛАРИ.
Аннотация:
ушбу мақолада фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари,
ёшларни фаол иштирок этишлари ва ўз дунёқарашларини фуқаролик
жамияти қуришга доир назариялар билан бойитишлари ҳақида фикр
юритилган.
Ўзбекистонда фуқаролик маданиятини ривожлантириш ислоҳотлари
жараёнида жаҳондаги турли мамлакатларда шу каби жамият асосларининг
яратилиш тажрибаси, бу соҳадаги ислоҳотларнинг иқтисодий, ижтимоий-
сиёсий ва ҳуқуқий асосларининг шакллантирилиши, уларга доир назарий
ишланмаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, фуқаролик
жамиятининг бу инсоният учун муҳим бўлган ижобий жиҳатлари
(тамойиллари ва яшаш муҳити) ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган
мамлакатларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳуқуқий
давлат сари ривожланиш сари интилишига доир ислоҳотларида муҳим
тажриба сифатида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан қараганда, фуқаролик
маданиятига доир фанни олий таълим тизимида ўқитиш муҳим долзарб
вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам фуқаролик маданияти
фани бир неча минглаб йиллар давомида йиғилган умуминсоний
қадриятларни ҳозирги умуминсоний ва демократик қадриятлар ила уйғун
ҳолда ўрганиши ва улардан хулосалар чиқариши туфайли ёш авлодни
шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Бу фан инсониятнинг энг сўнги
тараққиёт босқичи ва инсоний бирлиги тўғрисидаги таълимотларни ҳозирги
давр билан мустаҳкам боғлиқлик ҳолида ўрганади, инсонни жамият
қонуниятлари ва қадриятлари асосида яшашга ундайди, бу йўлдан инсон
манфаатдорлигини асослайди. Умуман олганда, бу фан инсонни ҳозирги
даврнинг сўнгги цивилизацияси – фуқаролик жамиятининг ривожланиш
қонуниятлари, тамойиллари ва унинг шахсни камолга етказишдаги ролига
доир билимлар билан қуроллантиради. Фуқаролик маданиятининг пойдевори
ва асосларини яратиш учун авваломбор у ҳақдаги ғояларнинг генезисини ва
|