|
Педагогикаси (Ўқув-методик қўлланма)Bog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)биялашни назарда тутади.
Таълим муассасалари халқ хўжалигининг турли
соҳалари учун тайёрлаётган кадрларнинг касбий маҳора-
ти, ақлий салоҳияти, ижодий қобилияти ҳамда маъна
вий баркам олл и гига қараб мустақил Ўзбекистонни ке-
лажагини кўриш мумкин деган ғоя «Кадрлар тайёрлаш
Миллий дастури»нинг яратилиши учун асос бўлди.Шу
боис, мазкур ҳужжат республика таълим тизимида амал
га оширилаётган ислоҳотлар мазмунини очиб беради.
Унда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади
— инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва
фаравонлигини таъминлаш муҳим эканлиги алоҳида
қайд этиб ўтилди.
1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим
тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингандан сўнг ўтган давр
мобайнида янги ўқув режалари, дастурлари, дарслик ва
қўлланмалар яратилди, замонавий дидактик талаблар
асосида таълимни ташкил этиш йўллари, метод ва во-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ситаларини аниқлаш ва ўқув муассасаларини аттес-
тациядан ўтказиш ва аккредитациялаш ишлари амалга
оширилди. Республика меҳнат бозорини шаклланти-
ришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
касб-ҳунар таълими қайта ташкил этилди.
Мактабгача тарбия соҳасида янги ташкил этилган
болалар боғчалари ҳамда
«Болалар боғчаси — мактаб
мажмуи», «Хусусий боғчалар», «Интернат боғчалар» тар-
моғи ривожланиб бормоқца. Болаларга чет тилини, хо
реография, тасвирий ва мусиқа санъати, компьютер са-
водхонлиги асосларини ва турли спорт турларини
ўргатувчи 1000 дан ортик гуруҳлар очилган.
Ҳозирги кунда 238 лицей ва 136
гимназия ишлаб
|
| |