• Витаминлар
  • Озуқа витаминли препаратлари ишлаб чиқариш
  • Metionin, triptofan, treonin, lizin, arginin va histidin




    Download 236.68 Kb.
    bet8/10
    Sana13.09.2023
    Hajmi236.68 Kb.
    #81547
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    Islomga.Oziq ovqat UMK.7 sems.
    9b86d6f5-bbf5-4d84-82bd-9a7b5648fed0
    Назорат саволлари
    1. Аминокислоталар нима?
    2. қандай аминокислоталар алмашинмайдиган аминокислоталар деб аталади ва нима учун?
    3. Аминокислоталар халқ хўжалигининг қандай соҳаларида қўлланилади?
    4. Аминокислоталарни микробиологик синтез йўли билан олиш кимёвий синтезга нисбатан
    қандай афзалликларга эга?
    5. қандай бактериялар ауксотрофлар деб аталади?
    6. Лизин олиш технологик жараёнининг охирги босқичини гапириб беринг?
    7. қндай микроорганизмлар лизин продуцентлари деб ҳисобланади?
    8. Лизин олиш учун экиш материали қандай ўстирилади?
    9. Лизин биосинтези учун қандай хом Аше углерод манбаси ҳисобланади ва улар қандай
    стерилланади?
    10. Лизин ишлаб чиқаришда ферментациядан аввал ускуна ва коммуникациялар қандай
    стерилланади?
    11. Ферментёрда лизин продуцентини даврий ўстириш жараёни қандай амалга оширилади?
    12. Лизин қандай препарат шаклида олинади?
    13. Кристалл лизин олиш қандай хусусиятлар Билан изоҳланади?
    14. Глутамин кислота ва натрий глутамат қаерларда қўлланилади?
    15. қандай микроорганизмлар глутамин кислота продуценти ҳисобланади?
    16. Глутамин кислота олиш технологик жараёнининг охирги босқичи ҳақида маълумот
    беринг?
    17. Глутамин кислота олиш технологик жараёнининг охирги босқичини гапириб беринг?
    39
    18. Глутамин кислота биосинтези учун углерод манбаси сифатида қандай хом ашёлар
    қўлланилади?
    19. Натрий глутамат қандай олинади?

    Витаминлар
    (ушбу мавзуга оид батафсил маълумотлар кейинги мавзуларда берилган)
    Замонавий нуқтаи назарга асосан ҳар хил кимёвий тузулишга эга бўлган бирикмалар
    шартли равишда витаминларга қўшиб қўйилган. Хусусият ва тузулишларини чуқур ўрганиб
    борган сари уларни таркиби ўзгариб туради. Хусусиятларида ноферментлик хоссалари ёки
    фаолликлари бўлмаганликлари учун В15, Р ва F витаминлари (илгари шундай юритилган)
    витаминларни сафидан чиқариш тавсия этилган.
    Энг янги классификацияга асосан, витаминлар гуруҳига қуйидагилар киритилган:
    В-гуруҳи: В1 – тиамин;
    В2 – рибофлавин;
    В3 – пантотен кислотаси;
    В5 – никотин кислотаси;
    В6 – пиридоксин;
    В9 – фолиевая кислота;
    В12 – кобаламин.
    А-гуруҳи: Н – биотин;
    С – аскорбин кислотаси;
    А – ребитиноллар α- ва β-каротинлар.
    D-гуруҳи: кальцеферол;
    23
    эргокальцеферол;
    эргостерин (провитамин);
    7-дигидрохолестерин (провитамин).
    Е- токофероллар;
    К-нафтохинонлар, уларни кофермент шакллари ва ҳар хил хосилалари.
    Витаминларга талаб ошиб бораётганлиги учун, уларни синтез қилувчи
    микроорганизмларни танлаш, селекция қилиш, ген-мухандислик ёки хужайра биотехнологияси
    усулларидан фойдаланиб, серхосил штаммлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бундай
    қизиқиш микроорганизмларни витаминларни кўплаб синтез қилиш (суперсинтез) имкониятлар
    топилгандан кейин айниқса ортиб кетди. Масалан, рибофлавинни замбуруғлар, бактериялар ва
    айниқса ачитқилар жуда кўп миқдорда синтез қилишлари аниқланган. В12 витаминини кўп
    миқдорда синтез қилувчи бактерияларни мутантлари ҳам яратилган. Юқорида келтириб
    ўтилган витаминларни барчаларини ҳам ишлаб чиқариш йилдан-йилга ошиб бормоқда. Биргина
    витамин С йилига 40000 т ишлаб чиқарилсада, унга бўлган талаб тўла қондирилмаган. Озиқовқат саноатини витаминларга бўлган талаби асосан табиий манбалар ҳисобидан ва кимёвий
    синтез йўли билан орқали қондирилади.
    Шундай бўлсада, витаминларни кўплаб ишлаб чиқаришда биотехнологиянинг роли
    секин-аста ўсиб бормоқда, масалан рибофлавин ва β-каротинни микробиологик синтези саноат
    миқёсида йўлга қўйилган.
    Озуқа витаминли препаратлари ишлаб чиқариш
    Озуқа маҳсулотларини сифатини, уларни биологик хусусиятларини кўтариш учун муҳим
    омиллардан бири бўлиб, уларни таркибидаги витаминларни миқдори ва хилма-хиллиги хизмат
    қилади. Витаминлар турли хил кимёвий тузилишга эга бўлиб, организмни хаётий фаолиятини
    фаол ушлаб туришга хизмат қилади. Витаминларни биологик фаоллиги, уларни фаол гуруҳ
    сифатида ферментларни катализ марказлари таркибига кириши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам
    витаминлар миқдори камайганда, тегишли ферментларни фаоллиги пасаяди, оқибатда
    биокимёвий жараёнлар сусайиб, ишдан чиқа бошлайди. Бу эса витаминлар етишмаслиги билан
    боғлиқ бўлган ҳар хил касалликларга олиб келади.
    Маълумки, инсон ва ҳайвон организми ўзларига керакли бўлган витаминларни синтез
    қилаолмайдилар, аммо ўсимликлар эса бундай ноёб хусусият эгасидирлар. Улар табиатда
    топилган барча витаминларни (витамин В12 дан ташқари) синтез қилиш хусусиятига эгадирлар.
    Микроорганизмлар ҳам кўпгина витаминларни синтез қилаоладилар. Кўриниб турибдики,
    ўсимлик ва микроб маҳсулотлари инсон ва ҳайвон учун алмаштириб бўлмайдиган витамин
    манбаи бўлиб хизмат қилар экан.
    Организмни витаминга бўлган муҳтожлиги икки йўл билан қондирилади: овқат ва
    организмдаги микроорганизмларни витамин синтез қилиш хусусиятлари орқали. Бир камерали
    ошқозонли организмлар учун, витаминлар билан таъминлашни асосий йўли озиқ-овқат
    таркибида истеъмол қилиш ёки соф ҳолдаги витаминларни ёки уларни олд маҳсулотларини
    (организмда витаминга микрофлора моддалар) қабул қилишдир,чунки бундай организмларда
    микрофлора унчалик ривожланмаган бўлади, шу туфайли витаминлар синтези деярли амалга
    ошмайди. Ковуш қайтарадиган ҳайвонларни ошқозон олди қисмида микрофлорага бой
    бўлганлиги учун витаминларга бўлган муҳтожликни улар орқали қондириб туради. Қишлоқ
    хўжалик ҳайвонларини озуқаси асосан ўсимликлардан тайёрланиши, уларнитаркибидаги
    витаминлар (В12)ўсимликларда синтез бўлмаганлигини эътиборга олиб, ҳайвон озуқасига
    қўшимча қилиб, микроорганизмлардан ажратилган сервитамин маҳсулотлар аралаштириб
    турилади.

    Download 236.68 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 236.68 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Metionin, triptofan, treonin, lizin, arginin va histidin

    Download 236.68 Kb.