• Ш.Зуфаров таснифи буйича педагогика йўналишидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қўлланилиши мумкин бўлган педагогик инновацияларнинг қуйидаги умумлашган тизимини
  • Педагогик инновацияларни




    Download 11,13 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet26/37
    Sana17.01.2024
    Hajmi11,13 Mb.
    #139554
    1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
    Bog'liq
    ilovepdf merged

    Педагогик
    инновацияларни
    баҳолашнинг
    умумий
    жиҳатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
    1) баҳоланаётган янгиликнинг долзарблиги;
    2) янгиликнинг таълим муассасаси ривожининг умумий ғоясига мослиги;
    3) янгилик киритишнинг натижавийлиги;
    4) ғоянинг инновацион салоҳияти;
    5) ғоянинг методик ишланганлиги;
    6) янгилик ўзлаштирилаёгган муассасанинг салоҳият даражаси;
    7)
    янгиликка муносабати бўйича турли гуруҳдаги ўқитувчилариинг
    қизиқишлари даражаси;
    8) ўзлаштириш учун зарур вақт;
    9) янги ғояни ўзлаштириш учун сарфланадиган молиявий ва моддий-техник
    таъминот;
    10) ташкилий шарт-шароитлар;
    11) меъёрий-ҳуқуқий таъминланганлик;
    12) педагогика назарияси ва амалиётининг сўнгги ютуқларига мослиги.


    Ш.Зуфаров таснифи буйича педагогика йўналишидаги олий ва
    ўрта махсус таълим муассасаларида қўлланилиши мумкин бўлган
    педагогик инновацияларнинг қуйидаги умумлашган тизимини
    ҳосил қилиш мумкин:
    1. Ишлаб чиқариш муносабатларининг чуқурлашуви билан боғлиқликда инновацияларни
    қуйидаги турларга ажратиб кўрсатиш мумкин:
     модификациялашган инновациялар. Масалан, «электрон гуруҳ журналлари», «электрон
    деканат»;
     тузатиш киритувчи инновациялар. Масалан, «янги таҳрирдаги рейтинг Низоми»;
     ўзгартириш киритувчи инновациялар. Масалан, «интернеттаълим»;
     интеграллашган инновациялар. Масалан, «шахсга йуналтирилган масофавий таълим
    технологиялари».


    2.
    Таълим жараёнининг таркибий қисмларига муносабатига кўра педагогик
    инновацияларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
     таълим мақсади ва вазифалари билан боғлик педагогик инновациялар. Масалан, «идентив
    ўқув мақсадларини ўқув вазифаларига айлантириш»;
     таълим ва тарбия мазмуни билан боғлик инновациялар. Масалан, «таълим мазмунини
    интеграциялаш ва дифференциялаштириш», «ахборотлаштириш ва прогнозлаш»;
     таълимнинг шакл, метод, восита ва технологиялари билан боғлик инновациялар.
    Масалан, ноанаънавий дарс шакллари, интерфаол методлар, мультимедиа воситалари,
    таълимнинг самарали технологиялари (модулли таълим технологиялари, маданий-
    инсонпарварлик ёндашув технологиялари);
     таълим олганликни ташхис этиш билан боғлиқ инновациялар. Масалан, ўқув
    портфолиолари.


    3. Таълим субъектларининг шахс шаклланишига муносабатига кўра
    педагогик инновациялар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
     педагог
    ва
    ўқитувчиларнинг
    маълум
    бир
    қобилиятларини
    ривожлантиришга
    доир
    инновациялар.
    Масалан,
    биргаликдаги
    ҳамкорликдаги фаолиятни ривожлантириш;
     педагог ва ўқувчиларнинг БКМ, фаолият усуллари, компетентлигини
    ривожлантиришга доир инновациялар.


    4. Педагогик кулланилиш сохасига кўра педагогик инновациялар куйидаги турларга
    булинади:
     ўқув жараёнида қўлланиладиган педагогик инновациялар. Масалан, таълимнинг ахборот
    технологиялари;
     ўқув курсида қўлланиладиган педагогик инновациялар. Масалан, электрон харита;
     таълим соҳасида қўлланиладиган педагогик инновациялар. Масалан, таълимни
    демократлаштириш;
     таълимни бошқариш соҳасида қўлланиладиган инновациялар. Масалан, таълимнинг
    давлат бошқарувидан давлат-жамоатчилик бошқарувига утиши.


    5. Педагогик жараён иштирокчиларининг ўзаро ҳаракат турига кўра
    педагогик инновациялар қуйидаги гурухларга булинади:
     жамоада ўқитишга доир инновациялар;
     гуруҳли ўқитишга доир инновациялар;
     тьюторлик;
     фацилитаторлик;
     репетиторлик.


    6. Функционал имкониятларига кўра педагогик инновациялар қуйидаги
    турларга бўлинади:
     шарт-шароит
    билан
    боғлик
    инновациялар
    (таълимий
    муҳитни
    ўзгартиришни
    таъминлайди,
    ижтимоий-маданий
    шарт-шароит
    ва
    бошқалар);
     маҳсулот кўринишидаги инновациялар (педагогик воситалар, лойиҳалар,
    технологиялар).
     бошкарувга доир янгиликлар киритиш.


    7. Амалга ошириш усулларига кўра педагогик инновациялар қуйидаги турларга
    булинади:
     режали педагогик инновациялар;
     тизимли педагогик инновациялар;
     даврий педагогик инновациялар;
     стихияли педагогик инновациялар;
     тасодифий педагогик инновациялар;
     ўз-ўзидан юзага келувчи педагогик инновациялар.


    8. Маконга йуналганлигига кўра педагогик инновациялар куйидаги
    турларга булинади:
     алоҳида педагог фаолиятига доир педагогик инновациялар;
     педагогларнинг методик бирлашмасига доир педагогик инновациялар;
     алоҳида таълим муассасаси фаолиятига доир инновациялар;
     туман, шаҳар, вилоят, республика миқёсидаги педагогик инновациялар;
     халқаро миқёсдаги педагогик инновациялар.


    9.
    Ижтимоий-педагогик ахамиятига кўра педагогик инновациялар куйидаги
    турларга булинади:
     алоҳида таълим муассасаларига доир педагогик инновациялар;
     аниқ касбий-типологик гуруҳ, педагогларига хос педагогик инновациялар.
    10. Новаторлик тадбирлари куламига кўра педагогик инновациялар куйидаги
    турларга булинади:
     локал;
     оммавий;
     глобал.



    Download 11,13 Mb.
    1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




    Download 11,13 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Педагогик инновацияларни

    Download 11,13 Mb.
    Pdf ko'rish