“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet361/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
359 
қиламиз. 1-гуруҳга алоқадор муаммолар юзасидан қуйидагиларни қайд этиш 
мумкин. 
2021 йилда Business & Finance Consulting томонидан “Hamkorbank” АТБ, 
“Ипак йўли” АИТБ, Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк, “Агробанк” АТБ, 
Халқ банки, “Капиталбанк” АТБ, “Ипотекабанк” АТБ, Асакабанк ва 
Микрокредитбанк АТБ ходимлар, маҳсулот ва жараён кетма-кетлиги борасида 
ўтказилган тадқиқотлар банк хизматларини кўрсатиш жараёнида бир қатор 
жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатиб берган.
Авваламбор, шуни қайд этиш лозимки, ушбу тадқиқотнинг асосий 
мезонлари сифатида: а) ходимлар бўйича умумий копетенция, мижознинг 
талабларини аниқлаш даражаси, сотиш ва хизмат кўрсатиш сифати, кросс-
сотувларнинг мавжудлиги ва сифати, хизматларнинг ички банк 
стандартларига монандлиги; б) таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар 
ассортименти, таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматларнинг монандлиги; 
маҳсулот ва хизматларнинг шаффофлиги ва ўзгартириш имкониятининг 
борлиги, маҳсулот ва хизматлар пакети ва нобанк сервисларнинг мавжудлиги; 
в) хизмат кўсатиш жараёни бўйича талаб этилаётган ҳужжатлар, гаров ва 
бошқа мажбуриятлар, хизмат кўрсатиш босқичлари, мижознинг хизмат 
кўрсатиш жараёнидаги иштироки даражаси; хизмат кўрсатишнинг 
давомийлиги каби омиллар олинган. 
Business & Finance Consulting томонидан ўтказилган тадқиқотлари орқали 
қуйидаги муаммолар аниқланган: 
- электрон навбатнинг мавжудлиги. Ўрганиш мақсадида ташриф 
буюрилган 34 банк филалларининг фақат 11 тасида электрон навбат фаолият 
юритган; 
- 45 та банк филиалидаги мижозларни кутиб олиш (reception) хизматидан 
32 таси ўз функционал вазифаларни тўлиқ бажарган; 
- банк ходимларининг фақат 31 фоизи мижозга маслаҳат беришдан олдин 
ўзларини таништиришган, ҳар уч ҳолатдан иккитасида мижоз банк 
ходимининг исмини сўрагандан сўнггина жавоб олган. Банк ходимини таниш 
имкониятини берувчи қўшимча маълумотлар, таблица ва бэйджиклар 3/1 
қисмида мавжуд бўлган; 
- банк ходимларининг 39 фоизи мижознинг кимлигини сўрашган. Гарчи 
мижоз уларга нотаниш бўлса, маслаҳат ўртадан пастроқ даражада бўлган; 
- банк ходимларининг фақат 2 фоизи мижоздан банк маҳсулотларини 
қайси манбалардан олганини сўраган, уларнинг 78 фоизи мижоз бошқа 
банкларнинг қандай турдаги маҳсулот ва хизматларидан фойдаланганлигига 
қизиқиш билдиришган; 
- банк ходимларининг 32 фоизи ўзининг алоқа маълумотларини тақдим 
этишган. 14 фоиз ходим мижознинг алоқа маълумотларини сўраган ва 
уларнинг фақат 10 фоизи маълумотлар базасига киритилган. Хусусиятли 
жиҳатлардан бири мижознинг алоқа маълумотларини олган банк 
ходимларининг фақат 7 фоизи маслаҳат берилгандан сўнг мижоз билан 
боғланган; 



Download 8,74 Mb.
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish