“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
237
Экологик аудит методологиясининг асосий элементлари бўлган экологик
аудит,
экологик аудитор, экологик аудит объекти,
экологик аудит субъекти,
экологик аудиторлик ташкилоти, экологик аудиторлик фаолияти ва экологик
аудит хулосасини беришга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021
йил 15 мартдаги «Экологик аудит тўғрисида»ги ЎРҚ-678-сон Қонуннинг
«Асосий тушунчалар» деб номланган 3-моддасида ўз аксини топган. Натижада
берилган таклиф хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида экологик аудитни
ташкил этиш ва ўтказишнинг иқтисодий моҳиятини очиб беришга хизмат
қилган.
Экологик аудит аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси
ўртасида тузиладиган шартнома асосида ўтказилади.
Экологик аудиторлик
хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик
ташкилоти фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда
тузилади.
Миллий экологик аудит стандартлари экологик аудиторлик фаолиятини
амалга оширишга доир ягона талабларни белгилайди. Экологик аудиторлик
ташкилотлари экологик аудитни ўтказиш чоғида шартномага мувофиқ
халқаро экологик аудит стандартларини қўллаши мумкин.
Экологик аудит
ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади.
Экологик аудиторлик ташкилотлари ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий
шаклда тузилиши ва фаолиятини амалга ошириши мумкин,
бундан
акциядорлик жамияти мустасно. Улар давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан
ташкил этилиши мумкин эмас. Уларга ушбу экологик аудиторлик ташкилоти
ўзи учун асосий иш жойи бўлган экологик аудитори раҳбар бўлиши мумкин.
Бизнингча, Ўзбекистон амалиётида экологик аудитни ташкил этишда ўз
ечимини кутаётган қуйидаги илмий-амалий муаммолар мавжуд (2-жадвал).