• ГЛУТАМИН КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИқАРИШ Глутамин кислота ( α-аминоглутар кислота)
  • Micrococcus
  • Metionin, triptofan, treonin, lizin, arginin va histidin




    Download 236.68 Kb.
    bet5/10
    Sana13.09.2023
    Hajmi236.68 Kb.
    #81547
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    Islomga.Oziq ovqat UMK.7 sems.
    9b86d6f5-bbf5-4d84-82bd-9a7b5648fed0
    Ферментаöия
    Лизин продуцентларини саноат асосида ўстириш 50-100м3 ҳажмли ферментёрларда
    даврий ўстириш усулида амалга оширилади. Ферментёрга солинган стерил озиқа муҳитининг 5-
    6 фоизи миқдоридаги стерил экиш материали солинади. Ферментёрнинг умумий бандлик
    бирлиги 0,75 ни ташкил этиши лозим. Ферментаторга экишдан кейин бирданига стерил ҳаво
    юборилади ва 500С ҳароратгача қиздирилади. 1 ҳажм ҳаво 1 л озиқа муҳити ҳажмига минутига
    0,12-0,13 МПа босимда бериб турилади.
    Ферментаöия жараёни 28-290С ҳароратда узлуксиз аралаштириш ва аэраöия шароитида 48-
    72 соат давомида давом эттирилади.
    Кўпиклантирувчи воситалар даврий қўшиб турилади, озиқа муҳити рН даражаси эса вақти
    вақти билан 25% аммиак эритмаси ёки 15% ўювчи калий эритмасидан қўшиш орқали
    мўтадиллаштирилиб турилади. Ферментация орадан 58-72 соат вақт ўткач тугалланади ва
    културал суюқлик мақсаддаги махсулотни ажратиш учун кейинги босқичга юборилади.
    L - лизин ажратиш
    Културал суюқликдан тайёрланишига боғлиқ ҳолда турли хил микробиологик
    препаратлар: лизинниннг суюқ концентрати (ЛСК), лизиннинг қуруқ озиқа концентрати (ЛОК)
    ва кристалл лизин олиш мумкин. ушбу препаратлар ҳар хил алоҳида технологиялар асосида
    олинади. 6-чизмада барча уч хил препаратлар: СЛК, ЛОК ва кристал лизин олиш акс
    эттирилган.
    Културал суюқликдан 10-13% қуруқ модда сақловчи микробиологик концентратлар (СЛК
    ва ЛОК) олиш учун рН даражаси 5,0 гача хлорид кислотада нордонлаштирилади ва лизинни
    барқарорлаштириш учун 0,15% натрий бисулфит эритмаси қўшилади.
    Сўнгра вакуум-буғлантириш ускунасида барқарорлаштирилган културал суюқлик, 35-40%
    қуруқ модда миқдори қолгунча буғлантирилади. Олинган суюқ лизин концентрати озиқаларни
    бойитиш учун қўлланилиши мумкин.
    қуруқ концентратни (қЛК) олиш учун суюқ концентрат (СЛК), иссиқлик остида пуркаб
    қуритгич мосламада 5-6% намлик қогунча қуритилади. қуруқ озиқа лизин концентрати жуда
    гигроскопик бўлади, шунинг учун қуритилгандан сўнг тезда полиэтилен қопчаларда қадоқлаш
    лозим. Суюқ лизин концентратини суяк уни, озиқа ачитқилари, буғдой кепаги ва бошқалар
    билан биргаликда қуритилганда кичикроқ гигроскопик ва сочилувчан озиқа лизин
    концентратини олиш мумкин.
    Кристалл лизин културал суюқликдан ион алмашинув усулларидан фойдаланилиб
    ажратилади. Културал суюқликдан биомасса центрифугалаш ёки филтрлаш орқали
    алоҳидаланади.
    Лизин филтратдан КУ-2 ёки КБ-4П-2 маркали ион алмашинув смоласида сорбцияланади.
    Ион алмашинув колонкаси ювилгандан сўнг лизин сувда 0,5-5,0% ли аммиак сувида
    элюирланади. 1-2% лизин сақловчи элюат хлорид кислотада рН4,9-5,0 гача нордонлаштирилади
    ва лизин миқдори 30-50% бўлгунча вакуум-буғлантириш ускунасида буғлантирилади. Лизинга
    хлорид кислота таъсир эттирилганда монохлоргидрат лизин ҳосил бўлади ва 10-120С
    ҳароратгача совутилганда сарғимтир рангли кристаллар кўринишини намаён қилади.
    Монохлоргидрат лизин кристалларидан юқори даражада тоза лизин олиш учун
    аралашмалардан ва ранг берувчи моддалардан кўп босқичли ҳамда этил спиртидан
    перекристаллизаöиялаш каби жараёнларни амалга ошириш талаб этилади. Тоза лизин озиқовқат саноатида, медицинада ва бошқа хил мақсадлар учун қўлланилиши мумкин. Кристалл
    лизин қоғоз қутиларда қадоқланади. ГЛУТАМИН КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИқАРИШ
    Глутамин кислота (
    α-аминоглутар кислота):
    36
    C COOH
    NH
    HOOC
    -CH -CH - -
    |
    2
    2 2
    Алмашинмайдиган аминокислоталар қаторига кирмасада, ўсимлик ва ҳайвон
    оқсилларининг энг зарурий аминокислоталаридан бири ҳисобланади. Унинг асосида одам
    организмининг мўътадил ривожланиши учун зарур бўлган кўплаб физиологик фаол бирикмалар
    синтез қилинган.
    Глутамин кислота буйрак ва жигардаги турли хил бузилишлардан ҳимоя қилувчи фактор
    бўлиб хизмат қилиш қобилиятига эгадир, шунингдек, дориларнинг фармакологик таъсирини
    ошириш ва турли хил моддаларнинг заҳарли (токсик) таъсирини камайтиради. Мана шунга
    асосан у медицинада кенг кўламда қўлланилади.
    Шунингдек, глутамин кислотанинг мононатрий тузи - натрий глутаматдан ҳам кенг
    фойдаланилади.
    Бу бирикма кўпгина озиқа махсулотлари таъмини ошириш, шунингдек, консерваланган
    махсулотларнинг таъмини узоқ вақт давомида сақлаб туришини таъминлайди. Кўпчилик
    мамлакатларда натрий глутаматдан сабзавотлар, балиқлар ва гўштли махсулотларни
    консервалашда кенг кўламда фойдаланилади.
    Глутамин кислотани ишлаб чиқаришнинг самарали ва истиқболли услларидан бири -
    микробиологик синтез ҳисобланади.
    Глутамин кислота синтез қилиш қобилиятига эга бўлган маълум микроорганизмлар
    орасида ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлганлари Micrococcus ва Breviebacterium туркумига
    мансуб бактериялар ҳисобланади.

    Download 236.68 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 236.68 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Metionin, triptofan, treonin, lizin, arginin va histidin

    Download 236.68 Kb.