|
Tarbiya jarayonining qonuniyatlari va tamoyillari
| bet | 8/22 | Sana | 04.01.2024 | Hajmi | 69,71 Kb. | | #130234 |
Bog'liq pedagogika javoblar13. Tarbiya jarayonining qonuniyatlari va tamoyillari.
Тарбия - муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулк-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни. Бошқачароқ талқин этилганда, тарбия ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулк-атворни таркиб топтиришга йўналтирилган фаолият жараёнидир.
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги Абдулла Авлоний шундай дейди: «Ал-ҳосил, тарбия бизлар учун ё хаёт, ё мамот, ё нажот - ё фалокат, ё саодат - ё халокат масаласидур».
Тарбиянинг тамойиллари (принциплари)
-
Тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлиги
-
Тарбиянинг инсонпарварлик ва демократик қоидаси
-
Тарбиянинг ҳаёт билан, меҳнат билан боғланганлиги
-
Тарбияда миллий-маданий а умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги
-
Тарбида ўқувчиларнинг ёш ва шахсий хусусияларини ҳисобга олиш
-
Изчиллик, тизимлилик, тарбиявий таъсирларнинг бирлиги ва узлуксизлиги
14. Tarbiya metodlari.
Метод (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. Мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир. Тарбия усуллари
-
Ижтимоий онги шакллантирувчи усуллар:
-
Суҳбат
-
Ҳикоя
-
Намуна
Фаолият жараёнида ижтимоий хулқ ва тажрибаларни шакллантириш усуллари
-
Машқ ва ўргатиш усуллари (фаолиятда машқ қилиш; кун тартиби машқлари; махсус машқлар)
-
Топшириқ
-
Педагогик талаб
Ўз-ўзини тарбиялаш усуллари
-
Ўз-ўзини таҳлил қилиш
-
Ўз-ўзини баҳолаш
|
| |