• Мақсад
  • TELEGRAM  МЕССЕНДЖЕРИНИ ОНЛАЙН ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДАГИ




    Download 1,3 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet52/78
    Sana23.01.2024
    Hajmi1,3 Mb.
    #143970
    TuriСборник
    1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78
    Bog'liq
    II-XALQARO-ILMIY-AMALIY-KONFERENSIYA-TEZISLARI-VA-MARUZALAR-TOPLAMI

    TELEGRAM 
    МЕССЕНДЖЕРИНИ ОНЛАЙН ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДАГИ 
    АФЗАЛЛИКЛАРИ 
    Теребаев Б.А. 
    Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
    (Тошкент, Ўзбекистон) 
    Ҳозирги даврда ахборот комминикация технологиялари кун сайин 
    ривожланиб ва мукаммаллашиб бораётган пайтда, инсонларнинг вақтдан унумли 
    фойдаланишини ошириш мақсадида онлайн электрон ўқишга талаб йил сайин 
    ошиб бормоқда. Шу сабабли талабаларни бу воситалардан унумли 
    фойдаланишга йўналтириш, хар бир ўқитувчининг вазифасидир.
    Мақсад. Клиник фанларни онлайн электрон ўқитишда Telegram 
    мессенджерини қўллаш ва унинг афзалликларини ўрганиш.
    Материал ва услублар. Айнан Telegram мессенджерини электрон 
    ўқитишда фойдаланиш бўйича интернетда маълумотлар кўп эмас, аммо 
    келтирилган манбаларда бу мессенджерни онлайн ўқитишда қулайлик 
    томонлари ва унинг камчиликлари хақида хам маълумотлар келтирилган. 
    Интернет хозирги пайтда инсонларнинг кўп вақтини олмоқда, қайсидир маънода 
    хаётининг мазмунига айланиб бормоқда деган фикрларни келтирган. Бундан 
    ташқари Россия Федерациясида Telegram мессенджери ишга тушишдан олдин 
    Whatsapp, Viber ва Skype дастурларидан кўп қўлланилишган. Ҳозирга келиб 
    омманинг асосий қисми Telegram мессенджеридан кенг ва унумли 
    фойдаланишади. Telegram мессенджерини ўқув жараёнига қўллашда илм олувчи 
    ва ўқитувчи орасида бир қанча қулайлик мавжудлигини, яъни ўқув 
    машғулотларни жадвали, ўзаро тез хабар ва маълумотлар алмашиш 
    қулайликларини келтириб ўтган. Шу нуқтаи назардан олий таълимда хам 
    электрон ўқитиш мақсадида Telegram мессенджерини қўлланиш йил сайин 
    оммалашиб бормоқда.
    Мухокама. Энди Telegram мессенджерини электрон ўқитишда қандай 
    афзалликлари борлиги тахлил қиладиган бўлсак: 1. Бу мессенджернинг 
    текинлиги, яъни хар ким ўз мобил қурилмаси ёки компьютерига интернетдан 
    кўчириб олиши ва ўрнатиши мумкин. Мобил қурилмаларнинг хар қандай 
    операцион тизимига мос дастур мавжуд. 2. Функционал жихатдан кенг 
    қамровлиги. Мессенджернинг созламалар қисмида хар бир қўлланувчи ўзига мос 
    тарзда ўзгартиришлар киритиши мумкин. Гурух, канал ёки бот яратиш мумкин. 
    Бу гурухга ўзингизни талабаларинигизни бириктиришингиз ва улар билан 
    мулоқот олиб боршингиз мумкин. 3. Қидирув тизимининг қулайлиги. 


    92
    Фойдаланувчи ўзига керак бўлган, олдин берилган файл ёки маълумотни тезда 
    топа олиши имконияти мавжуд. 4. Хавфсизлик яхши йўлга қўйилганлиги. Хар 
    бир фойдаланувчи ўз Telegram мессенджерига калит қўйиши мумкин, бу унинг 
    шахсий маълумотларини бошқалардан сақлашга имкон беради. 5. Файл ва 
    видеороликлар билан алмашиш мумкинлиги. Яъни айнан мана шу жихати бу 
    мессенджерни электрон ўқитишда қулайлик яратади. Юборилаётган электрон 
    материал хажм жихатдан чегараланиш йўқ. Яна бир яхши кулайлиги берилган 
    материалларни шахсий компьтер орқали онлайн браузерга кириб юклаб олиш 
    мумкин, хамда материалларни бошқа мессенджерлар (Whatsapp, Viber ва Skype) 
    орқали улашиш мумкин. 6. Гурухда овозли ёки видео ёзув юбориш имконияти 
    мавжуддир. 7. Охирги йилда онлайн мулоқот ўтказиш учун онлайн коференц 
    мулоқот ўтказиш функцияси қўшилди.
    Хулоса. Шундай қилиб, клиник фанларда электрон ўқитишда Telegram 
    мессенджерини қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Унинг афзаллик 
    томонлари, бу гурухдаги талабалар билан доимо онлайн алоқа орқали мавзуни 
    ўзлаштириш учун хар қандай манбаларни бемалол етказиш мумкинлиги, хамда 
    талаба ўзига қулай вақтда ўз устида ишлаши ва фанни ўзлаштириши мумкин. 


    93

    Download 1,3 Mb.
    1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78




    Download 1,3 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    TELEGRAM  МЕССЕНДЖЕРИНИ ОНЛАЙН ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДАГИ

    Download 1,3 Mb.
    Pdf ko'rish