ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШДА ШАХСЛАРАРО




Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/78
Sana23.01.2024
Hajmi1,3 Mb.
#143970
TuriСборник
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78
Bog'liq
II-XALQARO-ILMIY-AMALIY-KONFERENSIYA-TEZISLARI-VA-MARUZALAR-TOPLAMI

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШДА ШАХСЛАРАРО 
МУНОСАБАТЛАРНИНГ ВАЛЕОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
Раманова Д.Ю. 
Тошкент давлат стоматология институти, 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 
(Тошкент, Ўзбекистон) 
Ёшларнинг таълим масканларида ўқиб, бирор мутахассисликни эгаллаши 
объектив ходиса бўлиши билан бирга, унинг ёш жиҳатидан оила қуришга ҳам 
руҳан, ҳам жисмонан тайёр бўлиши катта аҳамият касб этади. Бунинг негизида 
эса валеологик билимларнинг ва руҳий омилнинг роли каттадир.
Муаллиф томонидан Малака ошириш курси тингловчилари орасидан 
турмуш қурмаган ёшлар орасида сўровнома ўтказилди. Тадқиқотда 30 киши 
қатнашиб, улардан 83,3% - қизларни, 16,7% - ўғил болаларни ташкил этди
ўртача ёш – 23,7. Бугунги кунда ёшларнинг қай даражада турмуш қуришга 
тайёрлигини билиш учун «Севги ва ёқтириш майли шкаласи»ни қўлладик. Ушбу 
шкала ёрдамида ўтказилган сўровнома асосан оила қуриш мотивларидан бири 
севги-муҳаббатга асосланган бўлиб, шахсдаги ҳис-туйғуларидан севги ва 
ёқтиришнинг даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Келтирилган натижалардан шуни кўриш мумкинки, аксарият ёшлар ўзи 
ёқтирган қарама-қарши жинсдаги одамга нисбатан тўлиқ ишонч ҳисси 
шаклланмаган, улардаги ўхшашлик ва жавобгарлик ҳиссининг кам даражада 
эканлигини ҳисобга олиб, ёшларнинг оила қуриб, бир умр бир мақсад сари 
интилиб яшаб кетишлари эҳтимоли кам деб прогноз қилишимиз мумкин.
Респондентларнинг 76,7% (23 киши) “У менга нисбатан яхши муносабатда 
эканлигига ишончим комил” тасдиғига ижобий жавоб берган. Аммо суҳбат 
давомида шу нарса аниқ бўлдики, улар келажакда ҳам шундай бўлиб қолишига 
ишончи комил эмас. Бундай иккиланишни улар келажакда оилада вужудга 
келадиган муаммолар ва уларга қай даражада мослаша олиш ёки маълум бир 
муаммони ҳал этишда бир-бирин ҳурмат қила олиш ва руҳий қўллаб-қувватлаш 
ҳар доим ҳам ижобий тусда бўлмаслигини таъкидладилар. 
Шундай экан, ёш фаровон оилани шакллатиришда валеологик 
ёндошувларнинг маънавий ва руҳий тамойилларнинг ўрни беқиёс. Ушбу 
омилларни ҳаётга тадбиқ этишда биз “ишонч”, “ҳурмат” стандартларини танлаб 
олдик ва мотивацион алгоритмлар асосида тадқиқот қатнашчиларида оила 
қуришга маънан ва руҳан тайёргарлик билимларини оширишга ҳаракат қилдик. 


71
Фаровон, мустаҳкам ёш оилани шакллантиришда ва шахслараро 
муносабатларнинг ижобий тус олишида валеологик ёндошув мотивацион 
алгоритмининг қуйидаги босқичларини амалга оширдик: ахборот – мотивация – 
ишонтириш – билим – кўникма - хулқни ўзгартириш - ҳаёт тарзини 
шакллантириш.
Хулоса қилиб айтганда, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш уларнинг 
психологик, маънавий, профессионал, ижтимоий, хуқуқий етук бўлишларига 
эришиш асосида шахслараро муносабатларнинг ижобий ва барқарорлигини 
таъминлаш ётишини тан олиш мақсадга мувофиқдир. Буни эса уларга 
педагоглар, ота-оналар, катталар томонидан ўргатиб бориш ва тушунтириш 
муҳим аҳамиятга эга. Таълим муассасаларида ёшларни соха мутахассислари 
ҳисобланган психолог, педагоглар иштирокида оила мухим қадрият эканлигига 
оид валеологик тамойилларга ва мотивацион алгоритмларга асосланган турли 
давра сухбатлари олиб бориш хамда оиланинг ўзига хос қонун-қоида, сир-
синоатларини ўргатиш бугунги кун ёшларида оила қуришга ижобий хулқ-атвор 
шаклланишида ёрдам беради. 


72

Download 1,3 Mb.
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78




Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШДА ШАХСЛАРАРО

Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish