|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 231/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
236
Xulosa qilib aytadigan boʻlsak, “yashil” iqtisodiyotning oʻziga xos
oʻzgaruvchilari va muhimligi bor. Bu, inson salomati, tabiiy muhitni saqlash, va
mustaqil iqtisodiyotni ta’minlashga qaratilgan. Oʻzbekistonning bu yoʻnalishga
qadam qoʻyishi va kelajakda farovon yashash uchun juda muhimdir.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МАСАЛАЛАРИ
И.И.Мелиев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил
изланувчиси
Экологик хавфсизликни таъминлашда давлат сиёсатини амалга
оширишда муҳим элемент экологик аудит ҳисобланиб, хўжалик фаолиятини
амалга оширишда атроф-муҳитга таъсирини ҳар томонлама назорат ва таҳлил
қилишни таъминлайди. Экологик аудит хўжалик юритувчи субъектнинг
экологик фаолият самарадорлигини оширишга охир-оқибат атроф-муҳитга
антропоген юкнинг пасайишига олиб келади. Бу борада хорижий ва маҳаллий
иқтисодчи олимлари ўзларининг қуйидагича ёндашувларини келтирган.
Э.А.Аренс, Дж.К.Лобекларнинг фикрича, «молиявий ҳисобот аудити
жамланган молиявий ҳисобот (маълумотлари текширилиши мумкин бўлган)
маълум мезонларга мос келиши ёки келмаслигини аниқлаш учун молиявий
ҳисобот аудити ўтказилади»
239
деган фикрни билдирган.
Т.В.Ножкинанинг фикрича - “Жаҳоннинг бир қанча мамлакатлари,
жумладан АҚШ, Бельгия, Индонезия, Норвегия, Ямайка, Боливия, Франция,
шунингдек, Европа Иттифоқи ва халқаро молиявий корпорациялар
тадбиркорлар доирасига атроф-табиий муҳитни бошқариш ва молиявий бозор
рискини пасайтиришда ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек, ишлаб
чиқаришнинг хавфсизлигини таъминлашни текшириш учун экологик
аудитдан фойдаланишни бошлади”
240
Ўзбекистонда экологик аудитни тартибга солиш мақсадида қуйидаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди (1-жадвал).
|
| |