• Ўқитувчининг педагогик қобилияти
  • Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети




    Download 0,77 Mb.
    bet68/146
    Sana21.01.2024
    Hajmi0,77 Mb.
    #142672
    1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   146
    Bog'liq
    O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org

    13.4. Ўқитувчининг педагогик қобилияти.
    Қобилият малака ва уддабуронликдан фарқ қилади. Малака ва уддабуронлик машқ, ўқиш натижаси ҳисобланса, қобилиятнинг ривожланиши учун эса яна истеъдод, лаёқат ва зеҳн, яъни инсон нерв тизимида анатомо-физиологик хусусият ҳам бўлиши зарур.
    Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун ўқитувчида қобилиятнинг қуйидаги 11-жадвалда ифодаланган турлари мавжуд бўлмоғи лозим:
    11-жадвал


    Ўқитувчининг педагогик қобилияти


    Педагогик қобилиятлар


    Педагогик қобилиятларнинг мазмуни

    Билиш қобилияти


    бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, балки анча кенга ва чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, материални ипидан игнасигача билади, унга ниҳоятда қизиқади, илмий тадқиқот ишларини ҳам бажаради


    Тушунтира олиш қобилияти


    ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, ўқувчиларда мустақил равишда тўғри фикрлашга қизиқиш уйғотиш қобилияти. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб ўқувчиларга етказа олиши лозим


    Кузатувчанлик қобилияти


    ўқувчи шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий ҳолатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик кузатувчанлик


    Нутқ қобилияти


    нутқ ёрдамида, шунингдек, имо-ишора воситасида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилияти


    Ташкилотчилик қобилияти


    биринчидан, ўқувчилар жамоасини уюштириш, жипслаштириш, муҳим вазифаларни ҳал этишга руҳлантириш, иккинчидан, ўз ишини уюштиришни назарда тутади


    Обрў орттира олиш қобилияти


    ўқувчиларга бевосита эмоционал-иродавий таъсир кўрсатиш ва шу аснода обрў қозона олишдир


    Тўғри муомала қила олиш қобилияти


    болаларга яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда самарали ўзаро муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлиги


    Келажакни кўра билиш қобилияти


    ўз ҳаракатларининг оқибатини кўра билишда, ўқувчининг келгусида қандай одам бўлишини тасаввур қила олишида, тарбияланувчида қандай фазилатларни тараққий эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олишда ифодаланади


    Диққатни тақсимлай олиш қобилияти


    ўқитувчи учун диққтнинг барча хусусиятлари – ҳажми, кучи, кўчувчвнлиги, идора қилина олиши, сафарбарлиги кабиларнинг тараққий этган бўлиши муҳимдир.






    Download 0,77 Mb.
    1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   146




    Download 0,77 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети

    Download 0,77 Mb.