Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети




Download 0,77 Mb.
bet69/146
Sana21.01.2024
Hajmi0,77 Mb.
#142672
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   146
Bog'liq
O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org

13.5. Педагогик маҳорат компонентлари.

Педагогик маҳоратюксак педагогик тафаккур, таълим-тарбия жараёнига онгли, ижодий ёндашув, методик билимларни самарали қўллай олиш қобилияти бўлиб, у доимий равишда педагогик билимларни ошириб бориш, янгиликлардан хабардор бўлиш, илғор технологияларни ўзлаштириш асосида таркиб топади. Ёш, шунингдек, таълим муассасасида бир неча йиллик меҳнат стажига эга бўлган ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратга эга бўлишлари ўзини касбий жиҳатдан такомиллаштириш йўлида бир қатор шартларга амал қилиши ҳисобига таъминланади. Улар қуйидагилардан иборат:


  1. Мустақил ўқиб-ўрганиш (педагогика фанида рўй бераётган янгиликлар ҳақида маълумотларни берувчи янги адабиётлар, Интернет материаллари, вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилаётган маълумотлар, шунингдек, илғор технологиялар билан танишиб бориш, уларда илгари сурилаётган ғояларни умумлаштириш, хулосалаш асосида мустақил лойиҳаларни тайёрлаш).


  2. Ҳамкасб тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш (таълим муассасасидан четга чиқмаган ҳолда ташкил этилиб, вақт, шунингдек, иқтисодий нуқтаи назардан самарали саналади. Тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш улар томонидан ташкил этилаётган машғулотларни кузатиш, таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Бу борада олинган таассуротларни умумлаштириш асосида хулоса чиқариш мақсадга мувофиқдир).


  3. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курс (институт)ларида касбий малакаларини ошириш.


  4. Доимий равишда илмий анжуманлар (назарий ва амалий конференция ҳамда семинарлар, педагогик ўқиш ҳамда тренинглар)да фаол иштирок этиш.


  5. Республика ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасаларида уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш (стажировка).

Айни вақтда, республикада, «Устоз» жамғармасининг ҳомийлигида таълим муассасаларининг ўқитувчилар ривожланган хорижий мамлакатларда бўлиб, уларнинг таълим тизими ва иш тажрибаларни ўрганмоқдалар.


Педагогик маҳоратни эгаллашда, гуруҳли ва оммавий тадбирларда иштирок этиш ижобий натижалар беради. Бинобарин, бундай муҳитда ўзаро фикр алмашиш, шахсий мулоҳазаларни бошқалар томонидан билдирилаётган қарашлар билан таққослаб, уларнинг тўғрилиги, ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиш, мавжуд билимларни янада бойитиш, хато ёки камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни баратараф этиш йўлларини топиш имконияти мавжуд.
Педагогик маҳоратга эга бўлиш таълим-тарбия самарадорлигини таъминлаш гарови бўлибгина қолмай, айни вақтда ўқитувчининг жамоадаги обрў-эътиборини ҳам оширади, ўқувчиларга унга нисбатан ҳурмат юзага келади.
Касбий маҳоратни ошириш йўлида амалий ҳаракатларни ташкил этиш педагогик фаолиятда йўл қўйилган ёки қўйилаётган хатолардан ҳоли бўлиш, ўқувчилар, ҳамкасблар ҳамда ота-оналар билан муносабатда муваффақиятларга эришиш имкониятини яратади.


Download 0,77 Mb.
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   146




Download 0,77 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети

Download 0,77 Mb.