90
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
Тўқимачилик матоларининг механик
хусусиятлари уларнинг турли
кучлар таъсирига муносабатини кўрсатади. Бу кучлар эса турлича бўлиб,
улар катта ѐки кичик бўлиши, ҳамда бир марта ѐки кетма-кет такрорланиб
таъсир этиши мумкин. Кучлар тўқимачилик газламаларининг бўйи,эни
йўналишида ѐки уларга нисбатан маълум миқдордаги
бурчак остида таъсир
этиши мумкин. Натижада, тўқимачилик
матоларида турли хилдаги
деформациялар пайдо бўлади.
Тўқимачилик матоларининг механик хусусиятлари жумласига узиш
кучи, чўзилишдаги узайиш, нисбий узиш кучи, узилишда бажарилган иш ва
бошқалари киради. Тўқимачилик матоларининг эгилиш деформациясига
боғлиқ хусусиятларини унинг бикрлиги, драпланувчанлиги, ғижимланмаслик
даражаси белгилайди. Янги композиция асосида оҳорланган иплардан ишлаб
чиқарилган матоларимиз костюмбоп ҳамда кўйлакбоп бўлганлиги
сабабли
уларнинг ишқаланишга чидамлилиги ҳам муҳим роль ўйнайди.
Тўқимачилик
газламаларнинг
физик
хусусиятларига
унинг
гигроскопиклиги, ҳаво ва буғ ўтказувчанлиги, оптик хоссалари,
электрланувчанлиги ва шунга ўхшаш хусусиятлари киради.Ундан ташқари
газламаларни тўқиш жараѐнида танда иплари
турли кучлар таъсирида
деформацияга учрайди ва ипда узилиш содир бўлади бу эса маҳсулот
сифатига ва иш унумдорликка салбий таъсир кўрсатади. Қуйидаги
диаграммаларда илмий тадқиқотлар натижасида олнган газламаларнинг
физик механик хусусиятлари таҳлил қилинган.
91
Namangan muhandislik-texnologiya instituti 7-8 oktabr 2-tom
1-расм. Танда иплари таранглигининг матони танда ипи бўйича узиш
кучига таъсири
Олиб борилган илмий тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики,
―Диагонал‖ матоси ишлаб чиқаришда, танда ипи бўйича узиш кучининг
тажрибавий оптимал миқдори танда ипининг таранглиги F
t
=27 cH бўлганда
(1) ҳолатида, базали миқдори F
t
=25 cH (0) бўлган ҳолатига нисбатан 21,3%
фоизга ошди. ―Кўйлакбоп‖ мато ишлаб чиқаришда эса танда ипи бўйича
узиш кучининг тажрибавий оптимал миқдори F
t
=24 cH бўлганда (1)
ҳолатида, базали миқдори F
t
=22 cH бўлган (0) ҳолатига нисбатан 17,4%
фоизга ошди.