30
Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ҳар бир фойдаланувчи автоматик равишда
иккита кабинет олади:
• “ўқитувчи” нинг шахсий кабинети - дарслар / курслар
яратиш учун жой;
• “талаба” шахсий кабинети - дарслар / курсларни сақлаш учун жой.
Ном остида статус ёзилади – “Ўқитиш” ёки “Ўрганиш”. Агар талабанинг
шахсий ҳисобида бўлса, ойнани босилади ва очиладиган рўйхатда “Таълим
бериш тартиби”ни танланади.
Дарс яратиш учун ўқитувчининг шахсий ҳисобини кирилади, “Дар-
слар/Олимпиадалар” (Уроки/Олимпиады) ёрлиғини очилади, (+)
тугмасини
босилади. Шундан сўнг, рўйхат пайдо бўлади. Агар оддий дарс яратмоқчи
бўлсак, “Дарс” (Урок)ни, агар тест иши яратмоқчи бўлсак, “Назорат/УВ”
(Контрольная/дз)ни танланади.
CОRЕ таълим платформасида чексиз кўп курслар, фойдаланувчилар ва
репетиторлар, чат-ботлар интеграцияси, почта, AmoCRM, Zoom, тренингларни
кузатиш ва энди онлайн мактаб учун ноёб дизайн яратиш имкониятидир.
Ахборот блокларида: матн, расмлар қўшиш, очиқ савол, классификация,
автотекшириш
билан саволлар, бўш жойларни тўлдириш, диалог тренажёри,
сўров ва шунга ўхшаш элементлари мавжуд.
Ушу контентлардан фойдаланишда компьютерли анимацияни ўқитиш
янада самарали ва талабаларнинг мустақил ишлари учун содда ва тушунарли
таълим платформаси CORE дан фойдаланиш ижобий натижалар беради.
Университетларга масофавий таълим тизимида таълим технологияларини тез ва
тежамли жорий этиш имконини беради. Тайёр платформаларнинг
функционаллиги академик мослаштирилган материални сифатли тақдим этиш ва
билимларни тўлиқ назорат қилиш учун этарли.