ҳаракат қилишни билиб оладилар. Шу орқали болалар-




Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/160
Sana15.06.2024
Hajmi3,66 Mb.
#264017
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

ҳаракат қилишни билиб оладилар. Шу орқали болалар-
да теварак-атроф ҳақидаги тасаввурлари кенгайиб бора­
ди. Демак, болани тарбиялашда ва унинг ривожланиши­
да фаолият етакчи роль ўйнайди. Шунинг учун таълим-
тарбия муассасаларида ва оилада боланинг ҳаётини
турли-туман фаолиятлар билан шуғуллана оладиган
қилиб, ташкил этиш муҳим саналади.
Инсон ҳаётида мактабгача ёш, мактаб ёши даври
ҳамда ижтимоий етуклик ва катга ёш даври бўлади. Бу
даврларнинг ҳар бири ичида қисқароқ ёш босқичлари
бўлиб, улар инсон камол топишида муайян ўзига хос
жщатлари билан ажралиб туради. Масалан, илк ёшдаги
болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия иши-
нинг вазифаси, мазмуни восита ва методлари бу ёщцаги
болаларнинг нозиклиги, ёрдамга муҳтожлиги, ҳаётга мос-
лашганлигини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Бошқа ёшга келганда болаларда мустақиллик ҳаётга мос-
лашувчанлик анча ўсган бўлади. Шунга кўра, бу ёшдаги
болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишини
амалга ошириш усуллари ўзгаради. Боғча ёшининг охи-
рига келганда болаларнинг ривожланиш даражалари улар
билан олиб бориладиган таълим, тарбия ишларини бир-
мунча мураккаблаштиришни тақозо этади.
Таълим-тарбия ишининг вазифаси мазмуни ва мето-
дини белгилаш киши ёш босқичларига асосланади. Илк
ёшдаги болалар ўзининг тез қаракатланиши, ночорлиги,
касалликка тез чалиниши, ёрдамга муҳтожлиги билан
ажралиб туради.
Уч ёшгача бўлган болаларнинг нутқини ривожланти­
риш шу даврга хос бўлган белгилардан биридир. Уч ёшга
тўлган болалар она тилининг ҳамма томонларини эгаллаб
оладилар ҳамда ўз тенгдошлари катгалар билан бўладиган
мулоқотда ундан восита сифатида фойдаланадилар.

Download 3,66 Mb.
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   160




Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ҳаракат қилишни билиб оладилар. Шу орқали болалар-

Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish