Инновацион жараёнларнинг муҳим босқичлари:
1. Янгилик сифатида намоён бўладиган ғояларни ишлаб чиқиш.
2. Янгилик (муайян маҳсулот)ни кенг кўламда ишлаб чиқиш.
Янгилик (муайян маҳсулот)ни кенг кўламда ишлаб чиқишга
қуйидагилар киради:
1. Гностик-динамик ёндашув
2. Индивидуал фаолиятли ёндашув
3. Кўп субъектли (диалогик) ёндашув
4. Инсонпарварлик ёндашуви
5. Индивидуал-ижодий ёндашув
Педагогнинг инновацион фаолият жараёни қуйидагилар
билан белгиланади:
янгиликни қўллашга тайёргарлиги;
педагогик янгиликларни қабул қилиши;
новаторлик даражаси;
коммуникатив қобилиятнинг ривожланганлиги;
ижодкорлиги.
М.Жуманиёзованинг эътироф этишича, инновацион фаолияти қуйидаги белгилар
асосида намоён бўлади:
ижодий фаолият фалсафасини эгаллашга интилиш;
педагогик тадқиқот методларини эгаллаш;
муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти;
тажриба-синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира олиш;
ўзидан бошқа тадқиқотчи-педагоглар тажрибаларини қўллай олиш;
ҳамкасблар билан ҳамкорлик;
фикр алмашиш ва методик ёрдам кўрсата олишлик;
зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаштириб бориш.
Инновацион ёндашув қуйидагиларга эга бўлишни ифодалайди:
ижодий фаоллик;
фаолиятга янгилик (ўзгартириш) киритишга технологик ва методологик
жиҳатдан тайёргарлик;
янгича фикрлаш;
юксак муомала маданияти.
|