“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
79 
туйғуларини тарбиялашга хизмат қилади.
Ана шундай қийин вазиятда юртни ҳимоя қилишга бел боғлаган, 
аммо ҳаёти ва фаолияти давомида кўплаб қийинчиликларга дуч келган, оз 
қўшин билан душманни мағлуб қилган Жалолиддин Мангуберди жасорати 
ҳақида сўзлаб бериш ўқувчиларнинг тарихий билимларини янада 
кенгайтиради. Уларнинг тарихий билимларни янада чуқурлаштиришда эса
“Муаммо” технологиясининг ўрни беқиёс.
“Муаммо” таълим технологияси ўқувчиларга фаннинг 
мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масаланинг ечимини топишга 
ўргатади. Уларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни 
шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва 
муаммони ечишда мос услубларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммонинг 
келиб чиқиш сабабаларини ва муаммони ечишдаги ҳатти- ҳаракатларни 
тўғри танлашга ўргатади.
“Муаммо” таълим технологиясидан фойдаланиб Жалолиддин 
Мангубердининг Парвон даштидаги жасорати, ҳарбий жанг санъатига 
киритган “Отдан тушиб, от ёнида туриб жанг қилиш (камондан ўққа тутиш)” 
усулини, 
унинг 
қавми-қариндошларига, 
ака-укаларига 
муносабати,
хоразмшоҳлар давлатида яшовчи элатлар ўртасидаги муносабатларни йўлга 
қўйишдаги хатолари, дипломатия масаласидаги етишмовчиликлар сабаблари 
очиб берилади. Ўқувчилар Жалолиддиннинг синглиси Жўжига хотинликка 
берилган Хонсултоннинг акасига ёзган мактубининг жавобсиз қолганлиги 
сабаблари ҳам ўқувчиларни қизиқтиради. Хонсултон акасига ёзган 
мактубида: “ Оға! Сизнинг шуҳратингиз ҳақидаги хабар қоон (хон) га ҳам 
келиб етди. Агар кучингиз етса буларнинг додини беринг?! Агар етмаса 
улар билан келишинг?!”. Бу хатни хоразмшоҳлар давлати босиб олингач, 
Жўжига хотинликка берилган, ундан бир фарзанд кўрган бўлсада, она
юртини жону-дилидан севадиган инсон ёзмоқда эди.
“Муаммо” таълим технологиясида ўқувчилар гуруҳларга 
ажратилади. Бу технологияни ҳозирги замон муаммоларининг ечимини
топишдагина эмас, умумий ўрта таълим тизимида ўрганилаётган
мавзулардаги айрим муаммолар ечимини топишга ўргатишда ҳам 
фойдаланиш мумкин. Бунда мавзу бўйича муаммолар ечимини топиш 
бўйича ўқувчиларга саволлар таклиф этилади. Белгиланган муддат ичида 
ўқувчилар берилган ўз жавобларини дафтарларида қайд этадилар. Ҳар бир 
гуруҳ ўз жавобларини ёзиб, ўз тақдимотларини ўтказади: 

Download 6,55 Mb.
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish