|
Metionin, triptofan, treonin, lizin, arginin va histidin
|
bet | 4/10 | Sana | 13.09.2023 | Hajmi | 236.68 Kb. | | #81547 |
Bog'liq Islomga.Oziq ovqat UMK.7 sems. 9b86d6f5-bbf5-4d84-82bd-9a7b5648fed0Экиш материалини олиш
Экиш материалини олиш учун озиқа муҳити таркиби: меласса (3-5%), маккажўхори
экстракти (2,5-3,0%) ва ош тузи сақлайди. рН 7-7,2 гача бўлиши HСl нинг 20% ли эритмаси
орқали таъминлаб турилади. Инокулятордаги озиқа муҳити таркиби ферментацион озиқа
муҳити таркибига яқинроқ бўлиши зарур.
Чизма 1. Лизин ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси
Озиқа муҳитини тайёрлаш ва стерилизациялаш
Лизин продуцентларини ўстириш учун таркибида меласса, маккажўхори экстракти ёки
бўр ва ўстириш моддаларини сақловчи муҳитдан фойдаланилади. Углероднинг асосий манбаси
меласса бўлиб, таркибида термолабил компонент бўлган сахароза сақлайди, шунинг учун уни
алоҳида стериллаш талаб этилади. Меласса реакторга солиниб доимий аралаштирилган ҳолда
800С гача ҳароратда қиздирилади ва зарур миқдордаги сахароза миқдори ҳосил бўлгунча сув
солинади.
Махсус ускунлардаги ҳосил қилинган меласса эритмасига тезда 120-1220С ҳароратгача
бўғиқ буғ юборилади ва бу ҳарорат аниқ вақт оралиғида ушлаб турилади.
Озиқанинг бошқа компонентлари аралаштирилиб аралаштиргичли реакторга қуйилади ва
қиздирилади, сўнгра махсус ускунада стерилизация ҳароратида зарур вақт оралиғида ушланиб
кейин совутилади.
Кўпик ҳосил қилувчилар баъзан алоҳида стерилланади, сабаби улар озиқа муҳитларига
нисбатан юқорироқ ҳарорат ва режимда стерилланади.
Лизин олиш жараёнлари қатий асептик шароитни талаб қилганлиги учун барча ускуналар,
реакторлар, коммуникациялар ва ферментацияга бериладиган ҳаво стерилланиши зарур.
Ҳавони стериллаш усули I-бобда берилган. Ускуналар ва комуникациялар 135-1400С ҳароратда
ўткир буғ босими остида амалга оширилади. Бунда стерилизаöиянинг “совутиш” усулидан яъни
бактериоöид газлар (этилен) ва кимёвий реагент эритмаларидан (формалин, хлор сақловчи
35
бирикмалар ва ҳ.к.) фойдаланиш мумкин. Совуқ стериллаш амалга оширилгандан сўнг кимёвий
реагентлар қолдиқлари стерил сувда ювиб ташланади.
|
| |