• Brievibacterium , Micrococcus
  • Brievibacterium
  • Metionin, triptofan, treonin, lizin, arginin va histidin




    Download 236.68 Kb.
    bet3/10
    Sana13.09.2023
    Hajmi236.68 Kb.
    #81547
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    Islomga.Oziq ovqat UMK.7 sems.
    9b86d6f5-bbf5-4d84-82bd-9a7b5648fed0
    Лизин ишлаб чиқариш
    Маълумки, лизиннинг икки хил оптик фаолликдаги D-L-шакллари мавжуд:
    Лизин (α-ε-диаминкапрон кислота): С6Н14N2O2
    33
    Лизин одам ва ҳайвонлар организмида қатор ўта муҳим биокимёвий функцияларни
    бажаради: ҳужайрада калций транспорти, овқат ҳазм қилиш ферментлари секрециясини ва
    умумий азот нисбатини оширишни таъминлайди ва ҳ.к.
    Лизиннинг продуцент-микроорганизмлари, ауксотроф бактерияларнинг Brievibacterium,
    Micrococcus, Corynebacterium каби гомосеринга муҳтож мутант туркумлари ҳисобланади.
    16.1-расм. Бактерияларнинг лизин синтез қилиши:
    1-аспартаткиназа; 2-аспарагин кислота полуалдегид дегидрогеназа; 3-
    гомосериндегидрогеназа; 4-гомосеринкиназа; 5-треониндегидрогеназа; қўш чизиқлар –
    репрессия механизми; Битталик чизиқлар – ингибирланиш механизми.
    Лизиннинг озиқ овқат саноатида қўлланилиши махсулотларнинг сифатини яхшилаб,
    уларнинг биологик қийматини оширади. Шунингдек, лизин ҳайвонлар озиқасидаги энг танқис
    аминокислоталар ҳисобланади. ҳайвонлар озиқа рационига лизиннинг 0,1-0,4% миқдорида
    қўшилиши озиқанинг қийматини кескин оширади ва шу билан бирга уларнинг сарф бўлиш
    миқдорини қисқартиш имконини беради.
    Россияда лизин продуценти сифатида Brievibacterium туркумларидан фойдаланилади.
    Лизин продуценти-ауксотроф - биотин, тиамин, треонин ва метионинга талабчан бўлади.
    Саноат асосида лизин ва бошқа хил аминокислоталарни олиш, қатъий режимдаги асептик
    шароит, стерил озиқа муҳити ва продуцентнинг тоза културасидан фойдаланишни талаб этади.
    Лизин олишнинг технологик жараёнлари қуйидаги босқичлардан иборат (1-чизма):
    ¾ экиш материалини олиш;
    ¾ озиқа муҳитини тайёрлаш ва стериллаш;
    ¾ барча ускуналар, коммуникация ва ҳавони тайёрлаш ҳамда стериллаш;
    ¾ ферментация;
    ¾ L-лизинни ажратиш.
    Лизин чиқарувчи биокимёвий заводларда экиш материалини тайёрлаш даврий усулда
    амалга оширилади.
    Дастлабки култура ГПА (гўшт пептонли агар) қаттиқ озиқасида пробиркаларда 28-300С
    ҳароратда бир сутка давомида ўстириб олинади. Ўсган културалардан микроорганизмлар
    суспензияси стерил суюқ озиқа муҳитига (колüбаларга) ўтказилади ва микробиологик
    тебратгичда (180-200 тез/мин) бир сутка давомида 29-300С ҳароратда ўстирилади. Буни оналик
    экиш материали деб ҳам аталади. Сўнгра оналик экиш материали тайёрлаш колбаларидан
    културалар экиш колбаларига олинади, бунда колбадаги озиқа муҳитининг 5% миқдори
    ҳажмида оналик экиш материали солинади.
    Экиш колбаларида ҳам културалар 300С ҳароратда 1 сутка давомида микробиологик
    тебратгичда ўстирилади. Шундан кейин экиш материали колбалардан култураларни аэраöия
    34
    ҳолатида аралаштириб ўстириш амалга ошириладиган инокуляторга олинади ва 29-300С
    ҳароратда бир сутка давомида ўстирилади.

    Download 236.68 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 236.68 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Metionin, triptofan, treonin, lizin, arginin va histidin

    Download 236.68 Kb.