• Назорат саволлари
  • Ароматик карбон кислоталар




    Download 7,78 Mb.
    bet62/100
    Sana14.02.2024
    Hajmi7,78 Mb.
    #156402
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   100
    Bog'liq
    portal.guldu.uz-“ORGANIK KIMYО ”

    Ароматик карбон кислоталар
    Бу синф бирикмалари ароматик углеводородларнинг карбоксил гуруҳи тутган ҳосилаларидир. Энг оддий бир асосли ароматик кислота бензой кислота деб аталади.

    Молекуласида иккита гидроксил гуруҳи тутган ароматик икки асосли кислоталарга фтал кислоталар деб аталади.

    Терефтал кислотаси этиленгликоль билан реакцияга кири­шиб полиэтилентерефталат полимерини (лавсан) ҳосил қилади:



    Ароматик карбон кислоталарнинг пестицидлик хоссалари анча паст, лекин уларнинг амидлари чивинга нисбатан кучли репеллент хоссага эга.
    Оксибензой кислоталар, уларнинг эфирлари ва амидлари юқори фунгицид ва антисептик хоссани намоён қилади.
    Дифенилсирка кислотанинг баъзи эфирлари (N,N — диметилдифенилацетамид) кучли гербицид ҳисобланади.
    Назорат саволлари:

    1. C8H8O таркибли (5 та изомер) карбонил бирикмаларнинг изомерларини ёзинг ва номланг.

    2. Қуйидаги ароматик кетонларнинг тузилиш формулаларини ёзинг:

    а) фенил —о —толилкетон; б) бензофенон; в) 3,4 — диметилбензофенон;
    г) 3, 4'—диметилбензофенон.

    1. Дифенилдихлорметанни кислота иштирокида гидролиз қилинг. Ҳосил бўлган маҳсулотни номланг.

    2. Бензой альдегиди билан гидроксиламинни реакция тенгламасини ёзинг. Ҳосил бўлган маҳсулотни номланг.

    Адабиёт:
    1. И.И. Грандберг Органическая химия. М.: «Высшая школа». 1980. С. 268-270, 290-291.

    1. А.А. Петров, Х.В. Бальян, А.Т. Трощенко Органическая химия.

    М: «Высшая школа». 1981. С. 382-388, 398-402, 408-411.

    1. Г. Тейлор Основы органической химии. М.: «Мир».1989. С. 137-140,

    148-149.

    Маъруза № 17. Ароматик нитробирикмалар.


    Ароматик нитробирикмаларнинг турлари, номланиши ва олиниш усуллари. Ароматик нитробирикмаларнинг хоссалари ва ишлатилиши. Ароматик аминларнинг номланиши ва хоссалари. Диазобирикмаларнинг азот чиқиши ва азот чиқмасдан борадиган реакциялари.
    Нитро гуруҳ бензол хақасида ёки ён занжирда бўлиши мумкин; С6Н5N02 нитробензол, СНзС6Н4N02 нитротолуоллар ( о-, м-, п-изомерлари), С6Н4СН22 фенилнитрометан ва ҳ-зо.
    Нитробирикмалар ароматик углеводородларни нитрат ва сульфат кислота аралашмалари (нитроловчи аралашма) билан нитролаш орқали олинади:

    Нитробензолни нитролашда иккинчи нитрогурух мета ҳолатга боради, реакция каттиқ шароитда юқори температура ва концентрланган кислота иштирокида боради. Учинчи нитрогуруҳнинг ҳалқага кириши яна ҳам қийинлашади:

    Симметрик тринитробензол тутунланадиган нитрат ва сульфат кислоталари иштирокида беш кун қиздирилганда 45% унум билан ҳосил бўлади.
    Иккита ўринбосар тутган бензол гомологлари нитроланса, фазовий таъсир натижасида нитрогуруҳ кичик ўринбосар якинига келиб ўтиради:

    Ҳалқада нитролаш реакциясини осонлаштирувчи гуруҳ бўлса оддий шароитда ҳалқага учта нитро гурух киритиш мумкин. Масалан, толуол қуйидаги схема бўйича нитроланади:

    2,4,6-тринитротолуол

    Download 7,78 Mb.
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   100




    Download 7,78 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ароматик карбон кислоталар

    Download 7,78 Mb.