|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 359/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
357
вaлютaлaрини муомaлaгa киритиш, тaқсимлaнгaн реестр технологиялaри вa
криптоaктивлaр борaсидaги муaммолaр, электрон пуллaр вa хизмaт
токенлaридaн фойдaлaниш вa бошқa чaкaнa турдaги бaнк хизмaтлaригa доир
мaсaлaлaргa жиддий эътибор қaрaтилмоқдa.
Белгилаб олинган биринчи масала юзасидан шуни қайд этиш лозимки,
чакана банк хизматларини тақдим этиш каналларини ривожлантириш
масалалари маълум хусусиятлари ва йўналишлари кўплаб мамлакатимиз ва
хорижлик олимларнинг илмий тадқиқотларида ўз ифодасини топган. Хусусан,
О.А.Попованинг “Плаформалар концепцияси асосида инновацион экотизимни
ривожлантириш жараёнларни бошқариш” номли илмий тадқиқот ишида
286
хизмат кўрсатиш соҳасида янги бизнес-моделларни жорий этиш орқали
иқтисодиёт соҳалари ва бозорларни трансформациялаш имкониятини
кенгайтириши, платформалар алоҳида олинган компания доирасидан
ташқарига чиқиши ҳисобига янги шаклдаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш
ҳамда рақобат афзалликларини яратиши, рақамли платформалар инновацион
иқтисодиётни шакллантириш драйверига айланганлиги, шунингдек,
платформаларнинг ўзи доимий ўзгаришда эканлигини қайд этиб ўтган. Шу
билан бир қаторда, ишда мазкур соҳадаги асосий муаммолар технологик
платформаларни такомиллаштириш, инсон капиталини ривожлантириш,
фаолият самарадорлигини ошириш билан боғлиқлик эканлиги эътироф
этилган. Бундан ташқари, олима томонидан рақамли платформалар
самарадорлигини баҳолашда қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ деган хулосага келган:
C
рп
= (Х
б
– Х
н
)N
н
= [ (Т
б
+ Е
норм
К
б
) – (С
н
+ С
меъёр
К
н
)] N
н
(1.1.)
Бунда:
С
цп
– рақамли платформани жорий этишдан олинган иқтисодий самара;
Х
б
– базавий технология асосида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш
учун сарфланган харажат;
Х
н
– янги технологиялар асосида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш
учун сарфланган харажат;
N
н
– янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми;
Т
б
– базавий вариантдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тан-нархи;
Т
н
– янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот тан-нархи;
К
б
– базавий вариантдаги маҳсулот бирлиги учун капитал қуйилмалар;
К
н
– янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги
учун капитал қуйилмалар;
С
меъёр
– самарадорлик меъёри.
Олима томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар
юзасидан шуни қайд этиш лозимки, банк фаолияти ва ундаги технологик
компонентлар самарадорлиги биринчи навбатда, мижозларнинг талаби,
қизиқишлари ва тўлов қобилиятига боғлиқ. Шу билан бир қаторда, банк ва
мижоз ўртасидаги муносабатларни шакллантириш тизимидаги камчиликлар
286
Попова О.А. Управление развитием инновационной экосистемы на основе платформенной концепции.
Диссер. на соис. уч. степ. канд. экон. наук. Воронеж 2021.
|
| |