• 1 – расм. Банк хизматларини кўрсатиш борасида кузатилаётган камчиликлар ва юзага келтириши мумкин бўлган муаммолар
  • “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet362/520
    Sana16.05.2024
    Hajmi8,74 Mb.
    #237908
    1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   520
    Bog'liq
    03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

    “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
    mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
     
    360 
    - 11 та банкнинг 4 тасида мижозларга хизматлар пакетини (нокредит 
    хусусиятдаги маҳсулот ва хизматлар) таклиф этиш йўлга қўйилмаган. 
    Нокредит хусусиятига эга бўлган маҳсулот ва хизматлар пакети 
    ҳисобварақлар очиш (21 фоиз) депозит хизматлари (14 фоиз), комплекс 
    хизматлар (13 фоиз), банк карталари (6 фоиз), суғурта хизматлари (0 фоиз), 
    ҳамкорликдаги дастурлар (2 фоиз) ва бошқа турдаги хизматлар (0 фоиз) иборат 
    бўлган. 
    Амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида йўл қўйилган 
    камчиликлар ва келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлар қуйидаги 
    расмда акс этган (1-расмга қаралсин). 
    1 – расм. Банк хизматларини кўрсатиш борасида кузатилаётган 
    камчиликлар ва юзага келтириши мумкин бўлган муаммолар 
    Қайд этилганидек, 2-гуруҳ муаммолари банк чакана хизматларини 
    кўрсатишда коммуникацион алоқа каналлари фаолиятига тегишлидир. 
    Бугунги кунда тижорат банклари ҳамда рақамли банк сифатида 
    позицияланаётган банклар фаолиятида мижозлар билан коммуникацион алоқа 
    каналлари колл-марказлар ҳамда онлайн коммуникация тизимлари орқали 
    амалга оширилади. 
    Колл-марказлар фаолиятининг илғор хориж тажрибаси у ёки бу мижоз 
    билан алоқани ўрнатишда аниқ белгилаб берилган стандартлар асосида 
    ишлашни тақозо этади. Айни пайтда колл-марказлар мижозлар билан мулоқот 
    вақтини минималлаштирган ҳолда уларни мутахассислар билан уланиш 
    имкониятини кенгайтиришлари лозим бўлади. Ўтказилган тадқиқотлар колл-
    марказлар фаолиятида қуйидаги муаммолар мавжудлигидан далолат беради: 
    биринчидан, колл-марказ билан уланиш имконияти чекланган. У ёки бу 
    сабабга кўра, колл-марказ ходимлари кирувчи қўнғироқларни қабул 
    қилмаслик ҳолатлари кўплаб учрайди; 
    Банк хизматларини кўрсатишдаги камчиликларни юзага келтирган асосий омиллар
    • Банк хизматлари сегментига мўлжалланган стандартларнинг мавжуд эмаслиги;
    • Банк ходими ўз тажрибасидан келиб чиқиб, тегишли қарорлар "ҳақиқатда" қандай
    тартибда қабул қилиниши билади;
    • Банк томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматларнинг алоҳида
    хусусиятлари юзасидан банк ходимларида тегишли тушунчалар йўқ;
    • Бош офис билан келишмасдан туриб, қарор қабул қилиш имкониятининг
    чекланганлиги
    Банк хизматларини кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар юзага келтириши 
    мумкин бўлган оқибатлар
    • Банкнинг турли филиалларида кўрсатилаётган хизматлар сифати ва шароитининг
    турли даражада бўлиши;
    • Банкнинг муайян худудлардаги рақобат позициясининг кучсизланиши;
    • Мижозлар ўртасида банк брендининг ёмонлашуви;
    • Потенциал мижозларнинг бир қисмидан маҳрум бўлиш 



    Download 8,74 Mb.
    1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   520




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish