• . Глутамин кислота ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси
  • -расм. Corynebacterium gluhamicum




    Download 236.68 Kb.
    bet6/10
    Sana13.09.2023
    Hajmi236.68 Kb.
    #81547
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    Islomga.Oziq ovqat UMK.7 sems.
    9b86d6f5-bbf5-4d84-82bd-9a7b5648fed0
    1-расм. Corynebacterium gluhamicum бактериясининг глутамин кислота биосинтези
    чизмаси.
    Ушбу кичик, граммусбат, айланасимон ёки овалсимон бактериялар специфик хусусиятига
    кўра биотин ёки тиаминга талабчан бўладилар.
    Глутамин кислотани саноат асосида ишлаб чиқаришнинг лизин ишлаб чиқаришдаги каби
    кўплаб умумий техник жараёнлари мавжуд. Улар қуйидаги босқичлардан ташкил топган (2-
    чизма): экиш материалини олиш;
    озиқа муҳити тайёрлаш ва стериллаш;
    ферментаöия;
    кристалл ҳолдаги моддани ажратиб олиш;
    37
    қуритиш, қадоқлаш ва ўраш.
    2-чизма. Глутамин кислота ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси
    Глутамин кислоталар олиш учун углерод манбаси сифатида глюкоза, сахароза, крахмал
    гидролизатлари, меласса ва гидрол хизмат қилиши мумкин. Углеводлардан ташқари хом-ашё
    сифатида углеводородлар (метан, этан, нефтнинг н-парафинлари), шунингдек, сирка, фумар
    кислоталар ва бошқа махсулотлардан фойдаланиш мумкин.
    Озиқа муҳитида азот манбаси сифатида 1,5-2,0% миқдорида мочевинадан фойдаланилади,
    аммо кўп миқдорда солинмасдан талаб даражасида қўшилади ва бунда озиқанинг мочевина
    сақлаши 0,8% дан ошиб кетмаслиги лозим. Кўпинча мочевинага қўшимча сифатида азот манбаи
    бўлган аммоний сулüфат (NH4)2SO4 ва аммоний хлорид (NH4Cl) 0,5% гача ёки аммиакнинг
    сувли эритмаси ҳолида қўлланилади.
    Озиқа муҳитида култураларнинг мўътадил ўсиб ривожланиши учун юздан ёки ўндан бир
    фоиз ҳисобида калий (KH2PO4 ҳолида), магний (MgSO4 × 7H2O), марганец (MnSO4 × 4H2O),
    шунингдек, озиқа муҳит рН ини мўтадиллаштириш (рН 7-7,2) бўр қўшиш зарур бўлади.
    Глутамин кислота биосинтезини оширувчилар сифатида биотин, тиамин, баъзи бир
    антибиотиклар (пенециллин, тетрациклин), спирт ва сирт фаол моддалар таъсир этиш
    хусусиятига эга. Аммо, биостимуляторлар миқдорини қатъий равишда назорат қилиш лозим
    бўлади. ×унки уларнинг юқори даражали миқдори масалан, биотин биомасса ўсишини
    тезлаштиради аммо, глутамин кислота чиқишини пасайтиради.

    Download 236.68 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 236.68 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -расм. Corynebacterium gluhamicum

    Download 236.68 Kb.