“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
238
Экологик аудит ва молиявий аудит капитални жалб қилиш,
инвестицияларни
ривожлантириш, ноу-хау, ресурсларни тежаш,
экологик
харажатларни камайтириш ҳамда ҳоказолар бўйича иқтисодий ва экологик
баҳолашни амалга ошириши керак. Экологик аудит экологик ҳисобнинг
ажралмас қисми бўлиб, бу хўжалик юритувчи субъектларининг алоҳида
соҳалари ва атроф-муҳит ўртасидаги муносабатларни мунтазам равишда
баҳолаш имконини беради. Экологик аудитда
экологик харажатлар ва
мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, очиб беришнинг
тўлиқлиги, сифатини баҳолаш бўйича таҳлилий жараёнларни бажариш орқали
экологик фаолиятга доир экологик ҳисоботларни тузади.