• Тарбия
  • Билим
  • Малака
  • Ривожланиш
  • Педагогик кузатиш методи
  • Таълим муассасаси хужжатларни тахлил килиш методи
  • Болалар ижодини ўрганиш методи
  • Математик-статистик метод
  • Pedagogikaning asosiy kategoriyalari. Шахс




    Download 69,71 Kb.
    bet4/22
    Sana04.01.2024
    Hajmi69,71 Kb.
    #130234
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
    Bog'liq
    pedagogika javoblar
    AMIR TEMUZ 7377, 5-lab namuna, 9-sinf-informatika-testlar-3, I-Variant 5 ta savolga javob, Kurs ishi mavzu Jahon xo’jaligi va milliy iqtisodiyotda xalqaro, Abdullayev Sherzod Kurs ishi, 943, G. QODIROV BOLALAR QO’SHIQLARI., Кутубхона ишини автоматлаштириш, тьюторлик, Astrofizika KURS ISHI, 3. Xulosalar Havola,sitata va abzas, 3-Ma\'ruza OAT, 11-мавзу МБТ
    4. Pedagogikaning asosiy kategoriyalari. Шахс – психологик жихатдан тараккий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-харакатлари билан бошкалардан ажралиб турувчи, муайян хулк-атвор ва дунёкарашга эга бўлган жамият аъзоси. Тарбия - муайян, аник максад хамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни хар томонлама ўстириш, унинг онги, хулк-атвори ва дунёкарашини таркиб топтириш жараёни. Таълим –ўкувчиларни назарий билим, амалий кўникма ва малакалар билан куроллантириш, уларнинг билиш кобилиятларини ўстириш ва дунёкарашларини шакллантиришга йўналтирилган жараён. Билим – шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлик хакидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи. Кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш кобилияти. Малака –муайян харакат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли. Маълумот – таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган ва тизимлаштирилган билим, хосил килинган кўникма ва малакалар хамда таркиб топган дунёкараш мажмуи. Ривожланиш – шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён бўладиган микдор ва сифат ўзгаришлар мохиятини ифода этувчи мураккаб жараён.
    6. Ilmiy-pedagogik tadqiqot metodlari. 1. Педагогик кузатиш методи. 2. Сухбат методи. 3. Анкета методи. 4. Интервью методи. 5. Таълим муассасаси хужжатларини тахлил килиш методи. 6. Тест методи. 7. Педагогик тахлил методи. 8. Болалар ижодини ўрганиш методи. 9. Педагогик тажриба методи. 10. Математик-статистик метод. Педагогик кузатиш методи. Уни кўллаш жараёнида таълим муассасаларининг ўкув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадкик этилаётган муаммо холат аникланади, тажриба- аввали ва якунида кўлга киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарк тўгрисидаги маълумотга эга бўлинади. Педагогик кузатиш мураккаб ва ўзига хос хусусиятларга эга. Кузатиш аник максад асосида, узлуксиз, изчил ва тизимли амалга оширилса, кутилган натижани кўлга киритиш мумкин. Олиб борилаётган педагогик кузатиш таълим-тарбия сифатини ошириш, ўкувчи шахсини шакллантиришга хизмат килса, мазкур методнинг ахамияти янада ошади. Педагогик кузатувни ташкил этишда хатога йўл кўймаслик мухимдир. Бунинг учун тадкикотчидан куйидагилар талаб этилади: 1) кузатув жараёнида аник максадга эгалик; 2) кузатишни тизимли равишда йўлга кўйиш; 3) кузатишнинг хар бир боскичида муайян вазифаларни хал этиш; 4) хар бир холатнинг мохиятини синчиклаб ўрганиш; 5) хулоса чикаришга шошилмаслик. Сухбат методи. Бу метод педагогик кузатиш жараёнида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, мавжуд холатга тўгри бахо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Сухбат максадга мувофик холда индивидуал, гурухли хамда оммавий шаклда ўтказилади. Сухбат жараёнида респондентларнинг имкониятлари тўла-тўкис намоён билишга эришиш мухимдир. Унинг самарали бўлиши учун куйидагиларга амал килиш максадга мувофик: 1) максаддан келиб чиккан холда сухбат учун белгиланувчи саволларнинг мазмуни аниклаш хамда саволлар ўртасидаги мантикийлик ва изчилликни таъминлаш; 2) сухбат жойи ва вактини аник белгилаш; 3) сухбат иштирокчиларининг сони хусусида маълум тўхтамга келиш; 4) сухбатдош тўгрисида аввалдан муайян маълумотларга эга бўлиш; 5) сухбатдош билан самимий муносабатда бўлиш; 6) сухбатдошнинг ўз фикрларини эркин ва батафсил айта олиши учун шароит яратиш; Анкета методи (французча – текшириш). Ушбу метод ёрдамида педагогик кузатиш ва сухбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Анкета методи хам тизимланган саволлар асосида респондентлар билан мулокотни ташкил этишга асосланади. Анкета саволларига жавоблар, кўп холларда, ёзма равишда олинади. Ўрганилаётган жараён мохиятидан келиб чиккан холда анкета саволлари куйидагича бўлади: 1) очик турдаги саволлар (респондентларнинг эркин, батафсил жавоб беришлари учун имкон берувчи саволлар); 2) ёпик турдаги саволлар (респондентлар «ха», «йўк», «кисман» ёки «ижобий», «коникарли», «салбий» ва хоказо тарздаги жавоб вариантларини танлаш оркали саволларга жавоб берадилар). Анкета методини кўллашда хам бир катор шартларга амал килиш зарур. Улар куйидагилардир: 1) анкета саволлари тадкик этилаётган муаммонинг мохиятини ёритишга хизмат килиши лозим; 2) анкета саволлари йирик хажмли ва ноаник бўлмаслиги керак; 3) анкета саволлари ўкувчиларнинг дунёкараши, ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш асосида тузилиши зарур; 4) анкета саволлари респондентлар томонидан тўла жавоблар берилишини таъминловчи вактни кафолатлай олиши зарур; 5) анкета ўкувчиларнинг педагогик ва психологик тавсифномаларини тузиш манбаига айлантириб юборилмаслиги зарур; 6) анкета жавоблари муайян мезонлар асосида пухта тахлил этилиши шарт. Интервью методи респондент томонидан тадкик этилаётган муаммонинг у ёки бу жихатини ёритувчи ходисага нисбатан муносабат билдирилишини таъминлайди. Интервью респондент эътиборига туркум саволларни хавола этиш асосида ўтказилади. Интервью жараёнида олинган саволларга нисбатан тадкикотчи томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади. Таълим муассасаси хужжатларни тахлил килиш методи. Педагогик ходиса ва далилларни текшириш максадида таълим муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи маълумотларни текшириш максадга мувофикдир. Мазкур метод Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгрисида»ги Конуни хамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларининг таълим муассасалари амалиётидаги бажарилиш холатини ўрганиш, бу борадаги фаоллик даражаси, эришилган ютук хамда йўл кўйилган камчиликларни аниклаш, илгор тажрибаларни оммалаштириш ва таълим муассасаси педагогик тажрибасини ошириш максадида кўлланилади. Тест методи. Ушбу метод респондентлар томонидан муайян фан сохаси ёки фаолият (шу жумладан, касбий фаолият) бўйича ўзлаштирилган назарий билим ва амалий кўникма, малакалар даражасини аниклашга хизмат килади. Тест ўз мохиятига кўра куйидаги саволлардан иборат: 1) очик турдаги саволлар (респондентларнинг эркин, бафсил жавоб беришлари учун имкон берувчи саволлар); 2) ёпик турдаги саволлар (респондентлар «ха», «йўк», «кисман» ёки «ижобий», «коникарли», «салбий» ва хоказо тарздаги жавоб вариантларини танлаш оркали саволларга жавоб берадилар). 3) тўгри жавоб вариантлари кайд этилган саволлар (респондентлар ўз ёндашувларига кўра тўгри деб топган жавоб вариантини белгилайдилар). Тест методини кўллашда аникланиши зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни туркум асосида берилишига эътибор бериш максадга мувофикдир. Педагогик тахлил методи. Тадкикотни олиб бориш жараёнида ушбу методни кўллашдан кўзланган максад танланган муаммонинг фалсафий, психологик хамда педагогик йўналишларда ўрганилганлик даражасини аниклашдан иборат бўлиб, тадкикотчи илгари сураётган гоянинг назарий жихатдан хакконийлигини асослашга хизмат килади. Болалар ижодини ўрганиш методи. Мазкур метод ўкувчиларнинг муайян йўналишлардаги лаёкати, кобилияти, шунингдек, маълум фан сохалари бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини аниклаш максадида кўлланилади. Уни кўллашда ўкувчиларнинг ижодий ишлари – кундаликлари, иншолари, ёзма ишлари, рефератлари, хисоботлари мухим восита бўлиб хизмат килади. Методнинг афзаллиги шундаки, у маълум ўкувчига хос бўлган индивидуал имкониятни кўра олиш, бахолаш ва уни ривожлантириш учун замин яратади. Болалар ижодини ўрганишнинг куйидаги шакллари мавжуд: 1) фан олимпиадалари; 2) турли мавзулардаги танловлар; 3) мактаб кўргазмалари; 4) фестиваллар; 5) мусобакалар. Педагогик тажриба (эксперимент – лотинча «синаб кўриш», «тажриба килиб кўриш») методи. Педагогик тажриба методидан муаммо ечимини топиш имкониятларини ўрганиш, мавжуд педагогик шароитларнинг максадга эришишнинг кафолатлай олиши, илгари сурилаётган тавсияларнинг амалиётда ўз инъикосига эга бўла олиши хамда самарадорлигини аниклаш максадида фойдаланилади. Муайян муаммо ечимини топишга йўналтирилган педагогик тажриба маълум доирада, сони аник белгиланган респондентлар иштирокида амалга оширилади. Мазкур методдан фойдаланиш тадкикотчи томонидан илгари сурилаётган махсус методиканинг самарадорлигини аниклай хамда унга бахо бера олиши зарур. Педагогик тажриба ташкил этилиш шароитига кўра куйидаги гурухларга бўлинади: табиий тажриба, лаборатория тажрибаси, тажриба иши. Педагогик тажриба хам бир катор шартларга амал килган холда ташкил этилади. Хусусан: 1) тажрибанинг макбул лойиха (дастур) асосида уюштирилиши; 2) тадкикот илмий фаразининг пухта асосланиши; 3) тадкикот объектлари ва усулларининг тўгри танланиши; 4) тажриба ўтказилиш вакти хамда давомийлигини аникланиши; 5) зарур педагогик шарт-шароитлар (асбоб-ускуна, жихозлар, воситалар)нинг яратилганлиги; 6) тажриба маълумотларини умумлаштириш, тахлил килиш ва натижаларни кайта ишлаш. Педагогик тажриба якунида олинган натижаларга асосланиб умумий хулосага келинади ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чикилади. Математик-статистик метод тажриба-синов ишлари, шунингдек, умумий холда тадкикотнинг самарадорлик даражасини аниклаш максадида кўлланилади, муаммо холатини ифодаловчи кўрсаткичлар махсус математик формулалар ёрдамида кайта тахлил этилади. Якуний киймат тадкикот самарасини ифодаловчи асосий кўрсаткич хисобланади. Айни вактда педагогик йўналишда тадкикотлар олиб боришда Стьюдент, Рокич, В.П.Беспалько хамда В.В.Гречихин методларидан кенг фойдаланилмокда.

    Download 69,71 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




    Download 69,71 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Pedagogikaning asosiy kategoriyalari. Шахс

    Download 69,71 Kb.