129
этилиши, ҳусусан, дастурий махсулотларни ишлаб чиқариш даражаси пастлиги, фан ва таълим
соҳасида етарлича фойдаланилмаётгани муаммо бўлиб қолмоқда. 2020 йил 24 январдаги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномасида «... Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар
асосида
янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз
керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур.
Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин
камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни
тасдиқламоқда...»[3]. Ушбу “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастуридаги вазифаларни самарали
ҳал этилиши рақамли технологияларнинг транфармацион турларини яратиш ва саноатни
ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу жиҳатдан,
миллий
иқтисодиётнинг саноат корхоналар фаолиятини рақамли технологияларни самарали қўллаш
асосида саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, бунда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
концепциясига асосланган саноат тармоқлари самарадорлигини
оширишга нисбатан илмий
ёндашувларни назарий жиҳатдан асослаш ва амалий механизмларини ишлаб чиқиш долзарб
аҳамият касб этади.
Ўрганишларимиз ва тадқиқодлар натижасида маълум бўлдики, “рақамли иқтисдиёт”
атамаси дастлаб 1995 йилларда Дон Тапскотт томонидан “Рақамли иқтисодиёт:
Тармоқразведкаси ва хавфи” асарида қўлланилган. Дон Тапскоттнинг фикрига кўра, рақамли
иқтисодиётда барча жараёнлар “рақамли электрон тизимга, яъни интернет, рақамли
маълумтлар ва компютер технологияларига асосланади”. Бунда жамиятда кечаётган
иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар, бизнес, молия – кредит хизматлари ва бошқа қатор
фаолиятлар интенет (web) ва рақамли алоқаларни амалга оширишга хизмат қиладиган
электрон тенологиялар асосида амалга оширилади.
Илмий адабиётларда ҳозирги замон “Янги рақамли иқтисодиёти” турли хил атамалар
билан номланади. Масалан, “е-economy” (Хйвел М)[7], “постиндустриал иқтисодиёт”
(A.Соколов)[8],
“ахборотлашган
иқтисодиёт”
(М.Кастеллс)[9],
“мегаиқтисодиёт”
(В.Кувалдин), “ахборот ва алоқага асосланган иқтисодиёт” (И.Нинилуто), “техноиқтисодиёт
ёки рақамли иқтисодиёт” (Б.Гейтс), “билимларга асосланган иқтисодиёт” (Д.Тапскотт). Ушбу
тушунчаларни боғлаб турадиган омил – бу иқтисодий жараёнларнинг глобаллашув жараёнида
ахборот технологияларининг бирламчи ўринни эгаллаши бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот доирасида рақамлаштириш жараёни иқтисодиёт соҳасида такомиллаштириш
бўйича маҳаллий олимларимиздан Б.А.Бегалов , Н.М. Махмудовлар ўзининг илмий ишларида
саноат иқтисодиётидаги, техник стандартларни белгилашда тадқиқот ва
инновацияларни
қўллаб - қувватлашда муҳим роль ўйнади, бу эса ўз навбатида инновацион иқтисодиётнинг
янги сектори-рақамли бозорни пайдо бўлишига ёрдам берди деган фикрларни билдирган.
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан “рақамли технология” ларга иқтисодий
жиҳатдан – ишлаб чиқариш, қайта – ишлаш, ва тақсимлаш жараёнларини мантиқий кетма-
кетликда бажариладиган дастурлаш ёки программалаштириш орқали технологияларни кенг
жорий этишни кўзда тутадиган автоматлашган фаолиятдир, деган янгича таъриф ишлаб
чиқилди. Демак, дастурлаш ёки праграммалаштириш асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш
жараёни анъанавий ишлаб чиқариш жараёнига
нисбатан такомиллаштирилган,
автоматлаштирилган, роботлаштирилган, ниҳоят рақамлаштирилган қўшимча қулайликларга
эга инфратузилма асосида ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади. Бизнингча, “рақамли
иқтисодиёт” ва “рақамли технология” тушунчалари бир – биридан тубдан фарқ қилади деган
фикр нотўғри бўлар эди. Аксинча, рақамли иқтисодиёт – бу рақамли технологиялар(дастурий
таъминотлар, Интернет(web), платформалар) ривожланиши натижасида ривожланганган,
давоми сифатида ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва автоматлаштиришнинг пировард
натижаси деб ҳисоблаймиз. Рақамли технологиялар ишлаб чиқариш жараёнини интеллектуал
рақамли бошқаришнинг асосидир.