чиқиш, уни амалга ошириш учун янги технологияларни яратиш, уни
ташкил этишнинг янги шакллари билан боғлиқ вазифалар киради.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиниши қуйидаги муаммоларни ҳал этшига ёрдам
беради: амалдаги фаолият натижасидан самаралироғига эришиш учун қандай
инновацион фаолият ташкил этиш лозим?
Педагогик инновациянинг вазифалари:
Мазмун –моҳияти:
• ўқув материалларидаги баён қилинадиган маълумотларни ахборот кўринишига келтириш ва
уларда узвийлик ҳамда изчилликни сақлаб қолиш;
• ўқув материалларини ўзаро боғлиқ бўлган модул блоклари шаклида ифодалашга эришиш;
• ўқув материалларини ўрганишга «Комплекс ёндашув» номли тадқиқот усулидан фойдаланишга
эришиш ва ундан муаммоли ҳамда дастурий таълим методларидан фойдаланиш;
• таълим-тарбия жараёнида ахборот муҳитини яратиш борасида ўрганилаётган соҳанинг
ахборотли таъминотини яратишга эришиш;
• дидактик ўйин (шу жумладан компьютерли ўйинлар ва тренажерлар) орқали турли воқеа ва
ҳодисалардаги жараёнлар кечишини ифодаловчи масалалар (муаммолар) ни ечиш;
• бу йўналишдаги ижодий изланишларни олиб боришда «Таълим-фан-амалиёт» ҳамда назария
билан амалиёт уйғунлигига эътибор бериш;
• инновацион усуллар қўлланган ҳолдаги ютуқ ва камчиликларни баҳолаб боришга эришиш ва
керакли жойларда тегишли тузатишлар кирита олиниши лозим ва шу кабилар.
Педагогик иннавациянинг мухим белгилари:
• таълим тарбия жараёнини олдиндан мавжуд манбаларни ҳисобга олган ҳолда ва фан-
техниканинг энг сўнгги мавзуга (фанга) мос ютуқларини эътиборга олиб, таълим
жараёнини лойиҳалаштириш ва унинг натижаларини прогноз (башорат) қила олиш;
• таълим-тарбия жараёнига «тизимий ёндашув» тадқиқот усулини қўллашда,
қаралаётган тизимнинг элементлари ва қисм тизимлари орасидаги боғланишларни
эътиборга олиш ва булар асосида талабанинг ўқиш-билиш фаолиятини тасвирлайдиган
таълим-тарбия жараёни режасини тузиш;
• таълим-тарбияда мақсад аниқ бўлиши, унинг диагностикаси (ташхиси) ва прогнози
(башорати) ҳамда талабанинг ўзлаштириш сифатини холис баҳолаш мезони бўлиши
керак;
• таълим тизими тузилиши, таркиби, мазмуни бир бутун яхлит бўлиб, уларнинг ўзаро
боғлиқлиги, бир-бирини босқичма-босқич тўлдирилиб борилиши таъминланган бўлиши
керак;
• таълим ва тарбияда олиб бориладиган фаолиятнинг оптимал вариантларини
таъминлай олиш лозим;
• таълим-тарбия жараёнининг техник ва информацион таъминоти етарли
бўлиши керак;
• яратилган педагогик инновацияни талабаларнинг илмий-услубий
салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш;
• таълим-тарбия жараёнида олиб борилаётган фаолиятда ўқитувчи регулятор
(таълим-тарбияни олиб боришда хато ёки камчиликка йўл қўйганда, уни
ростлаб юбориш қобилиятига эга бўлиш) вазифасини ҳам бажара олиш;
• таълим сифатига эътибор берган ҳолда шакллантирувчи ва якуний
назоратлар олиш;
• режалаштирилган жорий, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш ва
унинг чуқур таҳлилига эришиш орқали талабалар ўзлаштириш
мониторинги кўрсаткичини доимо эълон қилиб бориш;
• режалаштирилган натижага эришишдаги педагогик ишнинг кафолатларига
эътибор бериш;
• таълим-тарбия самарадорлигини аниқлаш мезони бўйича якуний назорат
ва амалиётга жорий этиш бўйича услубий тавсиялар бериш.
|