• B12-витамини концентратини метан ҳосил қилувчи аралаш культуралар ёрдамида олишнинг технологик чизмаси
  • Озиқа концентрати В12 - витаминини ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси
  • Витамин В12 озуқа препаратлари




    Download 236.68 Kb.
    bet10/10
    Sana13.09.2023
    Hajmi236.68 Kb.
    #81547
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    Islomga.Oziq ovqat UMK.7 sems.
    9b86d6f5-bbf5-4d84-82bd-9a7b5648fed0
    Витамин В12 озуқа препаратлари
    В12 витамин таркибида 3 валентли кобальт ва бошқа радикаллар билан алмашаоладиган
    омин ҳамда циан группаларини сақлайди. Бу витамин суякилигида қон яхшилайди,
    аминокислоталар ва азот бирикмалари синтезида қатнашади. Бу витамин ўсимликларда
    учрамайди ва уни инсон ва ҳайвон етказиб берадиган ягона манба-бу микроорганизмлардир. Бу
    витаминни саноат миқёсида ишлаб-чиқариш учун микроорганизмларни маҳсус танланган
    биоценози ўстирилади. Бу биоценоз иссиқ метан биғиш реакциясини амалга ошириб,
    таркибида целлюлозо парчаловчи, аммонификация қилувчи, карбонсувларни биғитувчи,
    сульфит қайтарувчи ва метан ҳосил қилувчи бактериялар бор. Бу микроорганизмларни
    ферментациясини биринчи босқичида (10-12 кун давомида) термофил аммонификаторларни ва
    карбонсувларни бижитувчи микрооргаизмларни жадал ривожланиши кузатилади, бу жараён
    паст нордон шароитда (рН 5,0-7,0) ўтади. Бу биоценозни бошқа гуруҳ қатнашчилари бижиш
    ишқорий шароитида (рН 7,0-8,5) ўтганда ривожланади. Бу даврда метан ҳосил қилувчи
    бактериялар кўпроқ кузатилади. Улар биоценозни бошқа иштирокчиларига қараганда В12
    витаминини 4-5 маротаба кўпроқ синтез қиладилар. Метан ҳосил қилувчи бактерияларни жадал
    ривожи учун асосий субстрат бўлиб ёғ кислоталари ва тубан спиртлар ҳисобланади, шунинг
    учун ҳам бу моддаларни озуқа муҳити таркибига киритилиши витамин синтезини кучайтиради.
    Озуқа муҳити тайёрлаш учун одатда ацетоно-бутанол ишлаб чиқаришидан қолган
    бардадан фойдаланилади. Барда тозаланиб, унга кобльт хлорид (4 г /м3) ва 0,5 % метанол
    қўшилади.
    -6,5 гача нордонлаштирилади ва унга 0,20-0,25 % сульфит натрий солинади.

    5-расм. B12-витамини концентратини метан ҳосил қилувчи аралаш культуралар ёрдамида
    олишнинг технологик чизмаси:
    1-барда йиғгич; 2-барда учун насос; 3-барда декантатори; 4-қуйилтирилган бардани
    йиғгич; 5-барда декантаторини йиғгич; 6-барда декантатори учун насос; 7-барда
    декантаторини совутиш учун музлатгич; 8-метанолни йиғиш учун улчамли идиш; 9-
    метанолни меъёрловчи насос; 10-кобольт хлорид эритмасини ўлчовли йиғгич; 11-
    кобольт хлорид эритмасини меъёрловчи насос; 12-метанли бижғиш учун ферментатор;
    13-метанли бражка учун насос; 14-хлорид кислота учун ўлчовли йиғгич; 15-хлорид
    кислота учун меъёрловчи насос; 16-натрий сульфид эритмаси учун ўлчовли йиғгич; 17-
    натрий сульфид учун меъёрловчи насос; 18-метанли бражка, хлорид кислота ва натрий
    сульфидни аралаштиргич; 19-ғғғ
    72
    Бактерияларни саноат шароитида ўстириш учун дастлаб экув метериаллари (250 м3
    хажмли аппаратларда) тайёрлаб олинади (15-20 кун мобайнида), кейин экув материаллари
    темир бетондан ясалган хажми 4200 м3 бўлган ферментерларга юборилади, мана шу жойда
    метанли бижғиш жараёни ўтади. Янги тайёр бўлган барда ферментер хажмидан 25-30 % лик
    миқдорда ҳар куни ферментерни тагига юбориб турилади. В12 витамини сақлаган суспензия
    ферментерни тепа қисмидан олиб турилади. Ишчи цикл давомида ферментердаги рН, учувчан
    ёғ кислоталарини миқдори, аммонийли азотни миқдори назорат қилиб турилади ва доимий
    равишда ҳарорат 55-570 С оралиғида ушлаб турилади. Бижғиш жараёнида 65% метан ва 30%
    СО2 дан иборат бўлган газ аралашмаси ҳосил бўлади ва у иссиқлик манбаи сифатида
    ишлатилиши мумкин.
    Ферментация маҳсулоти сифатида ҳосил бўлган тайёр культурал суюқлик, одатда 2,0-2,5 %
    қуруқ модда ва 1,1 – 1,7 мг/л В12 витамини сақлайди. қуритиш жараёнида витамин парчаланиб
    кетмаслиги учун культурал суюқлик хлорид ёки фосфор кислотаси ёрдамида рН 6,3.
    Шундай қилиб, тайёрланган культурал суюқлик, газсизлантирилади, вакуум –
    буғлантиргич усқурмасида қуюлтирилиб, пуркагич - қуритгичлар ёрдамида қуритилади (5-10%
    намлик қолгунча).
    Тайёр маҳсулотни физикавий хусусиятларини яхшилаш мақсадида, кепак ёки
    маккажўхори уни қўшиб аралаштирилади. 25-30 кг дан полиэтилен қопларга солиб қопланади
    ва қоғоз қопга солинади. Тайёр озуқа препаратида В12 витамини энг камида 2,5 мг% бўлиши
    керак, препарат 1 йил мобайнида қуруқ ва салқин жойда сақланади. Россияда чиқадиган
    препарат КМБ–12 (концентрат микробнўй витамин) деб юритилади. Бу препаратда шунингдек
    В гуруҳига кирувчи бошқа витаминлар ва алмашмайдиган аминокислоталар ҳам бор.
    6-чизма. Озиқа концентрати В12 - витаминини ишлаб чиқаришнинг
    технологик чизмаси

    Download 236.68 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 236.68 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Витамин В12 озуқа препаратлари

    Download 236.68 Kb.