“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
81
уйғунлаштириб қўйган
эди.
Гуруҳдаги фаолият тугаганда сўнг гуруҳлар ўзлари бажарган таҳлилий
ишини барчага ўқиб эшиттиради. Сўнгра
муаммолар ва уларнинг ечими
бўйича жамоавий фикр алмашинилади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг
фикрларини умумлаштиради ва хулосалайди.
Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида ўқувчилар
қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабабини аниқлаш кераклигини,
кейин эса уларга зарур бўлган услуб ва усулларни танлаши ҳамда ўз
ҳаракатларини аниқ белгилаб олишлари кераклигини билиб оладилар.
“Муаммо” технологиясидан фойдаланганда ўқувчилар фикрлашда
адашиб кетмаслиги, чалғимаслиги учун ўқитувчининг қатъий назорати талаб
этилади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи ўқувчиларнинг фикрларини
умумлаштирганда бу масалага алоҳида эътибор қаратади. Агар ўқувчилар
ҳақиқий воқеликдан четга чиқсалар уларни тузатади. “Муаммо”
технологияси орқали ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилияти
оширилади, уларни креатив фикрлашга ўргатилади.
Фойдаланилган адабиётлар
Ш.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият
билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. Т, “Ўзбекистон”, 2017.
Р. Ишмухамедов, М.Юлдашев. Таълим ва тарбияда
инновацион педагогик
технологиялар. Т, 2013.
Н. Раҳмонқулова, М. Ваҳобов ва бошқалар. Замонавий таълим тарбия -
жамият тараққиётининг муҳим асоси. Т, 2017.