БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИ ВА




Download 4,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/170
Sana24.11.2023
Hajmi4,42 Mb.
#104996
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   170
Bog'liq
12827 1 08483D29A1B1ECFE14652BC1F8AE0AB7548A1DDF

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИ ВА 
ШАХСИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Ҳайдаров И.О. 
ЎзДЖТУ п.ф.н.доц. 
 
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш фаолияти кичик мактаб давридаги болалар 
психикаси ривожидаги ўзгаришларни белгилаб беради. Мактабга биринчи бор келган бола ўз 
фаолиятининг туб моҳияти ва вазифасини тўла тушуниб етмайди, балки ҳамма мактабга 
бориши керак деб билади. Катталарнинг кўрсатмаларига амал қилиб, тиришқоқлик. билан 
машғулотларга киришиб кетади. Орадан маълум вақт ўтгач, шодиёна лаҳзаларнинг 
таассуроти камайиши билан мактабнинг ташқи белгилари ўз аҳамиятини йўқота боради ва 
бола ўқишни кундалик ақлий меҳнат эканлигини англайди. Шунда бола ақлий меҳнат 
кўникмасига эга бўлмаса унинг ўқишдан кўнгли совийди, унда умидсизлик ҳисси вужудга 
келади, ўқитувчи эса бундай ҳолнинг олдини олиш учун болага таълимнинг ўйиндан фарқи, 
қизиқарлилиги ҳақида маълумотлар бериши ва уни шу фаолиятга тайёрлаши керак.
Ўқиш фаолияти давомида таркиб топган хусусиятлар боланинг келгуси ривожи учун замин 
бўлиб хизмат қилади.
Мактабдаги ўқиш болаларнинг билиш эҳтиёжларини тез ривожланиши ва сифатли таркиб 
топиши, уларнинг атроф ҳаётга фаол қизиқишларини юзага келтириб, янги билим ва кўникмаларни 
эгаллашлари учун шароит яратади.
Сўнгги йилларда собиқ иттифоқ давлатларида, Шунингдек, Полша, Германия каби 
мамлакатлардаги илғор ўқитувчиларнинг ишларида гуруҳий билиш фаолияти ҳар бир ўқувчига 
дарсда максимал фаоллик ва мустақилликни таъминланиши зарурлиги тасдиқланган. Сўнгги 
йиллардаги олиб борилган тадқиқотлар тафаккур мустақиллигини фаолият сифатида анъанавий 
тушунишга жиддий тузатишлар киритди. Ўқувчиларнинг ўзаро назорати ва жавобгарлигига 
асосланган гуруҳий ўқув фаолияти тафаккур мустақиллигини ривожланиши учун қулай шароитлар 
яратиши аниқланган. 


61 
Таниқли психолог ва педагогларнинг илмий асарларида кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг 
ўқув фаолиятидаги мустақиллиги учун шарт- шароитларни яратиш ниҳоятда аҳамиятли эканлиги 
ҳақида фикрлар мавжуд. Шундай шарт-шароитлардан бири бошланғич синфларда ўқув фаолиятини 
жамоавий фаолият сифатида ташкил этилишидир. 
Қуйидаги белгилар мавжуд бўлган тақдирдагина ишни жамоавий деб ҳисоблаш мумкин. 
1. 
Ўқитувчи томонидан берилган ўқув вазифаси ёки алоҳида бир микрогруппа 
томонидан баравар бажариш қабул қилинса. 
2. 
Вазифаларни ўзаро тақсимлаган ҳолда биргаликда бирон-бир иш бажарилса. 
3. 
Ўзаро назорат ва маъсулият мавжудлиги. 
4. 
Ишларни тақсимлашни ташкил этиш ва унинг кечишини ўқувчиларнинг ўзлари 
назорат этишлари. 
Ўқув фаолиятида назорат ва ўз-ўзини назорат этиш кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда 
ўқув ҳаракатларини мустақил режалаштириши ва бажаришни шаклланишида жуда 
муҳимдир.
Кичик мактаб ёшидаги болалар ўқув фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири 
шундаки, шу даврдан бошлаб, ўқув материалини ўзлаштирмасликнинг дастлабки 
белгилари кўзга ташланади. Кичик мактаб ёшида паст ўзлаштириш сабаблари ва ўқишдаги 
қийинчиликлар қуйидагилар билан боғлиқдир:
1) нейрофизиологик сабаблар;
2)билиш жараёнларининг етарли даражада ривожланмаганлиги; 
3) эркин ва мустақил ҳаракат қилиш даражасининг пастлиги;
4) мотивацион соҳаларининг етарли ривожланмаганлиги;
5) оила тарбиясидаги, оилавий муносабатлардаги камчиликлар;
6) мактаб таълими ва тарбиясидаги камчиликлар;
7) ўзаро мулоқот ва муносабатдаги камчиликлар; 
8) шахс хусусиятлардаги оғишишлар.
Кичик мактаб ёшидаги болалар ўқишидаги қийинчиликлар бола шахсининг барча 
шахсий, билиш, мотивацион ва ҳиссий ва иродавий соҳаларда акс этади. Бу 
қийинчиликлар ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Бир қийинчиликни бартараф этилиши 
иккинчи қийинчиликни ҳам камайишига олиб келади . 
Ўқув фаолияти кичик мактаб ёшидаги ўқувчи учун нафақат билиш жараёнларининг юқори 
даражада ривожланиши, балки шахс хусусиятларини ривожлантириш учун ҳам имконият яратади. 
Кичик мактаб Ёши даврида бола шахсининг шаклланиши давом этади. Ўқувчининг мактабдаги
муваффақияти унинг кейинги психик ривожи ва шахсининг шаклланишида тўлиқ ижобий
асос бўлади. Бунинг натижасида боланинг ўз-ўзидан оиласи, ўқиётган синфи ва бошқа 
жамоалардаги ўз ўрнини англай бошлаганини кўриш мумкин. 
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, бошланғич синф ўқув фаолиятининг асосий 
вазифаси - бу ўқувчиларни “ўқиш”га, билим олишга ўргатишдир.
Кичик мактаб ёшидаги
болаларнинг психик ривожланишида таълимнинг таъсирида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу 
ўзгаришлар уларни ҳаётларининг маъсулиятли даври бўлмиш ўсмирлик даврига ўтиш учун 
тайёрлайди.

Download 4,42 Mb.
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   170




Download 4,42 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИ ВА

Download 4,42 Mb.
Pdf ko'rish