• Калит сўзлар
  • ПАРЕМИЧЕСКИЕ ЖАНРЫ
  • Ключевые слова
  • Key words
  • МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ПАРЕМИК ЖАНРЛАР ВОСИТАСИДА




    Download 4,29 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet255/266
    Sana23.01.2024
    Hajmi4,29 Mb.
    #143747
    1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   266
    Bog'liq
    11-son PM Ped Psixolo

    МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ПАРЕМИК ЖАНРЛАР ВОСИТАСИДА 
    ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ 
    Камилова Гулмира Алимовна, 
    Бухоро давлат педагогика институти в/б профессори, п.ф.н., 
    Мактабгача ёшдаги болалар ёшликданоқ топишмоқ, яъни жумбоқ жавобини топишга 
    қизиқадилар ва эртак тинглашни хуш кўрадилар. Бунда паремик жанрлар воситасида экологик 
    маданиятни ривожлантиришга доир тамойиллар қўл келади. Мақолада шу ҳақида мулоҳазалар 
    билдирилган. 
    Калит сўзлар: мактабгача ёш, тамойил, экология, топишмоқ, мақол, афоризм, қизиқтириш, 
    ҳикоя, эртак. 
    ПРИНЦИПЫ РАЗВИТИЯ ЭКОЛОГИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ ДОШКОЛЬНИКОВ ЧЕРЕЗ 
    ПАРЕМИЧЕСКИЕ ЖАНРЫ 
    Дети дошкольного возраста с интересом находят ответы на загадки и с удовольствием 
    слушают сказки. В этом помогают принципы развития экологической культуры посредством 
    паремических жанров. В статье это комментируется. 
    Ключевые слова: дошкольный возраст, принцип, экология, загадка, пословица, афоризм, 
    интерес, рассказ, сказка. 
    PRINCIPLES OF DEVELOPMENT OF ECOLOGICAL CULTURE OF PRESCHOOL 
    CHILDREN THROUGH PAREMIC GENRES 
    Preschool children find answers to riddles with interest and listen to fairy tales with pleasure. The 
    principles of the development of ecological culture through paremic genres help with this. The article 
    comments on this. 
    Key words: preschool age, principle, ecology, riddle, proverb, aphorism, interest, story, fairy tale. 
    Кириш. “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига 
    қўйиладиган Давлат талаблари”да кичик ёшдан бошлаб тайёрлов гуруҳига қадар билиш жараёнининг 
    ривожланиши тадқиқий билиш ва самарали рефлексив фаолият соҳасида болалар билиши лозим 
    бўлган талаблар киритилган.
    Тажрибалар шуни кўрсатдики, болалар топишмоқ яъни жумбоқ жавобини топишга 
    қизиқадилар ва эртакларни айниқса ётиш олдидан тинглаб, ухлаб қолишни хуш кўрадилар.
    Ўрганилган адабиётлар таҳлили шуни англатдики, паремик жанрлар намуналари топишмоқ, 
    эртак ва мақоллар болалар ақлини чархлайди, уларни зукко қилиб тарбиялайди, болаларда ўзаро 
    меҳр-муҳаббатли бўлишга чақиради. Топишмоқни шунчаки жавобини топишга эмас балки жавобини 
    чуқур англаб олишга имкон беради. Ранг-баранг бўлган топишмоқ, эртак ва мақоллар турли ёш 
    гуруҳларда турлича ўргатилиш, ўқитилиш талабига эга.
    Мактабгача ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш жараёнида болалар учун тавсия 
    этилаётган паремик жанрлар намуналарини ёши, интеллектуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 
    танлаш мақсадга мувофиқдир.Бу босқич тарбияланувчиларда ахлоқий инсоний сифатларни 
    ривожлантиришда асосий босқич саналади. 
    Шу боисдан мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни табиат олами билан 
    таништириш билан бир қаторда асосий восита сифатида паремик жанрлардан фойдаланиш фойдадан 
    холи эмас. 
    Мактабгача ёшдаги болалар билан ташкил этилаётган фаолиятларнинг асосий вазифаларидан 
    бири ўсиб келаётган ёш авлодни мустақил фикрлашга ўргатиш, теварак-атрофга нисбатан 
    муносабатини эркин билдира оладиган муҳит яратиб беришдан иборат. 
    Ҳар бир бола ўз олдига қўйилаётган вазифани бажаришда онгли тушунган ҳолда муносабат 
    билдириши, мустақил равишда фикрлай олиши ва эркин фаолиятда киришиши учун ўз билимини 
    намоён эта олиши, фаолият мобайнида турли хил вазиятларга дуч келса бу ҳолат унда қизиқиш 
    уйғота олиши керак. 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
    237 
    Тадқиқот методикаси.Мактабгача ёшдаги болалар жуда қизиқувчан бўлганлиги боис, ҳар 
    қандай муаммога дуч келсалар уни тезда бартараф этишга киришадилар. Яъни айтилган топишмоқ 
    жавобини тез топишга киришадилар. Бу ёшдаги болаларнинг билишга бўлган қизиқишини оширишда 
    таълимий муҳитни ҳозирлаш муҳим саналади. Ҳар қандай бола берилган жумбоқни ўрганиш орқали 
    таҳлил қилиш, умумлаштириш, тартибга сола билиш каби кўникмаларни эгаллашга ҳаракат қилади. 
    Бола тарбиячи томонидан ҳикоя қилинган эртакни бола диққат билан эшитиш оқали теварак-
    атрофни, инсонларни, тенгдошларини идрок эта бошлайди.Ҳикоя қилинган ёки ўқиб берилган эртак, 
    мақоллар орқали тарбиячининг фикрларини англаб олиш, асар аҳамиятига, мавзусига ва эртак 
    қаҳрамонларининг тасвирланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. 
    Мактабгача ёшдаги болаларнипаремик жанрлар намуналари орқали экологик маданиятни 
    ривожлантириш ишларини бажараётган тарбиячи-педагоглар қатор маъсулиятли вазифаларни ҳал 
    қилишлари муҳим ҳисобланади.
    Шуни 
    таъкидлаш 
    жоизки, 
    тарбиячи-педагогларнинг 
    олиб 
    бораётган 
    фаолияти 
    тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама гармоник ривожланиши учун зарурий шартдир.
    Буларни қуйидаги изоҳлаш мумкин: мактабгача ёшдаги болаларни “ Илм фан ва табиат ” 
    марказида ўтказиладиган тажрибалар билан таништириш билан бирга атроф олам ҳақида билим ва 
    кўникмалар, осмон жисмлари ва унда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар 
    чуқурлаштирилади.
    Ушбу маълумотлар ўқитиш, билим бериш орқали амалга оширилади. Ўқитиш-икки томонлама 
    жараён бўлиб, бунда тарбиячи билан болалар фаол иштирок этгандагига у увффақиятли амалга 
    ошади. Тарбиячи янги маълумотни баён қилибгина қолмай, балки унинг ўзлаштириб олинишга ҳам 
    эришилади. Болаларнинг билиш фаолиятига фаол таъсир кўрсатиб унга раҳбарлик қилади.
    Ўқитиш натижалари билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб олишда ҳам, бола шахсининг 
    ўзгаришида намоён бўлади. 
    Тадқиқотимиз давомида тарбияланувчилар томонидан эгаллаши лозим бўлган билим, ва 
    малакаларни қабул қилишга оид экологик маданиятни ривожлантириш босқичларини белгилаб 
    чиқдик:
    Булар қуйидагича изоҳланади.
    Биринчи босқич- шу билан тавсифланадики, болалар тарбиячининг тушунтиришларини 
    тинглайди, сайр ва экскурсиялар, таълимий марказларда фаол иштирок этадилар, ва унга амал 
    қилишга ҳаракат қилади. Олинган маълумотларни болалар онгли қабул қиладилар. Бунда табиат ва 
    экологига оид маълумотлар шаклланиб бўлган бўлади.Топишмоқ, эртак ва мақолларни маъносини 
    англаб етадилар.Табиат неъматларини асрашни тушуниб етадилар.
    Иккинчи босқич- бунда болалар бирор нарсага ўргатилиши ва маълумот берилиши мумкин 
    бўлиб, улар кўрсатмаларга амал қиладилар, топшириқларни бажаришда бир-бирларига тақлид 
    қилишга мойил бўладилар, ўз натижаларини бошқалар натижаси билан таққослаб ўз-ўзларини 
    текширадилар.Табаитга оид тажрибаларда иштирок этиш хохиш ва истаклари пайдо бўлади. 
    Учинчи босқич-бунда бола машғулотларда ва тажрибаларда ташқи кўринишдаги умумий 
    интизомлилик билан тавсифланади, тавсияларга қулоқ соладилар. Топишмоқ жавобини топишга 
    интилади.Эртакларни мазмунан англаб оладилар. Мақолларни мазмунини тушуниб етишга интилиш 
    пайдо бўла бошлайди...
    Муҳокама ва натижалар. Биз тадқиқот жараёнида мактабгача ёшдаги болаларни паремик 
    жанрлар воситасида экологик маданиятни ривожлантиришга оид қуйидаги тамойилларни белгилаб 
    чиқдик: 
    1.Танлаб олинган паремик жанрларнинг илмийликка асосланиши; 
    2.Паремик жанрларнинг анъанавийлиги тамойили
    3.Танлаб олинган жанрларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш тамойили; 
    4.Жанрлар воситасида болаларни ҳар томонлама ривожлантириш тамойили; ( намунавийлик, 
    ибратлилик, ижобий хулоса чиқариш) 
    5.Жанрда ўхшаш сўз ва жумбоқнинг топишга қаратилганлик тамойили; 
    6. Паремик жанрлардан фойдаланишда системалилик тамойили; 
    7.Паремик жанрлардан фойдаланишда изчиллик тамойили; 
    8.Паремик жанрларни тушунтиришда билимларни ўзлаштириб олиш, болаларнинг онглилиги 
    ва фаоллиги тамойили; 
    9. Паремик жанрларда кўрсатмалилик тамойили; 
    10.Тарбияланувчиларга паремик жанрларни тушунтиришда якка ёндашув тамойили; 
    1.Танлаб олинган паремик жанрларнинг илмийликка асосланиши; 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
    238 
    Таълимий тамойиллар -ўқитиш таълим бериш ишларини ташкил этишда тарбиячи амал 
    қиладиган асосий тамойилдир.Танлаб олинган тамойиллар илмий асосланган бўлиши лозим. Чунки 
    паремик жанрлар илдизи узоқ тарихга бориб тақалади. “ Авесто” деб аталган маънавий меросимизда 
    паремик жанр намуналари, ёдгорликлари ўз аксини топган. Илмий жихатдан асоланган бу тарихий 
    манбада буюк маданият, ўлмас қадрият ва анаъанлар,паремик жанрларда ўрин эгаллаган. 
    2.Паремик жанрларнинг анъанавийлиги тамойили; 
    Халқ оғзаки ижоди назарда тутилган ғоя, мазмун, образ хусусиятлари-буларнинг барчаси халқ 
    оғзаки ижоди қоидаларига суянган ҳолда- анъанавийлик тамойилига асосланган ҳолда намоён 
    бўлади. Паремик жанрлардаги матн анъанасининг ўзини ҳам икки кўринишга ажратиш мумкин. 
    Биринчисидан, ҳар бир асарнинг жанр хусусиятларини белгиловчи анъанавийлик (ҳажм, шакл, 
    мазмун) бўлса, иккинчидан, бадиий тасвир воситалари-бадиий санъатларда намоён бўладиган 
    анъанавийлик 
    3.Танлаб олинган жанрларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш тамойили; 
    Ҳар ким ўз фарзандининг ақлий ва жисмоний жиҳатдан комил бўлиб етишишини хохлайди. 
    Бола ёшлигидан эртак ва қўшиқлар таъсирида улғаяр экан, унинг маънавий қиёфаси 
    шаклланади.Қувлашмачоқ. Бекинмачоқ, чиллак, варрак учириш эса уни жисмонан чиниқтиради. 
    Бинобарин, асрлар давомида халқ болани ақл, фаросат, хотира машқлари ва турли жисмоний 
    ҳаракатлар орқали балоғат ёшига етганида ҳаётга ҳар жиҳатдан етук инсонни тарбиялаш режаси 
    асосида иш олиб борган. Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, дунё илм-фани тараққиётига муносиб 
    ҳисса қўшган ўнлаб алломаларнинг айнан бизнинг миллатимиз ва юртимиздан чиқишида болалар 
    фольклоридаги қўшиқ,эртак, чандиш, топишмоқ, тез айтишлар ҳиссаси ҳам йўқ эмас. 
    4.Жанрлар воситасида болаларни ҳар томонлама ривожлантириш тамойили; ( намунавийлик, 
    ибратлилик, ижобий хулоса чиқариш) Болалар боғчалари, мактабларда ўйинлардан кенг 
    фойдаланилади. Болалар фольклори ёш авлодни интизомли, жасур, қатъиятли, қийинчиликларни 
    енгишга, ўртоқларига ёрдам беришга тайёр бўлиш сингари яхши сифатларга эга бўлиб ўсишларига 
    ёрдам беради. Унинг айрим намуналари мактаб дарсликлари ва ўқиш китобларига киритилган. 
    Тарбиячи, ҳар томонлама ривожлантириш тамойилига амал қилиб, болаларга бажариш бир оз 
    куч-ғайратни,ақлий фаолиятни талаб этадиган қийинчилик даражаси етарлича юқори бўлган 
    топшириқлар айтади ёки ахлоқий жиҳатдан тарбиялайдиган мақол ва эртакларни ўқиб беради. Бу 
    тамойилнинг вазифаси-фақат билим бериш эмас, балки шу билимлар орқали ҳаётга, теварак-
    атрофдаги борлиқ, табиатга , меҳнатга, кишиларга тўғри муносабат ҳосил қилишдир.
    5.Жанрда ўхшаш сўз ва жумбоқни топишга қаратилганлик ва ахлоқ меъёрларига асосланганлик 
    тамойили; 
    Топишмоқларда топиши лозим бўлган нарсанинг шакли, ҳажми, ранги, вазифаси ва шу каби 
    хусусиятлар ҳақида маълумот берилади, аммо бу белгилар истиора санъатидан фойдаланилган ҳолда 
    бошқа нарса билан боғланади. Масалан: қопча ичида унча, унча ичида устунча.
    Бу матнда яширинган нарсанинг учта белгиси учта истиора воситасида берилган. Демак, унинг 
    шакли қопга, ичидаги қисми унга ўхшатилмоқда. Фақат ун ўртасида устуни ҳам бор 
    экан.Топишмоқни топаётган одам матнда жийда ҳақида гап кетаётганини топса, фикрий мусобақада 
    енгган бўлади. 
    Ахлоқ меъёрлари мужассамлашган эртак ва мақолларда ҳам экологик мавзулар ёритилади. 
    Эртакда тасвирланган табиий олам, муҳит ва ундаги ўзгаришларни бола онгида сақлаб қолиниши 
    учун расм ва выдеолардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.Ўрмонни кўрмаган бола выдео 
    ёки мультфилмларда дарахтларнинг жуда кўплигини ва улар жуда ҳам баланд эканлигини, табиат 
    манзарасининг гўзаллигини, ўрмонда турли хил ҳайвонлар яшашини кўриб зақланади. Болажонлар 
    айниқса ҳайвонлар ҳақидаги эртакларни севиб томоша қиладилар.
    6.Паремик жанрлардан фойдаланишда системалилик тамойили; 
    Бу тамойил-жанрларни ўрганишнинг шундай мантиқий тартибини назарда тутадики, бунда 
    янги билимлар аввал ўрганилган эртак, мақол, топишмоқларга таянади. Жанрлардан фойдаланишда 
    ҳам бу тамойилга риоя қилиш керак. Тарбиячи машғулотларда жанр намуналарини ўрганишни 
    шундай тақсимлайдики, машғулотдан машғулотга ўтган сари унинг доимо мураккаблашуви, кейинги 
    материлнинг аввалги материал билан боғлиқлиги таъминланади, бу эса билимларнинг аниқ бўлиши 
    ва мустаҳкамланишига ёрдам беради.
    7.Паремик жанрлардан фойдаланишда изчиллик тамойили; 
    Бу тамойил-теварак-атрофдаги ҳодислар тўғрисидаги билимларнинг изчиллик билан тўпланиб 
    бориши асосида тарбиячи болаларда умумлашган тушунчалар ҳосил қилади. Масалан, куз ойлари 
    мобайнида болалар тарбиячи билан бирга табиатдаги ўзгаришларни кузатадилар.Мавсумнинг 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
    239 
    охирида ўтказиладиган умумлаштирувчи суҳбатда тарбиячи болаларни кузнинг характерли 
    хусусиятлари, унинг бошқа йил фаслларидан фарқи тўғрисида хулоса чиқаришга олиб келади. Бу 
    тамойилда кичик жанрлар болалар томонидан англанган, тушуниб олинган тақдирдагина мустаҳкам 
    бўлади.Бола жанрлардан қанчалик, фаол фойдаланса, улар шунчалик яхши англаб олинади, мабодо 
    болалар олдига ақлий вазифа қўйилса, олинган билимлар яхши ўзлаштириб олинади.
    8.Паремик жанрларни тушунтиришда билимларни ўзлаштириб олиш, болаларнинг онглилиги 
    ва фаоллиги тамойили; 
    Болалар томонидан билимлар англанган, тушуниб олинган тақдирдагина мустаҳкам бўлади. 
    Болалар эртак, топишмоқ ва мақоллар мазмунини тушуниб етишсагина улар онгида узоқ вақтгача 
    сақланиб қолади, берилган топшириқларни муваффақиятли бажаради. 
    Мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш учун педагог турли 
    усуллардан фойдаланади.Улардан бири саволлар беришдир.“ Нима учун сиз бу расмда куз 
    тасвирланган, деб ўйлайсиз?”, “ Топишмоқда камалак ҳақида гапирилишини қандай қилиб 
    топдингиз?”, “ Қорни хонага олиб кирсак, унима бўлади?”. Жавоб топишда болалар ўзларининг 
    амалий тажрибаларига суянадилар; агар улар қийналса, тарбиячи уларни кузатишга, мулоҳаза 
    юритишга жалб қилади. 
    Мактабгача таълим ташкилотларида таққослаш усулидан кенг фойдаланилади. Масалан, 
    ниначи билан капалакни таққослашда болалар уларнинг ташқи кўриниши, овқатланиш усулига 
    боғлиқлигини аниқлайдилар, шунга ўхшаш топишмоқ айтишлари мумкин. Сайр вақтида эса уларни 
    кузатишлари мақсадга мувофиқ саналади. 
    Болаларда табиатга ва унда содир бўладиган воқеалар билиш фаоллигини ривожлантириш 
    мақсадида болаларнинг энг оддий изланиш фаолияти ташкил этилиши мумкин. 
    9. Паремик жанрларда кўрсатмалилик тамойили; 
    Мактабгача ёшдаги болаларда паремик жанрлар билан таништиришда кўрсатмалилик тамойили 
    муҳим ўрин эгаллайди, чунки боланинг тафаккури яққол, образли бўлади.
    Болалар эртакда тасвирланган ҳайвонларни расмини кўришлари, меваларни татиб кўришлари, 
    ушлаб сезиш мумкин бўлган нарсаларни-ушлаб билиб олишлари керак. Бирданига кўп сезгилар 
    ёрдамида идрок этиш мумкин бўлган нарсаларни иложи борича, бир неча сезгилар иштирокида идрок 
    этишлари лозим. 
    Ҳозирги замон мактабгача таълимида кўрсатмалиликнинг хилма-хил турлари, жонли табиатни 
    кузатиш, предметлар, суратлар, намуналарни кўздан кечириш, ўқитишнинг техника воситаларидан 
    фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. 
    10.Тарбияланувчиларга паремик жанрларни тушунтиришда якка ёндашув тамойили; 
    Болалар ақлий фаолиятнинг турли даражада мосланувчанлиги, билимларни турли суръатда 
    ўзлаштириб олиш билан фарқ қилади.Айрим болалар топишмоқ жавобини тез топа оладилар, 
    бошқалари эса тўғри хулосага келиши учун жуда кўп ўйлаб кўриши керак. 
    Айрим болалар ўқиб берилаётган эртак мазмунини тез тушуниб олади ва эслаб қолади, 
    бошқаларнинг эса янги эртак ёки мақолни ўзлаштириб олиши учун узоқ вақт ишлаш ва такрорлаши 
    лозим бўлади. Малака ҳам турли суръатда ҳосил бўлади, айрим болалар иш-ҳаракат ўн марталаб 
    такрорлангандан кейин автоматик равишда бажаради, бошқаларда эса такрорлашлар сони икки ва уч 
    марта ортади ва шундан кейин иш ҳаракат автоматлашади. Бунда марказларда олиб бориладиган 
    тажриба ишлари бир неча марта такрорак кўрсатилгандагина болада аниқ тасаввур шаклланадаи. 
    Эртакдаги воқеа-ҳодисалар ҳам масалан “ Зумрад ва Қиммат ” эртагида қалин ўрмонда Зумрад 
    адашиб қолиб кетишини бир неча бор тасаввур орқали бола эсда сақлаб қолади. 
    Хулоса.Мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи юқоридаги тамойилларга амал қилиб, 
    болаларни ўқитишда ва паремик жанрлар билан таништириш орқали экологик маданиятни 
    ривожлантиришга эришади.
    Мактабгача ёшдаги болаларни паремик жанрлар воситасида экологик маданиятни 
    ривожлантириш жараёни дидактик тузилманинг ташкилий-методик тамойилларига таянган ҳолда 
    ҳаракат қилади.Ушбу жараённи ташкил этиш илмий манба, табиат олами, тажрибалар жараёни,
    билимларни ўзлаштириб олиш, болаларнинг онглилиги ва фаоллиги тамойилларига асосланиши 
    лозим. 
    Ушбу мақсадда тарбиячи бир қатор усуллардан фойдаланиши лозим. Бунда болаларнинг 
    диққат-эътибори эртак мазмунига, топишмоқда яширинган жумбоққа қаратилса, мақолларда панд-
    насиҳатларга қаратилади.Бола шу йўсинда жанрлар мазмунини яхши тушуниб олади ва табиатда 
    учрайдиган воқеа-ҳодисалар билан таққослайди.


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
    240 

    Download 4,29 Mb.
    1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   266




    Download 4,29 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ПАРЕМИК ЖАНРЛАР ВОСИТАСИДА

    Download 4,29 Mb.
    Pdf ko'rish