|
Globallashuv, uning ijobiy va salbiy oqibatlari
|
bet | 11/22 | Sana | 04.01.2024 | Hajmi | 69,71 Kb. | | #130234 |
Bog'liq pedagogika javoblar18. Globallashuv, uning ijobiy va salbiy oqibatlari.
Глобаллашув – бу турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир Глобаллашув жараёнида 2 гуруҳ ажратилади: Глобалистлар- сиёсатдонлар, бизнесменлар, саноатчилар ва давлат арбоблари кўпроқ Аксилглобалистлар - сўл кучлар, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотлари Биз ҳам оммавий маданият билан “оммавий маданият”нинг фарқига боришимиз ҳамда “оммавий маданият”нинг аянчли оқибатларининг олдини олиш учун курашишимиз лозим. Унинг аянчли оқибатлари эса маълум: ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм.
А) Ахлоқий бузуқлик
Аёллар(қизлар)нинг сигарета чекиши. Алкоголизм, айниқса, аёллар(қизлар)нинг спиртли ичимликлар ичишлари. Ҳаддан ташқари тор ва очиқ, бадани, айниқса, ҳатто аёллик белгилари ҳам кўриниб турадиган даражадаги кийимлар кийиб юриш. Ёш йигит-қизларнинг тўйдан олдин ўпишиб, қучоқлашиб туришлари (айрим ҳолларда жинсий муносабатга киришишганини ҳам эшитиб қоламиз). Аёлларнинг эркаклар айтадиган сўзларни айтиб сўкинишлари. Қўшхотинлик (айрим ҳолларда қўшэрликка ҳам дуч келмоқдамиз). Ота-она ва бошқа яқин кишиларига “Сиз” деб эмас, балки “сен” (“ты”) деб мурожаат қилиш ёки умуман катталарга нисбатан ҳурматсизлик. Жамоа (айниқса, фарзандлар) олдида ички кийим билан чўмилиш. Порнографик махсулотларни тарғиб қилиш, томоша қилиш ва тарқатиш. Старизм (субъэктив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш) Билимсизлик, ахлоқсизлик, маданиятсизлик, тартибсизлик ва ватанфурушликни қўллаб-қувватлаш. Баданига турли хил татуировкалар чизиш. Турмуш (оила) қурмасликни қасд қилиш. Бир хил жинсдаги кишиларнинг турмуш қуриши. Эркакларнинг аёллар кийимида юриши ва аёллар пардоз воситаларидан фойдаланган ҳолда ўзига оро бериши (кўзи, лаби, қоши ва сочларини бўяши).
Умуман, четдан кириб келаётган ёки ғарбона қарашлар натижаси ўлароқ ўзимизда пайдо бўлаётган ва кенг тус олаётган ахлоққа зид бўлган хатти-ҳаракатларнинг барчаси:
дабдабали тўйлар қилиш,
маҳобатли уйлар қуриш,
аёлларнинг тўйдан аввалги ва кейинги турли-туман янгича тадбирлари,
янги туғилган гўдакни туғруқхонадан олиб чиқиш,
тўй куни саноқсиз ва қимматбаҳо машиналар билан келин-куёвнинг сайрга чиқиши ва ҳоказо.
|
| |