|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 360/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
358
инновацион экотизимлар фаолиятини барбод қилиши мумкинлиги олима
эътиборидан четда қолган.
З.Т.Мамадияровнинг “Тижорат банкларида масофавий хизматларни
ривожлантириш” номли диссертация ишида
287
банк хизматларини масофавий
банк хизматларининг самарадорлиги ошириш учун операцион харажатлар
барқарорлигига
эришиш,
мижозларнинг
қаноатланиши
даражаси
кўрсаткичини банк фаолиятига жорий этиш, банк инфратузилмасини
молиялаштириш,
рискларни
бошқариш
кредит
амалиётини
такомиллаштириш,
мижозларга
хизмат
кўрсатишда
махсус
автоматлаштирилган режимни киритиш, банк филиалларида харажатларни
камайтириш ва тўхтовсиз фаолиятни таъминлаш мақсадида 24/7 режимида
ишловчи смартофисларни ташкил этиш, масофавий банк хизматлари
оммабоплигини таъминлаш ва мижозлар сонини ошириш учун банк
хизматлари бозорини таҳлил этишни кучайтириш борасида таклиф ва
тавсиялар ўз ифодасини топган.
Бундан ташқари, илмий тадқиқот ишида масофавий банк хизматлари
самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг кўп ядроли эконометрик модели
ишлаб чиқилган. Мазкур моделда масофавий банк хизматларидан
фойдаланиш даражасига кучли таъсир этувчи ҳамда ўзаро корреляцияга эга
бўлган кўрсаткичлар сифатида масофавий банк хизматларини олиш
имконияти, масофавий банк хизматлари тизимида шахсий маълумотлар
хавфсизлиги, харажатларни камайтиришда масофавий банк хизматларининг
салмоғи, интернет тармоғи тезлиги ва сифатининг масофавий банк
хизматларини кўрсатишдаги аҳамияти кўрсаткичлари олинган. Амалга
оширилган тадқиқотлар асосида масофавий банк хизматларини кўрсатишда
содда ва осон бўлиши лозимлиги, аҳолининг ойлик тўловлари учун
“Автотўлов” режимини жорий этиш таклиф этилган.
Фикримизча, олим ўз тадқиқотларида амалиётда кўплаб учраётган
омиллар, яъни турли сабабларга кўра маълумотлар базасининг ишламай
қолиши, кибертажовуз ҳолатлари, маслаҳат хизматларини кўрсатишдаги
камчиликлар, аҳолининг тўлов қобилияти ва бошқаларни эътиборга
олмаганлиги ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар сифатига салбий таъсир
ўтказган.
Амалий манбалар таҳлили асосида, фикримизча, тижорат банкларида
(рақамли банк сифатида позицияланаётган банклардан ташқари) банк чакана
хизматларини кўрсатиш борасида мавжуд бўлган амалий муаммоларни,
фикримизча, умумлаштирилган ҳолда 3 та йирик гуруҳга ажратиш мумкин: 1-
гуруҳ муаммолари хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ
бўлса, 2-гуруҳ муаммолари ўз таркибига коммуникацион алоқа каналларидаги
хато ва камчиликларни олади. 3-гуруҳ муаммолари киберфирибгарлик ва
киберҳужумлардан ҳимояланишга алоқадор.
Мазкур муаммоларни имкон қадар батафсил кўриб чиқишга ҳаракат
287
Мамадияров З.Т. “Тижорат банкларида масофавий хизматларни ривожлантириш”. Иқтисодиёт фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент 2021.
|
| |