|
Variant Yer kadastrining mazmuni: Davlat kadastri tushunchasi va uning mazmuni
|
bet | 15/23 | Sana | 25.05.2024 | Hajmi | 136,96 Kb. | | #253366 |
Bog'liq Hudular davlat kadastri yakuniy javoblari14-variant
Yer, bino va inshootlarga kadastr raqami berish qanday tartibda amalga oshiriladi?
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларга, уларнинг турларидан қатий назар, уларнинг ҳар битталарига кадастр рақамлари берилади. Кадастр рақамларини бериш ва ҳисобга олиш ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга булган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш, давлат ер кадастрини ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш ишларининг зарурий шартларидан ҳисобланади.
Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни Ўзбекистон Республикасида
идентификатсиялаш тизими ягона принсип бўйича яратилади, унга ер
участкасининг кадастр рақами асос қилиб олинади.
Кадастр рақами - бу ер участкаси, бино ва иншоотга тегишли Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир. У ер участкаси, бино
ва иншоот ягона объект сифатида мавжуд булгунига қадар сақланиб қолади.
Кадастр бўйича рақамлаш тизими ер участкалари, бинолар ва
иншоотларнинг кадастр рақамларини идентификатсиялаш ва ҳисобга
олишнинг ягона тизимига бирлаштирилади ва яхлит кўринишда ёзилади.
Қуйидагилар ер участкалари, бинолар ва иншоотлар кадастр
рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади:
ҳудудлар код рақами;
ҳудудлар таркибидаги маъмурий туманларнинг (шаҳарларнинг) код рақами;
кадастр зонаси код рақами;
кадастр массиви код рақами;
адастр мавзеси код рақами;
ер участкасининг код рақами;
бино, иншоотнинг код рақами;
бино, иншоот бир қисмининг код рақами.
Ер участкаси, бино ва иншоотларининг кадастр рақами қуйидаги
тузилмага эга:
АА:ББ:CC:ДД:ЕЕ:ФФФФ:ГГГГ:ҲҲҲ,
бунда:
АА - ҳудудларнинг код рақамини билдирувчи икки разрядли ўнли сон;
ВВ - ҳудудлар таркибидаги маъмурий туманларнинг (шаҳарларнинг)
код рақамини билдирувчи икки разрядли ўнли сон;
СС - кадастр зоналари код рақамини билдирувчи икки разрядли ўнли сон;
ДД- кадастр массивлари код рақамини билдирувчи икки разрядли ўнли
сон;
ЕЕ - кадастр мавзелари код рақамини билдирувчи икки разрядли ўнли
сон;
ФФФФ- ер участкалари код рақамини билдирувчи турт разрядли ўнли
сон;
ГГГГ- ер участкасидаги бинолар ва иншоотлар код рақамиини билдирувчи
турт разрядли ўнли сон;
ННН - бино ва иншоотларнинг бир қисми код рақамини билдирувчи уч
разрядли ўнли сон.
Ушбу тартибдан келиб чиқиб, ер участкаларининг кадастр рақами 14
разрядли ўнли сондан иборат бўлиши шарт.
Бино ва иншоотларнинг кадастр код рақами, ушбу бинолар ва иншоотлар
жойлашган ер участкасининг кадастр код рақамидан кейин бино ва
иншшотга берилган турт разрядли ўнли сондан иборат код қўшилиб, 18
разрядли ўнли сондан, бинолар ва иншоотларнинг бир қисми уч разрядли
ўнли сон қўшилиб 21 разрядли ўнли сондан иборат бўлади.
Davlat yer kadastrining sub‘yektlari kimlar?
sub‘ektini, yer uchastkalariga egalik qilish va foydalanishni belgilovchi, yer uchastkasiga bo’lgan huquqlar kafolatlanishini ta‘minlovchi, yerni hisobga olish va baholash uchun asos yaratuvchi yerni ro’yxatdan o’tkazishga doir axborot yer kadastri axborotining asosiy, dastlabki tarkibiy qismi hisoblanadi. Dastlabki ro’yxatdan o’tkazish axborotini shakllantirish paytida ishlarni o’tkazish paytigacha tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish bilan bog’liq holda paydo bo’luvchi yer uchastkalariga bo’lgan huquqlar chegaralari belgilanadi va ro’yxatdan o’tkaziladi (qayta ro’yxatdan o’tkaziladi).
Yer uchastkalariga bo’lgan mulk huquqi va boshqa ashyoviy huquqlar, ushbu huquqlarning paydo bo’lishi, boshqa shaxsga o’tishi, cheklanishi va to’xtatilishi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda davlat ro’yxatidan o’tkaziladi. Yer uchastkalarining naturada chegaralarini belgilash geodeziya usullari bilan yoki kartografik materiallardan foydalanib joyning o’zida chegaralarning burilish nuqtalarini zarur aniqlikda belgilash va ularni chegara qoziqlari bilan mahkamlash yo’li bilan amalga oshiriladi. Yer uchastkalarining umumiy maydoni talab qilinadigan aniqlikda analitik, grafik-analitik va mexanik usullar bilan aniqlanadi
Servitut deganda nimani tushinasiz?
|
| |