В.И.Беляев
таълим
соҳасидаги инновацияларни
уларнинг
юзага
келиш
тавсифига
кўра
қуйидаги
икки гуруҳга бўлади:
1)
инновацион жараённинг
барча шарт-шароитлар тизими,
восита ва йўлларини тўлик
англамаган ҳолда юзага келувчи
инновациялар.
2) онгли ва мақсадга йуналтирилган
фаолият натижаси сифатида юзага
келувчи инновациялар.
О.Г.Хомерики ўқув-тарбия жараёнининг у ёки бу таркибий қисми
билан боғлиқдикда инновацияларни қуйидаги турларга ажратиб
курсатади:
1) таълим мазмунига доир инновациялар;
2) ўқув-тарбия жараёни методлари, методикаси ва технологиясига доир
инновациялар;
3) ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга доир инновациялар;
4) таълим тизимини бошқаришга доир инновациялар.
М.М.Поташник
ва
В.С.Лазаревлар
таълимда
қўлланилиш
кўламига
кўра
инновацияларни
қуйидаги
турларга
ажратиб
курсатишади:
1) локал, алоҳида, ўзаро боғланмаган
хусусий инновациялар;
2)
ўзаро
боғланган,
хусусий
инновациялар
мажмуини
ифода
этувчи
модулли инновациялар;
3) бутун таълим муассасасини қамраб
олувчи тизимли инновациялар.
Янгиликнинг ўзгариш тезлиги ва янгилик даражасига кўра
инновацияларнинг
кўпрок
деталлаштирилган
таснифини
Н.Ю.Посталюк қуйидагича таклиф этади:
1.
Нол рақамли инновациялар - тизимнинг дастлабки хусусиятларини регенерация қилиш
(анъанавий таълим тизими ёки унинг элементларини қайта ишлаб чиқиш).
2.
Биринчи рақамли инновациялар тизимда миқдор ўзгаришлар киритиш билан
тавсифланади. Бунда инновациянинг дастлабки сифати узгармайди.
3.
Иккинчи
рақамли
инновациялар
эса,
тизим
ичидаги
элементларни
қайта
гуруҳдаштириш ёки ташкилий жиҳатларини ўзгартириш билан тавсифланади (масалан,
мавжуд педагогик воситаларнинг янги кўриниши, кетма-кетлигини ўзгартириш, улардан
фойдаланиш қоидалари ва бошқалар).
4. Учинчи рақамли инновациялар таълим тизимининг янги шартшароитларга
мослашувчан ўзгаришини ўзида ифода этади.
5. Тўртинчи рақамли инновациялар янги ечимга эга бўлади (булар купинча
таълим тизимининг баъзи таркибий қисмлари функциясини кенгайтиришни
таъминлашга қаратилган сифатли содда, ўзгаришлардир).
6. Бешинчи рақамли инновациялар таълим тизимининг янги авлодини яратишни
назарда тутади (тизимнинг барча ёки кўпчилик дастлабки хусусиятларини
ўзгартириш).
7. Олтинчи рақамли инновацияларни амалга ошириш орқали «янги турдаги»
таълим тизими яратилади. Бунда тизим ҳосил қилувчи тамойил сақланган ҳолда,
тизимнинг функционал хусусиятлари ўзгаради.
8. Еттинчи рақамли инновациялар таълим тизимини тубдан ўзгартиришга
қаратилган. Бунда таълим тизимининг асосий функционал тамойили ўзгаради ва
шу тарзда янги педагогик тизим ҳосил булади.
|