|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 298/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
327
ривожланишини билишга зарурат туғилади.
Ҳаётимизда амалга оширилаётган бундай ўзгаришлар аввало нимани
англатади? ...Бу амалий ишлар авваламбор мамлакатимизда замонавий
демократик жамият қарор топаётгани ва изчил ривожланаётганидан,
аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатининг юксалиб боришига замин бўлаётган
иқтисодиётимизнинг
барқарор
суръатлар
билан
ўсаётганидан,
Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ортиб
бораётганидан дарак беради”.
Мустақиллик даврида мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ҳам юксалди.
Давлатнинг бош ислоҳотчилик ролини ошириш, кучли ижтимоий
ҳимоя сиёсатини амалга ошириш жараёни “Ўзбек модели” асосидаги
ислоҳотларни ҳеч бир ижтимоий ларзаларсиз амалга оширишга шарт-шароит
яратди. Давлат бюджетининг учдан икки қисмига яқини ижтимоий соҳаларга
ажратилиши мамлакатдаги сиёсий тузумнинг асосан миллий манфаатлар ва
халқ фаровонлигини амалга ошириш йўлида фаолият юритишини ифодалай
бошлади.
Мустақиллик даврида мамлакатнинг юз йилликларга тенг бўлган
ривожланиш йўлини босиб ўтиши — бу мамлакат Президенти Ш.
Мирзиёвнинг ташаббуси ва йўлбошчилиги асосида фуқаролик жамияти ва
ҳуқуқий давлат қуришнинг асосий стратегик пировард мақсад сифатида
эълон қилиниши, бу соҳада “Ўзбек модели” асосида ислоҳотларни босқичма-
босқич равишда амалга оширилиши бўлди. Давлат сиёсатининг ва жамият
тараққиётининг асосий устувор йўналишлари инсонга, унинг фаровонлиги ва
эркинлигига қаратила бошланди. Ўзбекистон тарихида янги бир давр
бошланди. Бу давр — фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш даври
сифатида тарихга кирди.
Кўриниб турибдики, мамлакатда фуқаролик жамияти стратегик мақсад
сифатида эълон қилиниши натижасида янги долзарб вазифалар пайдо бўлди.
Маълумки, бу каби жамиятлар ривожланган мамлакатларда бир неча юз
йилликлар ичида назария сифатида шаклланиб, ХХ асрнинг ўрталаридан
бошлаб амалиётда намоён бўлди. Бу мамлакатлар тажрибасини ўрганиш,
мамлакатимиз тарихида шаклланган фуқаролик жамиятининг миллий
унсурларини демократлаштириш ва уларни хорижий тажриба билан
уйғунлаштириш давр талаби сифатида ўзлигини намоён қила бошлади.
Шунингдек, фуқаролик жамиятига доир назарий ва амалий билимларни
ёшлар онгига сингдириш мамлакат келажаги ва истиқболини белгиловчи
омил сифатида пайдо бўлди. Чунки, янги қуриладиган жамиятнинг белгилари
|
| |