444
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
ишчи камерани киритиб чиқариш ричагли механизм орқали
оператор
томонидан қўлда бажарилади. Шу билан бирга ишчи камерани киритиш-
чиқариш жараѐни кинематикаси, динамикаси илмий асослари ўрганилмаган.
Замон талабларига жавоб берадиган киритиш-чиқариш механизми эса соҳа
мутахассисларининг эътиборидан четда қолиб кетган.
Ушбу масалаларни ечиш учун муаллиф томонидан аррали цилиндрдаги
юкланиш токи ўзгаришига қараб бошқариладиган киритиш-чиқариш
механизми яратилди. Тадқиқотлардан маълумки, ишчи камерадаги хомашѐ
зичлиги ва аррали цилиндр элекромоторидаги юкланиш токи ўзаро тўғри
пропорционал [2]. Хомашѐ зичлигининг ортиши эса маҳсулот сифатини
бузилишига, жиннинг тиқилишига сабаб бўлади.
Двигательдаги ток кучини
чегаравий қийматини белгилаб, бу чегарадан маълум вақт оралиғи (3-4
секунд) да ортиши билан ишчи камерани ишчи ҳолатдан автоматик чиқариш
механизми ишлаб чиқилди. Бажарувчи орган сифатида ҳозирда саноатнинг
кўп соҳаларида кенг қўлланилаѐтган актуатордан фойдаланилди. Мавжуд
актуатор турлари ўрганилиб, уларни танлашнинг мавжуд методи [3], шу
билан бирга жиннинг иш шароитини ҳисобга олган ҳолда қиѐсий таҳлил
орқали пневматик актуатор танланди. Қиѐсий таҳлил натижалари 1-жадвалда
келтирилган.
1-жадвал
Саноатда қўлланилаѐтган актуаторлар қиѐсий таҳлили
Кўрсаткичлар
Тури
Гидравлик Пневматик
Электро-
механик
Нархи
5
10
3
Эҳтиѐт қисмларни топишнинг
осонлиги
4
8
2
Экплуатация харажатлари
4
9
5
445
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
Ёнғин хавфсизлиги
3
10
2
Оғир шароитларда ишлай олиши
10
10
5
Бошқариш бўйича қулайлиги
6
8
8
Энергия тежамкорлиги
3
5
10
Умумий кўрсаткич
35
60
35
Тажрибавий тадқиқотлар орқали
ишчи камерани киритиш ва
чиқаришда актуатордан талаб қилинадиган кучлар аниқланди (1-график).
1-график. Камерани киритувчи ва чиқарувчи кучларининг максимал
қийматлари (Н)
Механизм 2 хил: маҳаллий бошқариш ва автоматик режимда ишлайди.
Маҳаллий бошқариш режимида киритиш-чиқариш жараѐни бошқарув
панелидаги тугма орқали бошқарилади.
Автоматик
бошқарув
тизимида
аррали
цилиндрдаги
электродвигателидаги юкланиш токи чегарававий қийматдан маълум муддат
узлуксиз ортиши билан сақлаш релеси пневмоцилиндр ҳаво тақсимлагичига
сигнал узатади. Ҳаво тақсимлагич эса пневмоцилиндрдаги ҳаво йўналишини
ўзгартириб ишчи камерани ишчи ҳолатдан чиқаради. Электродвигатель
релесидаги ток кучининг чегаравий қийматини ва вақт оралиғини
ўзгартириш имкони мавжуд ҳамда бу қийматлар ишланаѐтган пахтанинг
446
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
сортига боғлиқ равишда танланади. Механизмнинг бошқарув тизими 1-
расмда келтирилган.
1-расм
Механизмнинг бошқарув тизими
Киритиш-чиқариш қурилмасининг
тажриба варианти Наманган
вилояти ―Косонсой пахта тозалаш‖ АЖ жинлаш цехидаги 4ДП-130,
―Тўрақўрғон пахта тозалаш‖ АЖ жинлаш цехидаги 5ДП-130 аррали
жинларида ишлаб чиқариш шароитларида синовдан ўтказилди. Қурилмани
ишлаб чиқариш жараѐнида қўллаш орқали хомашѐ зичлигининг меъѐридан
ортиб кетмаслиги таъминланди, жараѐнни автоматлаштириш имкони
яратилди, операторнинг иш шароити енгиллашди, ишчи камеранинг ишчи
ҳолатга келтиришда зарб кучи камайтириш ҳисобига хомашѐнинг
ҳаракатдаги аррали цилиндрни тўхтатиб қўйиши олди олинди.
Ишлаб чиқаришга қўллаш орқали машинанинг тўхтаб туриш вақти
қисқаришига эришилди.
447
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom