Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Ishmuxamedov R.J., Yuldashev M. Ta’lim va tarbiyada innovatsion pedagogik
texnologiyalar.– T.: “Nihol” nashriyoti, 2013, 2016.–279b.
2. Hasanov R. Maktabda tasviriy san’atni o‘qitish metodikasi. Darslik.–Toshkent:
Fan. 2004.
3. Ro‘ziyev E.I., Ashirboyev A.O. Muhandislik grafikasini o‘qitish metodikasi. –
Toshkent., “Fan va texnologiya” nashriyoti, 2010y.
4. R.Xasanov. “Tasviriy san’at asoslari”, 2009 yil.
5. Rahmonov I., Qirg‘izboyeva N., Ashirboyev A., Valiyev A.N, Nig‘monov B.
Chizmachilik -T.: “Voris-nashriyot”, 2016 y.
ЗАМОНАВИЙ ЭСТРАДА САНЪАТИ ЎЗБЕК
КОМПОЗИТОРЛАРИНИНГ ИЖОДИЁТИДА
Рузиев Даврон Юлдашович
Педагогика фанлари номзоди, профессор
Саидов Жасур Шавкатович
Бухоро давлат университетининг педагогика институти
“Мусиқа таълими ва санъат” йўналиши 1-босқич магистранти
Аннотация. Мақолада ўзбек мусиқа тарихида янги услубий йўналиш
замонавий миллий эстрада санъатини ривожлантириш жараёнида фаол
иштирок этган ўзбек компазиторларининг ижодий фаолияти кўриб чиқилган.
897
Композиторларининг замондош шоирлар билан ҳамкорликда, турли
мавзуларда яратган оригинал қўшиқлари илмий таҳлил этилган.
Калит сўзлар: Эстрада, услуб, кантилена, аранжировка, манера,
интонация, репертуар.
Ўзбек композиторлари узоқ ижодий йўлни босиб ўтишди. Изланишлар
шуни исботладики, юртимизда ХХ асрнинг 30-40-йилларида кўп овозли
мусиқа санъатининг барча турларини ўзлаштириш жараёнида энг аввал
Толибжон Содиқов, Мухтор Ашрафий, Мутал Бурхонов, Шариф Рамазонов,
Манас Левиев, Сулаймон Юдаков, Ғафур Қодиров, Мардон Насимов каби
композиторлар кўп изландилар ва ижобий натижаларга эришдилар, ижодий
тажрибалари ортиб, ХХ аср ўзбек мусиқа тарихида янги услубий йўналишга
тамал тошини қўйдилар. Бу албатта Республикамизда ХХ асрнинг 50-60-
йилларида кўп овозли услубий йўналишда бунёдга келган эстрада-жаз
оркестри, симфо-жаз оркестри ва айрим вокал-чолғу ансамблларидир.
Ўзбекистон композиторлари сафига кейинчалик консерваторияда таълим
олган Икром Акбаров, Собир Бобоев, Сайфи Жалил, Дони Зокиров, Нурилла
Зокиров, Хайри Изомов, Ф. Янов-Яновский, Р. Вилданов, Комил Кенжаев,
Алберт Малахов, Фаттоҳ Назаров, Ҳамид Раҳимов, Дилором Сайдаминова,
Тўлқин Тошматов, Зумрад Тўйчиева, Ботир Умиджонов, Пўлат Холиқов,
Шоҳида Шойимардонова, Матниёз Юсупов, Тўлқин Қурбонов, Рашид
Ҳамроев, Телман Хасанов каби иккинчи авлод композиторлар бирин-кетин
кириб келдилар.
Ана шу биринчи ва иккинчи авлод композиторларнинг айримлари
замонавий миллий эстрада санъатини ривожлантириш жараёнида фаол
иштирок этдилар. Улар эстрада оркестри ва вокал-чолғу ансамбллар ҳамда
якка ижрочи хонандаларнинг концерт дастурларини бойитишда, замондош
шоирлар билан ҳамкорликда, турли мавзуларда, хилма-хил, ранг-баранг,
жозибали қўшиқлар яратдилар. Хонандаларнинг репертуарларида жой олган
898
қўшиқларда она диёр, дўстлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, Ватанимиз
кўрки, айниқса, севги-муҳаббат, бахтиёр ёшлик даври, ота-оналар куйланди.
Албатта, композиторларнинг ҳар бири ўзига хос ижодий йўл ва услубга эга.
Улар яратган қўшиқлар халқимизнинг анъанавий қўшиқчилик услубидан
узоқлашмаган бўлсада, лекин жуда кўп жозибали қўшиқлар янгича оҳанг
тузилиши, интонация-ритм тебранишлар ва оригинал миллий руҳий оламга
эгалиги билан ажралиб туради. Замон талаби билан шундай ўзгаришлар
туфайли эстрада қўшиқчилик санъатида ҳам янгича услубий жонланиш,
ўзгариш ва ривожланиш жараёни давом этмоқда. Шуни айтиш керакки,
композиторлар ва хонандалар ўзлари яратган қўшиқларида севги-муҳаббат
ҳақидаги лирик, жўшқин эҳтирос билан суғорилган публицистик лирика,
ҳаёт, Ватан, меҳнат аҳли образлари, фалсафий мушоҳадалар устуворлик
билан акс эттирилади. Яъни бу қўшиқлар замондош кишиларнинг маънавий
дунёсини лирик оҳангларда ифодалашга қаратилган. Бу соҳада биринчи
навбатда мусиқа басталовчи шахс, унинг воқеликка бўлган муносабати,
дунёқараши, индивидуал услуби, усули, ифодавий воситалари билан боғлиқ.
Мисол тариқасида ўзбек композиторларининг замондош шоирлар билан
ҳамкорликда, турли мавзуларда яратган оригинал қўшиқларга мурожаат
қиламиз.
Бу ўринда энг аввал Ўзбекистон композиторларининг кекса авлодига
мансуб Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат мадҳиясининг мусиқа
муаллифи, композитор Мутал Бурҳонов (1916-2002) ижодий фаолиятидаги
эстрада қўшиқларидан мисол келтирамиз. У ҳам индивидуал услуби билан
қўшиқларида замонамиз руҳини, севги-муҳаббатни, инсоннинг ҳис-
туйғуларини акс эттиришда, образли фикрлашда бошқа бирор композиторга
ўхшамайди. Унинг ажойиб, ширали, миллий оҳанглар билан йўғрилган
оригинал қўшиқлари орасида эстрада-симфоник оркестр жўрлигидаги
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юнус Тўраев ижросида «Гўзал
899
диёрим» лирик қўшиғи жуда машҳур бўлиб кетган эди. Ўзбекистон халқ
шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов сўзига басталанган бу қўшиқ
ўзининг оҳанг оригиналлиги, ёрқин, ширали миллий руҳияти билан
тингловчини дилини қандайдир жўшқин ва шодон руҳий оламга чорлаб,
ўзига ром қилади десак муболаға бўлмайди.
Композиторларнинг ўрта бўғинига мансуб Ўзбекистон халқ артисти, кўп
қиррали, забардаст композитор Икром Акбаров (1921-2011) мусиқа
санъатининг турли жанрларида ижод қилди. ХХ асрнинг 60-йилларида
Ўзбекистон халқ артисти, ноёб овоз соҳиби, халқимизнинг севимли эстрада
хонандаси Ботир Зокировнинг илтимосига кўра, у билан ҳамкорликда
«Раъно» (С. Акбарий сўзи), «Маҳбубга», «Кетма, Нигор», «Қайдасан»,
«Газли» (Туроб Тўла сўзлари), «Ёр кел», «Қўшчинор» (Ҳ. Ғулом сўзлари),
«Қор ёғар» (С. Зуннунова сўзи), «Баҳор фасли» (Б. Зокиров сўзи), «Азизим»
(Ў. Рашид сўзи), «Лолазор чорлайди» (Ж. Жабборов сўзи) каби лирик
қўшиқларни яратди. Б. Зокиров илк бор ижро этган бу мафтункор, миллий
руҳ билан суғорилган оригинал эстрада қўшиқлари баралла садоланиб,
тингловчилар қалбидан жой олди. Ҳар бир қўшиқ эзгулик, олижаноблик,
меҳр-муҳаббат каби туйғуларни лирик оҳанглар воситасида оддий тингловчи
онгига сингдиради. Композиторнинг мазкур қўшиқлари Б. Зокиров ижросида
миллий эстрада санъатининг катта ютуғи ва мумтоз намуналари бўлиб қолди.
Композиторнинг «Газли» лирик қўшиғига назар соламиз. Бу қўшиқ мазмуни
табиат ҳодисалари билан боғлиқ. Қўшиқда Қизилқум саҳросида бунёдга
келган газчилар шаҳарчасининг меҳнаткашлари, иссиқ ҳарорат оқшомида
табиат ва севги ҳақидаги ҳиссиётларга чўмиш ҳолати тасвирланади. Andante
темпо-ритмидаги маъноли, кенг, чўзма (кантилена) оригинал гўзал лирик
оҳанг оддий гармоник аккордли воситалар билан узвий боғланиши туфайли
оркестр садолари маъюс-лирик мусиқий образ муҳитини яққол акс эттиради.
900
Композитор Алишер Каримжон ўғли Икромов замонавий миллий
эстрада санъатининг забардаст вакилларидан биридир. У эстрада қўшиқ ва
чолғу мусиқасини яратишда баракали ижод қилиб келмоқда. Композитор
қатор йиллар давомида замондош шоирларнинг сўзларига турли мавзуларда
200 дан ортиқ, хилма-хил характерли, ранг-баранг қўшиқлар яратди. Улар
орасида «Ўлка» (Э. Воҳидов сўзи), «Куйиб қолибди», «Қарасам қарамайсан»
ва «Севилганлар» (П. Мўмин сўзлари), «Интизор кутдим» (Н. Аминжонов
сўзи), «Сендан олдин» ва «Ҳеч ким етолмас» (Ҳ. Худойбердиева сўзлари) ва
бошқа қўшиқлар бор. Шуни айтиш жоизки, А. Икромовнинг ижодий ва иш
фаолияти 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистон телерадиокомпанияси
таркибидаги Эстрада-симфоник оркестрига бадиий раҳбар ва бош дирижёр
лавозимига тайинлангандан сўнг янада равнақ топди. У янгидан-янги
жозибали қўшиқлар яратиш билан бирга эстрада-симфоник оркестри учун
«Насри сегоҳ», «Ёввойи танавор», «Наманган танавори», композиторлар Қ.
Комиловнинг «Гулзорда» ва «Эй нозанин» мусиқаларини, Р. Абдуллаевнинг
«Ҳур ўзбек қизиман», Ҳ. Раҳимовнинг «Самарқанд», Н. Норхўжаевнинг
«Ишқ асири», С. Анваровнинг «Турналар», Б. Лутфуллаевнинг «Тошкентим»
ва бошқа қўшиқ ва мусиқа асарларини аранжировка қилиб келмоқда.
Мазкур композиторларнинг ижодий фаолиятларини умумлаштириб
айтганда, улар устозлари ижодий анъаналарини давом эттириб, замондош
шоирлар билан ҳамкорликда, турли мавзуларда, жуда ҳам кўп қўшиқлар
яратдилар. Уларнинг ҳар бири тараққий этаётган замоннинг кундалик
қиёфасини, инсонлар орзу-умидларини, жонажон Ватанимиз – Ўзбекистонни,
тинчлик ва порлоқ келажакни, севги-муҳаббатни, умуман ҳаёт ва табиатни
тараннум қиладилар. Шу мавзуларда композиторларнинг ҳар бири 100,
баъзилари эса 200 дан ортиқ қўшиқлар яратишди. Албатта, барча
қўшиқларнинг бадиий савияси юксак даражада дейиш мушкул. Миллий
оҳанглар билан суғорилган, оригинал, жозибали-таъсирчан қўшиқлар
901
орасида ўртамиёна, бадиий жиҳатдан саёз, бир-бирига ўхшаган, бир хил ритм
қолипига тушиб қолган ғоявий мазмуни қашшоқ қўшиқлар ҳам оз эмас. Бу
табиий ҳол, чунки машҳур ижодкорларнинг асарлари орасида бадиий саёз
қўшиқлар ҳам учраб туради. Маълумки, ҳозирга қадар яхши мазмунли шеър
(сўз) топиш, танлаш, миллий оҳангдор, оригинал, оммабоп, эсда қоладиган
қўшиқлар яратиш ҳамон жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
Бу компазиторларнинг ҳар бири ўзига хос, шахсий услубий овозга
эга. Маълумки, шахсий услуб – стиль, манера биринчи навбатда
композиторнинг истеъдоди, билими ва унинг воқеликка нисбатан
муносабати, фалсафий дунёқараши билан боғлиқ. Қувонарлиси шундаки, ёш
профессионал композиторлар яратган жуда кўп қўшиқларда қайси мавзуда
бўлишидан қатъи назар, асосан шеър (сўз) танлашда воқелик муҳити
талабига аҳамият берганликларини сезиш мумкин. Шу билан бирга,
яратилган қўшиқларнинг маърифий ва тарбиявий-эстетик вазифалардан узоқ
эмаслиги, кишининг руҳий кайфияти ҳолатига таъсир қила оладиган, халқ
анъанавий қўшиқларига тобе бўлмасдан, улардан ижодий фойдаланиш ва
доимий равишда янги-янги интонация ибораларни излаб топаётганликлари
ҳам кўзга ташланади. Уларни синчиклаб таҳлил қилишни ўз олдимга вазифа
қилиб қўймаганман. Умумлаштириб айтганда, албатта, барча яратилган
ўшиқларнинг бадиий савиялари турлича. Улар орасида юксаклари ҳам, ўрта
мийналари ҳам, бир куннинг талаби билан ёзилган умри қисқа қўшиқлар ҳам
учрайди. Мен фақат элга манзур бўлган қўшиқлардан айрим намуналар
келтириш билан чекланмоқчиман. Чунки тингловчини беихтиёр ўзига
эргаштириб, фикрлар, ҳиссиётлар, ҳаёт гўзаллиги, муқаддас Ватан ва
муҳаббат туйғулари оламига чорлайдиган қўшиқлар беихтиёр инсонни ота-
онага, Ватанга бўлган чексиз мухаббатини янада орттиради.
|